Табиий компонентлар. Табиий компонентларнинг, шунингдек ёнма-ён геотизимларнинг узвий боғлиқлиги компонентлардан бирига бирор мақсадда қилинган таъсир кўпинча бошқа компонентларга атайлаб қилинмаган таъсирнинг содир бўлишига олиб келади (сув омборларини қуриш – атрофдаги ерларни сув босишига, ер ости сувларининг олиниши – ер юзасининг чўкишига ва ҳ.к.). Аслида, хўжалик фаолиятининг деярли барча тури (ишлаб чиқариш, рекреацион, табиатни муҳофазалаш, илмий-текшириш) амалда доимий ёки вақти-вақти билан геотизимларга таъсир этади. Ҳар қандай хўжалик фаолияти геотизимларнинг бир маромда ривожланишига таъсир этиш билан кечади. Антропоген таъсир. Антропоген таъсир аҳоли сони ва эҳтиёжининг ортиши ҳамда техниканинг ривожланишига мос ҳолда жадал суръатда ортиб бормоқда. Мазкур таъсирнинг миқёси, тезлиги ва бошқа кўрсаткичлари асосида табиий муҳит маълум даражада ўзгаришга учрайди. Геотизимларга таъсир унинг компонентлари ёки бутун ҳолати ва структурасида турли ўзгаришларни келтириб чиқаради. Геотизимлардаги ўзгариш, ўз навбатида, аҳолининг соғлиги ва хўжалик фаолиятида ижобий ёки салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Геотизимларга антропоген таъсирни таснифлаш. 1.Хўжалик фаолияти соҳалари бўйича – қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, транспорт, қурилиш, рекреаця ва ҳ.к.; 2.Таъсир этиш шакллари бўйича – майдонли, чизиқли, нуқтали; 3.Таъсирнинг давомийлиги ва тартиботи бўйича – доимий, вақти-вақти билан, мавсумий; 4.Таъсир оқибатларига кўра – ижобий, салбий; 5.Таъсирни амалга оширилиши дастури бўйича – мақсадли, мақсадсиз; 7.Модда ва энергия алмашинувига кўра – олиш, киритиш ва ҳ.к. Антропоген омилнинг геотизимларга кўрсатаётган таъсири.
Do'stlaringiz bilan baham: |