6-мавзу: геоэкологик омил ҳАҚида тушунча

Download 0.96 Mb.
bet3/8
Sana19.02.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1214822
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5 МАВЗУ ГЕОЭКОЛОГИК ОМИЛ ҲАҚИДА ТУШУНЧА 280322122841

Инсонларнинг геотизимларга кўрсатаётган таъсирини қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш, рекреация каби хўжалик фаолияти соҳалари бўйича кўриб чиқиш маъқул. Чунки, ушбу таснифланиш бўйича Республикамизда аҳолининг геотизимларга бўлаётган барча таъсир турларини, бунинг оқибатида геотизимлар ва уларнинг компонентларида сон ва сифат жиҳатидан рўй бераётган ўзгаришларни, юзага келаётган геоэкологик вазиятларни қамраб олиш мумкин.

Геотизимлар ва ундаги компонентларнинг қай даражада ўзгариши антропоген таъсирнинг миқёси ва турларининг миқдори билан белгиланади. Хўжалик фаолияти соҳалари ўз хусусиятларидан келиб чиқиб табиий ресурслардан фойдаланиш турларини, уларга мос келувчи турли геоэкологик муаммоларни ва геоэкологик вазиятларни келтириб чиқаради ҳамда уларни ифодаловчи кўрсаткичларга эга бўлади.

Кўпинча, хўжалик фаолияти маълум табиий компонент билан боғлиқ бўлади. Лалми деҳқончиликда тупроқ, чорвачиликда ва ўрмончиликда ўсимлик (ўт-ўлан ва дарахт), тоғ-кон саноатида тоғ жинси (фойдали қазилма), билан боғлиқ бўлади.

Бинобарин, ушбу табиий компонентлар ўша ҳудудларда маълум даражада ўзгаришга учрайди. Баъзан бу ўзгаришлар бошқа компонентларнинг ҳам у ёки бу даражада ўзгаришига олиб келади. Баъзи хўжалик соҳаларида инсон ўз меҳнати жараёнида икки ва ундан ортиқ табиий компонентлари билан муносабатда ўлади. Суғориладиган деҳқончиликда тупроқ ва сув, саноат ишлаб чиқаришида тупроқ, сув, ҳаво, ўсимлик билан муносабатда бўлади.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling