Саноатнинг геотизимларга таъсири. Саноат корхоналари нуқтали таъсир манбаи хусусиятига эга. Аммо, манбанинг таъсири табиийки ўз чегараларидан анча узоқларга ҳам тарқалади ва масофанинг ортиши билан камайиб боради. Ушбу объектлар билан бевосита банд ҳудудларда нафақат биота ва тупроқ йўқ қилинади, балки микроиқлим ва сув режими, қисман релеф ўзгаради; ландшафт қайта тикланувчанлик хусусиятини йўқотади ва қайта тикланиши жуда қийин, кўп ҳолларда эса яқин келажакда амалда умуман мумкин бўлмай қолади. Бундай антропоген таъсирнинг салбий экологик оқибатлари табиий муҳитнинг ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар билан ифлосланишида намоён бўлади. Саноат корхоналари нуқтали таъсир манбаи хусусиятига эга. Аммо, манбанинг таъсири табиийки ўз чегараларидан анча узоқларга ҳам тарқалади ва масофанинг ортиши билан камайиб боради. Ушбу объектлар билан бевосита банд ҳудудларда нафақат биота ва тупроқ йўқ қилинади, балки микроиқлим ва сув режими, қисман релеф ўзгаради; ландшафт қайта тикланувчанлик хусусиятини йўқотади ва қайта тикланиши жуда қийин, кўп ҳолларда эса яқин келажакда амалда умуман мумкин бўлмай қолади. Бундай антропоген таъсирнинг салбий экологик оқибатлари табиий муҳитнинг ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар билан ифлосланишида намоён бўлади. Фойдали қазилмаларни қазиш. Фойдали қазилмаларни қазиш хўжаликнинг қадимги соҳаларидан бўлиб, ландшафтларнинг маҳаллий хом ашё ресурсларига қарам бўлади ва қайта тикланадиган биологик ресурслар билан боғлиқ эмас. Нуқтали таъсир манбаи кўринишида намоён бўлиб, табиий муҳитга жиддий антропоген юк ҳосил қилади.Чотқол ва Қурама тоғларида Қанғ давлати эр. авв. IV -II асрлардаёқ турли хил рудалар қазиб олиб, металл эритгани маълум. Бугунги кунда рудали хом ашё ва кўмир қазиб олишнинг асосий салбий оқибати бўлиб, релъэфнинг техноген шакллари деб номланадиган бузилган ерлар – карерлар, ағдармалар, терриконлар ва ҳ.к. таркиб топиши ҳисобланади. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |