7 – мавзу: ахлоқий қадриятлар (этика)


Download 487.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/15
Sana28.10.2023
Hajmi487.85 Kb.
#1732201
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
7.Мa`ruza matni

 
3. Ўзбекистон жамиятининг ҳозирги ривожланиш босқичида жамият 
ҳаётига оид бир неча муаммоларнинг илмий-назарий ечимларини ишлаб чиқиш 
долзарб бўлиб турибди. Шундай муаммоларнинг энг асосийси – жамият 
маънавий-ахлоқий муҳитини такомиллаштириш масаласи бўлиб, жамиятнинг 
маънавий муҳити бевосита халқимизнинг ахлоқий маданиятига дахлдор 
масаладир. Ахлоқий маданият такомили жамият маънавий муҳитига, барқарор 
маънавий-ахлоқий муҳит эса, одамларнинг руҳи ва кайфиятига ижобий таъсир 
кўрсатади. Ахлоқий маданият иқтисодий маданият, тиббий маданият, эстетик 


20 
маданият умуман, маданиятнинг барча соҳаларида иштирок этса-да, хусусан 
маънавий маданият доирасида унинг ўрни беқиёдир. У шахс ҳаётида хилма-хил 
омиллар, воситасилар орқали воқеа бўлади. 
Ахлоқий маданият жамият ахлоқий онги ва дунёқарашининг 
ривожланганлик даражасини, “сохта, сунъий, ясама ахлоқ” ва “табиий, 
мукаммал, ҳақиқий ахлоқ” орқали ифодалайди.
Ахлоқий маданият инсон фаолияти давомида инсонпарварлик, 
демократия, меҳнатсеварлик, ижтимоий тенглик, эгоизм ва альтруизм, 
тинчликсеварлик каби инсоний, ахлоқий фазилат ва тамойиллар асосида йўлга 
қўйишни ифода этади.
Жамият ахлоқий маданияти индивидларнинг ҳар бирида конкрет ва ўз 
шахсига хос тарзда намоён бўладиган ахлоқий маданиятлар мажмуи сифатида 
ахлоқий онг, маънавий дунёқараш, ахлоқий сифатларнинг ривожланганлик 
даражасини ифодалайди. Шунингдек, уларнинг шахс хулқ-атворида, ўзини ўзи 
бошқаришида, мулоқотида ва фаолиятида тўла-тўкис ҳамда изчил намоён 
бўлишини кўзда тутади. Ахлоқий маданиятнинг ўзига хос шакли ҳисобланган 
субъект ахлоқий маданияти жамият ахлоқининг ҳосилавий ва субъективлашган 
инъикосидир. Унинг айрим кўринишларида одоб ва ахлоқ айнанлаштирилади, 
тушунчалар эса синонимлар сифатида кўлланилади. Махсус тадқиқотларда 
одоб ўхшатилган, буюрилган императивлар йиғиндиси сифатида тушунилади. 
Ахлоқ эса қандай бўлса шундайлигича мавжуд бўлган чинакам, ҳақиқий, 
амалий нарса сифатида баҳоланади. Ушбу маънода, одоб ва ахлоқ ўртасидаги 
фарқ ахлоқий (амалий) маданиятнинг қатъий белгиси сўз ва амал бирлигини акс 
эттиради.
Ахлоқий маданият шахсга қуйидагиларни ўргатади: 
- ўзгалар билан муносабатда анъанавий ахлоқий қонун-қоидалардан ижобий 
фойдаланишни; 
- уларга замонавийлик нуқтайи назардан ёндашишни; 
- эгаллаган ахлоқий билимлардан самарали фойдаланишни. 
Ахлоқий маданият шахс ахлоқий тараққиётининг белгиси сифатида 
давлат ва жамиятдаги ахлоқий даражани юксалтиришга хизмат қилади. Ишлаш 
механизими ва ишлаш табиатига кўра у доимо замонавий аҳамият касб этади. 
Муайян замон эришган ахлоқий ютуқларини, маънавий ахлоқий қадриятларини 
бутунлай инкор этмайди, балки замонавий шаклларда намоён бўлишини 
таъминлайди.
Ахлоқий маданият қуйидагича тузилмаларга эга:
а) жамият субъектлари ахлоқий онгининг белгилари ва элементлари; 
б) хулқ-атвор ва мулоқот маданияти; 
в) ахлоқий хатти-ҳаракатлар ва фаолият. 
Шахс ахлоқий маданияти қуйидагича тузилмага эга: 
а) ахлоқий онгнинг ривожланганлиги; 
б) ахлоқий дунёқарашнинг юқорилиги; 
в) ахлоқий сифатларнинг мукаммаллиги;
г) ахлоқий сифатларнинг амалиётга татбиқ этилиши. 


21 
Шахс ахлоқий маданияти мазмунан гуруҳ ёки жамият ахлоқий 
маданиятига тўғри келади. Лекин улардан ўзининг субъектив фикрлаши ва 
ифодаланиши, муайян ахлоқий кадриятларни устувор қўйиши ва уларга 
йўналганлиги билан фарқланади. 
Ахлоқий маданият мураккаб тузилишга эга. У қуйидаги таркибий 
қисмлардан иборат: 
- муайян билимлар ва уларнинг ҳаётга татбиқ этиш механизмлари; 
- келажакка қаратилган ғоя ва мақсадларга эришиш даражаси; 
- табиий ва ижтимоий фан ютукларидан фойдаланилиш даражаси; 
- қадриятлар ва уларга амал қилиниши; 
- келажакка ишонч, эътиқод, фикр, ҳиссиёт ва бошқалар. 
Мазкур компонентлар ичида эътиқод муҳим аҳамият касб этади. У 
ахлоқий маданият мазмунини ташкил этадиган асослардан бири сифитида 
инсоннинг ўз қарашлари ва ғоялари тўғрилигига, орзу-умидларининг асосли 
эканига, фаолияти ва хатти-ҳаракатининг умумий мақсадларга ва талабларга 
мослигига бўлган чуқур ишончидан юзага келади. У инсоннинг ҳиссиёти, 
иродаси ва фаолиятини белгилайди, уларни бошқаради, шахсни омилкорликка, 
самарали фаолиятга ундайди. 
Булардан маълум бўладики, бир томондан, ахлоқий маданият 
маданиятнинг жамият моддий ва маънавий ҳаётига оид бошқа турлари билан 
мувофиқ келади, бошқа томондан эса, у жамиятдаги иллатлар, ёмонлик, 
тенгсизлик, виждонсизлик, номуссизлик, ғурурсизлик каби бошқа ахлоққа 
қарши ҳодисаларга зиддир. Ҳозирги замонда ахлоқий маданият шакллари 
ўзининг етуклик даражаси, ташувчилари ва мазмунига кўра бир биридан 
ажралиб туради.
Умуман олганда, ахлоқий маданиятнинг шаклланиш ва намоён бўлиш 
хусусиятлари, кўп жиҳатдан, ахлоқнинг ўзига хослиги билан боғлиқ. Ахлоқ 
сингари, ахлоқий маданият ҳам алоҳида индивидларда ўз-ўзидан, тартибсиз 
ҳолда ҳам, мақсадга йўналтирилган ҳолда ҳам шаклланади ва юзага чиқади. У 
кишилар ҳаёт фаолиятининг барча соҳалари ва томонларини қамраб олади, 
ижтимоий ишларни самарали бошқаради. Ахлоқий маданиятнинг қадр-қиммати 
ва аҳамияти, худди ахлоқ каби, кишиларнинг хулқ-атвори, мулоқоти ва 
фаолиятида, ошкора дунёқарашида, шахсий ўрнак кўрсатишида юзага чиқади. 
Ахлоқий маданият тушунчасининг мазмун-моҳиятини назарий жиҳатдан тўғpи 
англаш, унинг жамият маданий тараққиёти ва шахс маънавий дунёсини 
шакллантиришдаги салмоқли ўрни бунга зарур асос бўла олади. 
Ахлоқий маданиятнинг шаклланишида ақл-идрок, тафаккур ва ҳис-туйғу 
ҳам муҳим ўрин тутиши табиий. Бу жараён кишиларнинг ҳиссий кечинма ва 
кайфиятларига ҳам боғлиқ, чунки инсон кайфиятида унинг ҳаёт шароитлари, 
ижтимоий аҳволи, миллий хусусияти, маданий савияси, шахсий тақдири, ёши 
ва ҳоказолар акс этади. Ахлоқий маданиятда замон руҳи, ижтимоий кучларнинг 
кайфияти, интилиши ҳам ўз ифодасини топади. Шунингдек, жамиятда 
ташкилий-тадбиркорлик фаолият усулининг шаклланиши натижасида, яъни, 
бозор 
иқтисодиётини 
ривожлантириш 
жараёнида 
индивидларнинг 


22 
тадбиркорлик фаолиятини муваффақиятли амалга оширишлари учун энг 
самарали ахлоқий маданият тури прагматик ахлоқий маданият юзага келади. 
Прагматик ахлоқий универсал ахлоқий маданиятнинг прагматик маданий гуруҳ 
томонидан талқин этилиши, унга прагматизм, ижодий фаоллик, уддабуронлик 
ва ташаббускорлик, аниқ ҳисоб-китоб, ўз қобилиятларидан имкон қадар юқори 
фойдаланиш, ҳамкорлик ва муроса қилишга тайёрлик тамойиллари хос.
Ахлоқий маданият муомала одоби, этикет, касбий одоб кўринишларида 
нафақат иштирок этади, балки маълум маънода уларнинг яшаш шартини 
белгилаб беради. Ахлоқий маданият ахлоқий муносабатнинг моҳиятини ташкил 
этади. Унинг энг муҳим элементларидан бири – муомала одобидир. Муомала 
одоби бошқа кишилар қадр-қимматини, иззатини жойига қўйишни, анъанавий 
ахлоқий-меъёрий талабларни бажаришни тақозо этиб, инсондаги яхши 
жиҳатларни намоён этади. У сўз, нутқ воситасида, энг аввало, 
ширинсуханлилик, халимлик сингари ахлоқий меъёрлар орқали намоён бўлади. 
Муомала одобида мулоқотнинг асоси бўлмиш тил катта аҳамиятга эга.  
Мулоқот маданияти ички ва ташқи маданиятга бўлинади. Ички маданият 
- бу ахлоқий идеаллар ва қоидалар, хулқ-атвор меъёрлари ва тамойиллари 
бўлиб, шахс маънавий қиёфасининг пойдевори ҳисобланади. Булар шундай 
асосларки, уларга таяниб инсон ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида бошқа 
одамлар билан ўзаро муносабатларга киришади. Мулоқот жараёнидаги ахлоқий 
маданият қатор зарур элементларни ўз ичига олади, булар: 
- мулоқот мақсадини белгилаш; 
- шерикни танлаш; 
- туртки берадиган мотивлар ва кайфият; 
- мулоқот шакллари ва усуллари; 
- якуний натижалар ва уларга баҳо бериш.
Шахс ички маданияти мулоқотнинг ташқи маданиятини шакллантиришда 
етакчи, белгиловчи ролни ўйнайди, унда турли-туман усуллар орқали намоён 
бўлади. Ички маданият эса инсоннинг ўзини тутишида, хатти-ҳаракатларида, 
шеригига мурожаат килиши кабиларда кўринади. Ички ва ташки маданият 
доимо бир-бири билан узвий боғлиқ, изчилликда ва уйғун мавжуд бўлади. 
Бироқ улар ҳамма вақт ҳам ўзаро мувофиқ келавермайди.
Муомала одобининг яна бир «кўзгуси», бу - инсоний қараш, нигоҳ, 
сўзсиз-новербал ҳаракатлар. Маълумки, одамнинг қарашида, юз ифодасида, 
қўл ҳаракатларида унинг қай сабаблардандир тилга чиқмаган, сўзга айланмаган 
ҳиссиёти, талаблари ўз аксини топади. Чунончи, суҳбатдошининг гапини 
охиригача эшитмай, қўл силтаб кетиш, фикрга нисбатан энсани қотириш 
кабилар муомаладаги маданиятсизликни англатади.
Муомала одоби кишиларнинг насиҳат қилмасдан ва одоб ўргатмасдан 
бир-бирига таъсири кўрсатиши, ўзини - ўзи тарбиялаш, ибрат воситаси 
сифатида хизмат қииши билан бошқа одоб турларидан ажралиб туради.
Ахлоқий маданият яққол кўзга ташланадиган муносабатлар кўринишидан 
бири, бу — этикет. Этикет - такаллуфнинг майда-чуйда жиҳатларигача ишлаб 
чиқилган одоб қоидалари сифатида ижобий, кишининг кўзини қувонтирадиган 


23 
муомала ҳодисаси. У кўпроқ инсоннинг ташқи маданиятини, ўзаро 
муносабатлардаги 
ўзини 
тутиш 
қонун-қоидаларининг 
бажарилишини 
бошқаради. Агар муомала одобида инсон ўз муносабатларига ижодий ёндашса, 
яъни бир ҳолатда бир неча хил муомала қилиш имконига эга бўлса, этикет 
муайян ҳолат учун фақат бир хил қоидалаштириб қўйилган хатти-ҳаракатни 
тақозо этади. Этикетнинг қамрови кенг, у, маълум маънода, халқаро миқёсда 
қабул қилинган муомала қонун-қоидаларини ўз ичига олади. Этикетнинг 
замонавий ва миллий-анъанавий шакллари ҳам борки, уларсиз миллат маданий 
ҳаётини тасаввур қилиш қийин.
Миллий менталитетда маросимлар этикети, айниқса катта аҳамиятга эга. 
Тўй маросимида, хусусан, қиз билан ота-онанинг хайрлашуви, никоҳ кечасига 
кириб келишда куёвнинг келинни чап томонда тутиб, тўйхонага бошлаб 
кириши ва ҳ.к. Этикет қонун-қоидалари мажбурийлик табиатига эга. 
Этикетнинг ўзига хос жиҳати, унда одоб билан гўзаллик уйғунлашади.  
Жамиятнинг 
маънавий-ахлоқий 
муҳитидаги 
ахлоқий 
маданият 
одамларнинг ўзаро муносабатлари ва ўзаро ҳамкорлигининг натижаси. Шу 
нуқтаи назардан, ҳар қандай муҳит кишилар ўртасидаги ижтимоий 
муносабатларнинг мажмуи, ахлоқий маданият кўрсаткичидир.
Жамиятимизда яхшиликка интилиб, ёмонликдан тийилиш қадрият 
даражасига кўтарилган. Шу маънода, яхшилик қилишнинг турли кўриниш ва 
шакллари таркиб топган. Бизнинг ахлоқий маданиятимизда яхшиликнинг асоси 
“меҳр-оқибат”, “меҳр-шафқат”, “қадр-қиммат” тушунчаларида мужассам. Унга 
кўра, ўзгага яхшилик қилиш оқибатлилик, шафқатлилик ва қадр-
қимматлиликда намоён бўлади. Бу жамият маънавий-ахлоқий муҳитининг 
асосини ташкил қилади. Яхшилик кишининг сўзи, ҳатти-ҳаракати ва 
муносабатида намоён бўлади. Масалан, эзгу одатимизга айланиб кетган меҳр-
оқибат тушунчасини оладиган бўлсак, унинг жуда теран тарихий, миллий, 
диний илдизлари борлигини кўриш мумкин. Бу аввало инсоннинг инсон билан, 
қўшнининг қўшни билан, қариндошнинг қариндош билан, оиланинг оила 
билан, энг муҳими – шахснинг жамият билан уйғун бўлиб яшашини” англатади. 
Зеро, жамиятимизда яхшиликнинг кўринишлари ана шундай кенг кўламли 
шаклларга эга. 
Иккинчидан, адолат, бурч ва масъулият сифатларига эга шахс ахлоқий 
онг, қиёфа (хулқ-атвор) ва фаолиятда етук ҳисобланади. Бу муайян жамиятда 
ахлоқий маданиятнинг юксак даражада бўлишига олиб келади.
Учинчидан, жамиятимизда шахснинг адолатли, бурчга содиқ ва 
масъулият эгаси сифатида фаолият кўрсатишга интилиши маънавий-ахлоқий 
муҳитдаги ахлоқий маданиятнинг энг муҳим хусусиятдир.

Download 487.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling