7-мaruza ферментлар
Download 95.55 Kb.
|
7- (1)
7-МARUZA ФЕРМЕНТЛАРРежа: Ферментлар хакида тушунча Ферментлар фаоллигига таъсир килувчи омиллар Фермент хусусийлиги Ферментларнинг номланиши ва таснифи Гидролазалар Трансферазалар Лиазалар Изомеразалар Лигазалар Оксидоредуктазалар 1. Ферментлар хакида тушунча. Оксиллардан ташкил топган ва биологик функцияси организмда содир бўладиган кимёвий реакцияларни тезлаштиришдан иборат (катализ) булган моддаларга ферментлар деб айтилади. Анорганик катализаторлар каби ферментлар реакциянинг фаоллаштириш энергиясини камайтириш оркали унинг тезлигини оширади. Ферментларнинг оксиллардан ташкил топганлигининг асосий исботи, уларнинг протеолитик ферментлар таъсирида фаоллигини йукотиши хисобланади. Бундан шундай хулосага келамизки, оксилларга хос булган хамма физика-кимёвий узгаришларни ферментларда хам кузатишимиз мумкин. Ферметлар кимёвий таркибига караб иккига булинади: оддий ферментлар, бир компонентли - факат оксиллардан ташкил топган, гидролизланганда аминокислоталар хосил бўлади. мураккаб ферментлар, икки компонентли - оксил ва оксил булмаган кисмларда иборат. Ферментнинг оксил булмаган кисми кофермент ёки кофактор деб аталади. Кофермент ролини оддий органик бирикмалар (НАД, НАДФ, ТПФ ва бошкалар) ёки анорганик ионлар (Са2+, К+, РО43- ва бошкалар) бажариши мумкин. Икки компонентли ферментларнинг оксил ва оксил булмаган кисмлари алохида - алохида ферментатив фаолликка эга эмас. Иккала компонент бирлашгандагина фаоллик намоён бўлади. Фермент таъсир этувчи субстрат деб аталади ва ферментатив реакцияни куйидаги схема асосида тушунтириш мумкин. Ф + С ⇄ (ФС) ⇄ Ф + М Фермент субстрат фермент суб фермент реакция страт комплекси махсулоти. Фермент субстрат билан бирикиб фермент - субстрат комплексии хосил килади. Бу боскич кайтар жараён хисобланади. Кейинги боскичда комплекс парчаланиб реакция махсулотини хосил килади ва фермент ажралиб чикади. Бу фермет янги субстрат молекуласини бириктириб яна реакция махсулотига айлантиради ёки фермент давр буйлаб айланади. Вақт бирлиги ичида ферментнинг айлаиши сони фермент фаоллиги ёки биокимёвий реакция тезлиги деб аталади. Тезлик катал, милликатал ва хоказо. Download 95.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling