Чекли даромаднинг камайиш қонунига кўра, меҳнатнинг чекли маҳсулоти иш вақти узайиши билан камайиб боради. Демак, MRPL чизиғи нарх ўзгармаса ҳам пастга қараб йўналган бўлади. I чизиқ рақобатлашган истеъмол бозоридаги фирманинг MRPL чизиғи (бу ерда фирма монопол ҳокимиятга эга эмас). II чизиқ истеъмол бозорида монопол ҳокимиятга эга бўлган фирманинг MRPL чизиғи. Монопол ҳокимиятга эга бўлган фирма кўпроқ маҳсулот сотиш учун товар нархини тушириши мумкин. Натижада MR < P бўлади ва ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан MR камайиб боради. Демак, MR ва MPL чизиқлари пастга ётиқ бўлгани учун MRPL чизиғи пастга томон ётиқ бўлади. Агар биз монопол ҳокимиятга эга бўлган фирманинг меҳнатнинг чекли даромадлилигини монопол бўлмаган фирманинг меҳнатнинг чекли даромадлилиги билан солиштирсак, MRPML = MPL MR < MPL P = MRPPL Бундан келиб чиқадики, ҳар қандай иш ҳақида истеъмол бозорида монопол ҳокимиятга эга бўлган фирма, монопол ҳокимиятга эга бўлмаган фирмага нисбатан камроқ ишчи ёллайди. Меҳнатни чекли даромадлилиги MRPL дан ишчиларни ёллашда фойдаланиши мумкин. Агар фирма ўз фойдасини максималлаштирадиган бўлса, у ишчиларни ёллашни меҳнатни чекли даромадлилиги иш ҳақига тенг бўлгунга қадар давом эттиради. MRPL = W бу ерда W - иш ҳақи. Агар MRPL > W бўлса, фирма қўшимча ишчи кучини ёллаб, ўз фойдасини ошириши мумкин бўлади, аксинча ҳолатда эса зарарга кириши мумкин. Cоф рақобатлашган бозорда MR=P бўлганлиги учун MPL P = W бундан MPL = W/P - 2-расм. Рақобатлашган меҳнат бозорида меҳнат нархининг
- унинг миқдоридан боғлиқлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |