9-мавзу: ишлаб чиқариш омиллари бозори: меҳнат бозори режа: Рақобатлашган меҳнат бозори


-расм. Индивидуал шахснинг меҳнати таклифи чизиғи


Download 0.87 Mb.
bet6/7
Sana17.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1205241
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9 мавзу Ишлаб чиқариш омиллари бозори Меҳнат бозори

10-расм. Индивидуал шахснинг меҳнати таклифи чизиғи
  • Минимал иш ҳақи. Минимал иш ҳақи давлат томонидан қонун орқали ўрнатилади. Кўп ҳолларда минимал иш ҳақи мувозанат иш ҳақи даражасидан юқори қилиб ўрнатилади. Бундай ҳолда умумий ўртача иш ҳақи ошади, лекин ишчиларни ишга ёллаш сони қисқаради. Минимал иш ҳақи кўпроқ малакасиз ишчилар ва иш топа олмаган ишчиларга салбий таъсир кўрсатади. Негаки, малакали ишчиларга талаб ҳар доим мавжуд, шу сабабли улар минимал иш ҳақини ошишидан ютади.
  • Минимал иш ҳақи ўрнатилмаганда ишчиларнинг бандлик даражаси ва иш ҳақи мувозанат ҳолат (E нуқта) орқали аниқланади. Мувозанат ҳолатда иш билан LE ишчи банд бўлади ва у WE миқдорда иш ҳақи олади. Минимал иш ҳақини мувозанат иш ҳақидан юқори қилиб белгиланиши (Wmin >WE), иш билан банд бўлган ишчилар сонини LM гача қисқартиради (Чунки, фирма бундай нархда камроқ ишчи ёллайди).
  • Меҳнат бозорида монопсония бўлган ҳол. Бундай ҳол кўпроқ кичик шаҳарларда учрайди. Шаҳарда ягона ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, у шаҳар аҳолисининг асосий қисмини иш билан таъминлайди. Шаҳарда бошқа иш жойлари кам бўлгани учун, ушбу вазият монопсоник бозор вазиятига яқин бўлади. Монопол корхона маҳаллий меҳнат бозорида ишчи кучини сотиб олувчи ягона корхона бўлгани учун ҳам у иш ҳақига таъсир қила олади. Корхона ишга ёллайдиган ишчилар сонини қисқартирса, ишга кирувчилар ўртасида рақобат кучаяди ва бу иш ҳақини мувозанат даражасидан пастга туширади.
  • 12-расм. Монопсоник меҳнат бозори
  • Монополистик меҳнат бозори. Хорижда касаба уюшмаларини монополист деб қараш мумкин. Улар ишчиларга ўз таъсирини ўтказиб, меҳнат таклифини қисқартириб, иш ҳақини оширишга ҳаракат қилади. Рақобатлашган меҳнат бозорида мувозанат E нуқтада ўрнатилади ва LE ишчи иш билан таъминланиб, WE иш ҳақи олади. Меҳнат бозорида касаба уюшмаси монопол ҳокимиятга эга бўлганлиги учун, у банд бўлган ишчилар сонини LE дан LM га қисқартириб, иш ҳақини WE дан WM га ошириши мумкин. Ишчилар оладиган альтернатив фойда (иқтисодий рента) тўртбурчак юзига тенг.
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling