9-мавзу: ишлаб чиқариш омиллари бозори: меҳнат бозори режа: Рақобатлашган меҳнат бозори


-расм. Иш ҳақининг ўсиши натижасида иш вақтининг ўсиши


Download 0.87 Mb.
bet5/7
Sana17.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1205241
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9 мавзу Ишлаб чиқариш омиллари бозори Меҳнат бозори

0
  • 8-расм. Иш ҳақининг ўсиши натижасида иш вақтининг ўсиши.
  • Иш ҳақининг бундай ўсишида ўрнини босиш самараси даромад самарасидан юқори бўлади. Бундан шу келиб чиқадики, биринчидан, иш ҳақининг ўсиши иш вақтини ортишига олиб келади; иккинчидан, индивидуал шахснинг меҳнат таклифи мусбат ётиқликка эга бўлади.
  • Агар биз AB1 бюджет чизиғига параллел бўлган ва TU1 бефарқлик чизиғи билан кесишадиган CD бюджет чизиғини ўтказсак, даромад ва ўрнини босиш самарасини аниқлашимиз мумкин. Ўрин босиш самараси бўш вақтни қисқариши ва иш вақтининг ортиши натижасида даромаднинг ўсиши билан ифодаланади 7-расмда бу t1 дан t3 га силжишини ифодалайди, яъни, иш вақти T1 = 24 ‒ t2 дан T2 = 24 ‒ t0 гача ошади. Натижада маълум миқдордаги бўш вақт иш вақти билан алмаштирилади. Лекин, даромаднинг ортиши билан бирга дам олишнинг - шахснинг маънавий ўсиши учун керак бўладиган бўш вақтнинг ҳам қиммати ошади. Даромад самараси (бўш вақтнинг ортиши) тескари йўналишда бўлиб, у t2t3 оралиқ билан ифодаланади (t3  t2).
  • 9-расм. Иш ҳақининг ўсиши: даромад самараси ўрин босиш самарасидан юқори
  • Иш ҳақи ўсишининг дам олиш вақти билан ишлаш вақти ўртасидаги нисбатга таъсири. Одатда иш ҳақи ошганда, кўпчилик кўпроқ ишлаб, кўпроқ даромад олишга ҳаракат қилади. Лекин, иш вақти ошган сари бўш вақтнинг ҳам қиммати ошиб боради. Натижада даромад самараси алмаштириш самарасидан ошиб кетади. Бу эса иш вақтининг қисқаришига ва бўш вақтнинг ортишига олиб келади. Демак, иш вақтининг ўсиши ўз чегарасига эга. Нима учун деганда, инсонлар ишлаб топган даромадини кўпроқ завқ олиш учун, дам олишга сарфлайди. Бундай ҳолатда яка меҳнат таклифи чизиғи манфий ётиқликка эга бўлади.
  • 9-расм. Иш ҳақи ошганда иш кунини қисқариш таклиф чизиғи ётиқлиги
  • Иш вақти маълум вақтгача ўсгандан кейинги иш ҳақининг ўсиши, иш вақтини қисқаришига олиб келади. Иш ҳақи ошганда ўрин босиш самараси ва даромад самараси мавжуд бўлади. Ўрин босиш самарасида юқори иш ҳақи ишчининг реал даромадини оширади. Ишчи кўп даромад олганда кўпроқ неъмат сотиб олади, улардан бири яхши дам олишдир. Агар ишчи дам олишга кўпроқ маблағ сарфласа, даромад самараси уни камроқ ишлашга ундайди. Даромад самараси жуда юқори бўлганда, ишчи иш вақтини қисқартиради ва меҳнат таклифи чизиғи пастга ётиқ бўлади.
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling