9-мавзу: ишлаб чиқариш омиллари бозори: меҳнат бозори режа: Рақобатлашган меҳнат бозори


-расм. Монопол меҳнат бозорида монополистнинг иш ҳақи ва бандликка таъсири


Download 0.87 Mb.
bet7/7
Sana17.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1205241
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9 мавзу Ишлаб чиқариш омиллари бозори Меҳнат бозори

13-расм. Монопол меҳнат бозорида монополистнинг иш ҳақи ва бандликка таъсири
  • Касаба уюшмалари ўзларининг меҳнат бозоридаги мавқеидан фойдаланиб, меҳнатга талабни ошириш орқали иш ҳақи ставкасини кўтаришга ҳаракат қилади. Меҳнатга талабни ошириш сиёсий босим ўтказиш, малакали ишчиларни реклама қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича изланишлар олиб бориш, сифат тўгараклари ташкил этиш каби турли воситалар орқали олиб борилади. Меҳнатга талабнинг ошиши бандлар сонини ва иш ҳақи ставкасини ошишига олиб келади. Аммо бу меҳнат таклифининг эластиклигига боғлиқ. Таклиф қанчалик ноэластик бўлса, иш ҳақи ставкаси шунча ошади ва аксинча қанча эластик бўлса иш ҳақи ставкаси шунча кам ошади.
  • Касаба уюшмалари меҳнат бозоридаги таклифни чеклаш орқали ҳам иш ҳақи ставкасини кўтаришга ҳаракат қилади. Меҳнат таклифини чеклаш иш кунлари ёки соатларини қисқартириш, ишдан ташқари вақтдаги ишлаш соатларини қисқартириш, пенсия ёшини пасайтириш, аёллар ва вояга етмаганлар меҳнатини енгиллаштирувчи чекловлар каби турли воситалар орқали олиб борилади. Меҳнат таклифини чеклаш бандлар сонини қисаришига ва иш ҳақи ставкасини ошишига олиб келади. Аммо бу меҳнатга талабнинг эластиклигига боғлиқ. Талаб қанчалик ноэластик бўлса, иш ҳақи ставкаси шунча ошади ва аксинча қанчалик эластик бўлса иш ҳақи ставкаси шунча кам ошади.
  • 15-расм. Касаба уюшмалари тактикаси: меҳнат таклифини чеклаш
  • Меҳнат бозоридаги икки томонлама монополия. Бундай бозорда монопсонист фирмага ишчи кучини таклиф қилувчи монополист (касаба уюшмаси) туради. Рақобатлашган бозорда мувозанат ҳолат E нуқтада ўрнатилган бўлар эди. Бу нуқтада меҳнатга бўлган талаб (DL) ва таклиф (SL) чизиқлари кесишади. Мувозанат ҳолатда LE ишчи иш билан банд бўлиб, WE иш ҳақи олади. Лекин, монопсонист фирма иш билан банд бўлган ишчилар сонини LE дан LM гача қисқартириб, иш ҳақини WE дан WM гача қисқартиришга ҳаракат қилади. Касаба уюшмалари (монополист) иш кучи таклифини LN гача ошириб, иш ҳақини WN гача кўтаришга ҳаракат қилади.
  • 16-расм. Меҳнат бозоридаги икки томонлама монополия
  • Иш ҳақи ставкалари дифференциацияси (табақалашуви). Биз юқоридаги мулоҳазалардан иш ҳақини ўзгармас деб қарадик. Амалда ўртача иш ҳақи мутахассисликлар бўйича ҳам, тармоқлар бўйича ҳам, ҳаттоки бир хил ишни бажарувчи ишчилар бўйича ҳам фарқ қилади. Ушбу фарқнинг тагида, инсонлар қобилиятининг хилма-хиллиги, маълумоти, билими, тажрибаси, малакаси ётади. Булардан ташқари, улар бажарадиган ишларнинг тури ҳам, улар оладиган даромадларга ҳар-хил таъсир қилади. Ишнинг мураккаблиги, ишлаб чиқаришнинг инсон ҳаёти учун зарарли бўлиши, ушбу соҳада ишловчиларнинг иш ҳақида ушбу зарарни қоплайдиган қўшимча иш ҳақида ўз ифодасини топади.
  • 17-расм. Ҳар хил иш шароитидаги иш ҳақи
  • Бу ерда оғир ишни бажарувчи, қўшимча иш ҳақи олади.
  • .
  • Иқтисодий рента. Биз юқорида ресурс қанчалик кўп чекланган бўлса, унинг нархи ҳам шунчалик юқори бўлишини кўрган эдик. Шунинг учун ҳам юқори малакали мутахассис ҳар доим ортиқча иш ҳақи олади. Ушбу ортиқча иш ҳақи иқтисодий рента бўлиб, у ишчининг қобилияти ёки юқори малакаси учун тўланади. Мувозанат шароитида (E нуқта) ишчилар WE иш ҳақи оладилар. Лекин, малакали ишчилар W иш ҳақи олиб ишлашга тайёр бўлсалар ҳам WE иш ҳақи олаяптилар (демак, улар оладиган иқтисодий рента (WE ─ W) га тенг бўлади). Минимал иш ҳақи (меҳнат нархи) билан бозорда шаклланган иш ҳақи ўртасидаги фарқ иқтисодий рентани ташкил этади.
  • 18-расм. Иқтисодий рента
  • .
  • Иқтисодий рента. Ноёб мутахассисларнинг етишмаслигида иқтисодий рента узоқ муддатда ҳам сақланиб қолади (амалда ишлаб чиқаришда ноёб мутахассисларни жалб қилиш учун, уларга қўшимча иш ҳақи белгиланади). Эстрада юлдузлари, кино юлдузлари, машҳур спортчилар иқтисодий рента оладилар. Бошланғич ишчи кучига талаб D1, таклиф эса S. Таклиф эластик бўмаганда, ишчи кучи нархи фақат талабдан боғлиқ бўлади. Киноактёрнинг обрўйи ошиб бориши, унга бўлган талабни D1 дан D2 га кескин оширади.
  • 19-расм. Таклиф чеклангандаги иқтисодий рента
  • .

Эътиборингиз учун раҳмат!


Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling