Деярли барча ҳудудларда карантин зоналари ташкил этилиб, касалланганларни давлат маблағлари ҳисобидан бепул даволаш ва парваришлаш йўлга қўйилди.
Санитария-эпидемиология назорати хизмати такомиллаштирилди.
Республика бюджети маблағлари ҳисобидан тиббиёт муассасаларига жами 60 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилди.
Тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими такомиллаштирилди.
Бугунги кунда республика бўйича 219 та, шу жумладан, 5 та чет эл инвестицияси иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалари фаолият юритмоқда.
Бугун босиб ўтган йўлимизга ва жамиятимизни демократлаштириш йўлидаги эришилган марраларга, Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётининг ишончли ютуқларига назар ташлаб, белгиланган мақсадларга эришиш учун асосий таянч, ишончли пойдевор бўлган ва мавжуд таълим тизимидан воз кечиб, 17 йил олдин Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ўз вақтида қабул қилиниши бугунги муваффақиятларимиз учун асос бўлиб хизмат қилди, деб айтишга барча асосларимиз бор.
Шундай қилиб, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон минг йиллик ривожланишнинг глобал мақсадлари билан уйғунликда миллий ривожланиш мақсадларига эришди. Шу билан бирга, республиканинг энг муҳим ютуқлари қаторида шуни таъкидлаш мумкинки, глобал иқтисодиётнинг беқарорлиги билан боғлиқ барча қийинчиликларга қарамай, Ўзбекистон ривожланишнинг энг муҳим мақсадлари - таркибий ислоҳотларга асосланган иқтисодий ўсиш ва аҳолининг барча қатламлари фаровонлигини ошириш ўртасидаги мувозанатни таъминлашга муваффақ бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |