А. А. Медатов, М. К. Абдувохидов, О. А. Маматқулов


Ҳақиқий типли катталиклар


Download 0.79 Mb.
bet11/57
Sana20.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1035125
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57
Bog'liq
Turbo Pascal услубий кулланма янги

3.Ҳақиқий типли катталиклар
Ҳақиқий типли катталикларни эълон қилиш учун қуйидаги беш хил real, single, double, extended, comp катталиклардан фойдаланилади (2-жадвал).
2-жадвал

Катталикнинг кўриниши

Қиймат қабул қилиш диапазони

Разряди

Хотирадан жой эгаллаши

real

2.9e–39..1.7e+38

11–12

6 бт

single

1.5e–45..3.4e+38

7–8

4 бт

double

5.0e–324..1.7e+308

15–16

8 бт

extended

3.4e–4932..1.1e+4932

19–20

10 бт

comp

9.2e–18..9.2e+18

19–20

8 бт



4. Мантиқий типлар.
Турбо Паскалдаги мантиқий тип boolean деб номланиб 1 байт жойни эгаллайди. Унинг фақат икита қиймати мавжуд бўлиб, улар true ва false ларнинг бирига тенг бўлиши мумкин.
Шунингдек,
ord(false)=0
ord(true)=1
succ(false)=true
pred(true)=false
Турбо Паскаль тилида булардан ташқари ўлчови 1 байт бўлган bytebool, ўлчови 2 байт бўлган wordbool, ўлчови 4 байт бўлган longbool мантиқий типлари ҳам мавжуд бўлиб, улар Windows муҳитида ишлаш учун мўлжалланган.


5.Сатр(белгили типлар).
Белгили типлар иккита бўлиб, улар char ва string хизматчи сўзлари орқали эълон қилинади. Char типи фақат ASCII жадвалидаги битта белгидан фойдаланиш учун ишлатилади. String типи сатр сўзидан олинган ва у 255 тагача белигадан иборат сатрни белгилаш учун ишлатилади. char ва string типли ўзгаручиларнинг қийматлари (апостроф) белгиси ичига олиб ёзилади.
Сўз ва жумлалар ишлатилаётганда унинг максимал узунлигини ҳам киритиш мумкин. Бунинг учун string сўзидан кейин узунлик миқдори кўрсатилади. Масалан, string[30] – узунлиги 30 та белгидан иборат бўлиши мумкин бўлган сўз ва жумлалар учун ишлатилади.
Саноқ ва диапозон типли катталиклар билан алоҳида мавзу сифатида кейинчалик кўриб ўтилади.


Мустаҳкамлаш учун саволлар
Катталиклар неча типга бўлинади?


Таянч тушунчалар: program, var, begin, end, read(ln), write(ln), char, string([a]), бутун тип, ҳақиқий тип, мантиқий тип.


Адабиётлар: [1],[2],[3],[5],[6],[7],[8],[9],[10]
Константалар. Стандарт функциялар. Амаллар
Режа:
1. Бутун константалар.
2. Ҳақиқий константалар.
3. Белги ва сатр кўринишидаги константалар
4. Тўплам константалар.
5. Стандарт функциялар.
6. Арифметик амаллар.
7. Муносабат амаллари.
8. Ифодаларни Паскал тилида ёзиш.
9. Арифметик ва мантиқий амаллар
10. Амалларнинг бажарилишидаги имтиёзлар.


1. Бутун константалар.
Қиймати дастурнинг бажарилиши жараёнида ўзгармайдиган катталиклар константалар деб аталади. Турбо Паскалда бутун, ҳақиқий, белгили, сатрли, мантиқий, тўплам, типлаштирилган ва процедурали константалар ишлатилади. Константаларнинг берилиши дастурдаги константаларни эълон қилиш қисмида берилади. Константаларни эълон қилиш учун const операторидан фойдаланилади. Бутун константалар эълон қилинганда агар берилган сон манфий бўлса, «–» белгиси қўйилади. Бутун константалар ўн асосли саноқ системасида берилган бўлса, –2147483648 дан 2147483647 гача, 16 асосли саноқ системасида эса у $00000000 дан $FFFFFFFF гача оралиқда берилиши имконияти бўлади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling