A avtomatlashtirish va modernizatsiyalash atamalariga ta’rif bering Автоматлаштириш


Sanoat tarmoq tuzilmasi va uni belgilovchi omillarСаноатнинг тармоқ тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар


Download 125.67 Kb.
bet36/45
Sana25.06.2023
Hajmi125.67 Kb.
#1654812
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45
Bog'liq
INDUSTRIAL

Sanoat tarmoq tuzilmasi va uni belgilovchi omillarСаноатнинг тармоқ тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар
Саноат тармоқлари тузилмасини тавсифлаш учун айрим тармоқлар ўртасидаги маълум ишлаб чиқариш алоқадорлигини ифодаловчи миқдорий нисбатларни аниқлаб олиш керак. Бу муаммони ҳал этиш учун бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади. Улардан бири тармоқлар ўртасидаги нисбатларни ифодаласа, иккинчиси маълум давр ичидаги тузилмавий ўзгаришларни, учинчиси эса, ишлаб чиқариш алоқаларини ифодалайди. Тармоқ тузилмасини ифодаловчи кўрсаткичлар жумласига қуйидагилар киради:
-мустақил саноат тармоқларининг сони;
- тармоқларнинг саноат ишлаб чиқариши умумий ҳажмидаги салмоғи;
-тармоқ ривожининг суръати;
-тармоқнинг илгарилаб кетиш коэффициенти.
Sanoat tarmoqlar tuzilmasi Саноат тармоқ тузилмаси ўзгаришига энг кучли таъсир кўрсатувчи омиллардан бири фан-техника тараққиётидир. Фан-техника тараққиёти энг аввало, янги меҳнат воситалари ва маҳсулотнинг янги турларини яратиш, мавжуд асбоб-ускуналар ва технология жараёнларини такомиллаштириш, янгиларини жорий этиш билан боғлиқ. Бу эса, мавжуд саноат тармоқларидан янгидан-янги соҳаларнинг ажралиб чиқишига ва шаклланишига туртки беради. Натижада прогрессив ҳисобланган автомобилсозлик, асбобсозлик, радиотехника ва электроника, лазер технологияси тез суръатлар билан ривожланади.
Бундан ташқари, фан-техника тараққиёти туфайли янги прогрессив хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия турларидан фойдаланиш саноатда ишлаб чиқариш характерини ўзгартиради. Юқори тежамкорликка эга бўлган хом ашё, материал ярим-фабрикатлар ва ёқилғи ишлаб чиқарадиган тармоқлар истеъмолчи тармоқларга маҳсулот етказиб бериш кўламини кенгайтиришлари натижасида халқ хўжалигининг бошқа тармоқлар маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи нисбатан камаяди. Масалан, сунъий ва синтетик толани ишлаб чиқаришнинг тараққий этиши тўқимачилик саноатида бир сўмлик маҳсулот учун сарфланадиган табиий тола сарфини қисқартиради.

Sanoat rivojini bashorat (prognoz) qilish
Бозор иқтисодиёти шароитида башорат қилиш жамият ривожи, шу жумладан, моддий ишлаб чиқаришнинг энг муҳим соҳаси бўлган саноат ривожининг келажакда амалга ошиши мумкин бўлган мақсадларини ва уларга эришишни таъминловчи иқтисодий ресурсларни аниқлаш, иқтисодий ва техникавий сиёсатнинг узоқ ва ўрта муддатли йўналишларининг энг эҳтимолга яқин иқтисодий самарали вариантларини қидириб топиш учун зарур.
Прогноз, яъни башорат деганда реал объектнинг келажакда бўлиши мумкин бўлган аҳволи, уни амалга оширишнинг алтернатив, яъни муқобил (мумкин бўлган қарама-қарши икки ҳолдан бирини танлаб олиш зарурияти) йўлларини ва муддати тўғрисидаги илмий жиҳатдан асосланган мулоҳаза тушунилади. Қисқача қилиб айтганда, олдиндан қилинган хулосадир.
Прогнозлаш, яъни башорат қилиш деганда келажакни кўриш, мўлжал қилиш ва олдиндан айтиб бериш жараёни тушунилади. Фақат мавжуд далиллар, маълумотлар ва аниқ рақамлар асосида воқеа ёки ҳодисанинг қандай бўлиши, ривожланиши ва оқибатини олдиндан айтиб бериш, яъни башорат қилиш мумкин.
Башорат қилишнинг бир қанча йўллари мавжуд бўлиб, улардан энг асосийларига иқтисодий ва ижтимоий башорат қилиш киради. Уларни бир-биридан шартли ажратиш мумкин, чунки башорат қилишнинг мақсади ва вазифаси бир ҳодиса ёки воқеанинг ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатлари билан боғлиқ, бир медалнинг икки томонидир.
Башорат қилишнинг мақсади реал объектнинг келажакда фикран ўйланган натижасини таъминлашдан иборат. Ҳодиса ва воқеалар фикрий моделининг натижасига эришиш.
Башорат қилишнинг вазифаси эса бу жараённинг олдида турган мақсадга эришиш учун бир қатор ишларни бажаришдан иборат.


Download 125.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling