А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва
Download 1.91 Mb. Pdf ko'rish
|
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13.5-расм. Корхона фаолият кўрсатиши учун зарур ички шартлар
Персонал (индивидуал шахсий) компетенция - бу шахс
(ходим) томонидан таълим ва (ёки) меҳнат фаолияти давомида олинган ва мустаҳкамланган шахсий хусусиятлар мажмуи, шунингдек, ҳар бир лавозим учун зарур бўлган билим, кўникма ва кўникмалар тўпламини тавсифлайди. Корхонанинг компетенция(ваколат)ларидан фарқли ўлароқ, Персонал (шахсий) компетенция объектлари корхонанинг ўзи эмас, балки аниқ ходимлар, лавозимлардир, яъни персонал компетенцияси ҳар бир аниқ лавозим учун алоҳида белгиланади (13.2-жадвал). 13.2-жадвал Корхона компетенцияси билан персонал компетенцияси ўртасидаги фарқлар Тавсифи Корхона компетенцияси Персонал компетенцияси Қамраб олиши Ташкилот Индивидум(Шахс) Тайинланиши (мақсади) Стратегик ўзгаришлар Техник ўзгаришлар Объект Бизнес бирлиги (ва бошқалар) Ходим Бошланиш нуқтаси Жараёнлар Ишлар Персонал компетенция (Шахсий ваколатлар) (асосий малакалар, soft skills), қоида тариқасида, корхонанинг компетенциялари, бизнес- 158 стратегияси ва уларни амалга оширишни таъминлайдиган бизнес жараёнларининг мантиқий натижасидир. Бизнес тизимини қуришнинг муайян усулини ташкил этувчи бизнес жараёнларини (қобилиятларини) кетма-кет-параллел бажариш натижасида бизнес маконида мавжуд имкониятлар мавжуд эҳтиёжларни қондириш учун ишлатилади. Айнан шундай тизимни ва унинг элементларини қандай жойлаштириш, ташкил этиш ва бошқариш тўғрисидаги билимлар "компетентликларни" ташкил этади (13.5-расм) 13.5-расм. Корхона фаолият кўрсатиши учун зарур ички шартлар Бундан келиб чиққан ҳолда, корхонанинг "3D" бизнес-модели мавжуд ноёб ресурслар, қобилият ва малакалар асосида ташкил топади ва улар биргаликда унинг ўзагини(ядросини) шакллантиради(13.6-расм). Шунга асосланиб, корхонанинг бизнес- модели ташқи кўринишида "3D" форматига ўхшайди, чунки "кўринмас" элементлар "уч ўлчовли ёки ҳажмли эффект" яратади. Ресурслар - бу бизнес мақсадларига эришиш манбалари бўлган ва имкониятларни реал натижаларга айлантириш имконини берувчи индивидуал бизнес-жараёнларида қўлланилиши мумкин бўлган зарур воситалар тўплами. Ресурслар Компетенция Бизнес- жараёнлар (Қоблиятлар) Натижа (Маҳсулот) ис теъмол Имконият лар 159 Қобилиятлар - корхонанинг маълум бир амалий натижага эришиш учун мавжуд ресурслардан фойдаланган ҳолда ўзаро боғлиқ бўлган вазифаларни бажариш учун жисмоний имкониятлари. Қобилият - бу ҳар қандай даражадаги бизнес-жараён. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling