120
Атроф-муҳит корхонага қандай таъсир қилса, корхона ҳам ҳаёти
давомида атроф-муҳитга таъсир қилади. Шубҳасиз, бу ўзаро
таъсирнинг мақсадлари турли томонлар учун турлича.
Фаол агент сифатида корхона мақсади - атроф-муҳитда яшаш
учун ўзини энг яхши шароитлар билан таъминлаш.
Атроф -муҳитнинг мақсади ва вазифаси - атроф-муҳитга энг
катта фойда келтирадиган жойни эгаллашга корхонани мажбурлаш.
Корхоналарнинг иқтисодий фаолиятининг ахборот муҳити
иккита
қарама-қарши
тенденциялар
таъсири
остида
шаклланади:
• иқтисодий агентларнинг рақобат курашида устунликка
эришиш, ахборот ресурсларидан
фойдаланиш имкониятларини
кенгайтириш ва ахборотнинг ўзаро таъсирини яхшилаш мақсадида
бирлашиш истаги;
• тижорат хавфсизлиги ва рақобатбардош устунликларни
таъминлаш мақсадида ахборот тўсиқларини яратишга интилиш.
90-йилларнинг
ўрталаридан
бошлаб,
ахборот
технологияларининг
ютуқлари,
хусусан,
Интернет-
технологияларининг кенг тарқалиши, бу жараёнларга сезиларли
даражада таъсир қила бошлади. Уларнинг жаҳон ва
миллий
бозорларга таъсири, биринчи навбатда, корхонани бошқаришда
рақобат курашида
ахборот афзалликларининг чекланган муддатини
ҳисобга олиш, иккинчидан, истеъмол бозори нафақат
объектив ва
кўп қиррали маълумот олиш учун янги воситани сотиб
олганидадиргина эмас, балким кўлами ва сифати тобора ўсиб
бораётган янги савдо муҳити ҳамдир.
Бундан кўриниб турибдики,
корхона - бу кўп қиррали ҳаракат
ва характеристиканинг кўплаб параметрларига эга бўлган
янада
мураккаб муҳитда ишлайдиган мураккаб очиқ иқтисодий тизимдир.
Ахборот тизими, маълумотларни йиғиш, узатиш, қайта ишлаш
ва сақлаш воситалари,
шунингдек, бу ҳаракатларни амалга
оширадиган ходимлар билан биргаликда
корхонанинг ахборот
тизими ҳисобланади.
Ахборот тизимларининг вазифа(миссия)си - корхонанинг
барча ресурсларини самарали бошқаришни таъминлаш учун зарур
бўлган маълумотларни тақдим этиш, корхонани бошқариш учун
ахборот-технологик муҳитни яратиш.
Одатда, бошқарув тизимлари учта даражага ажратилади:
Do'stlaringiz bilan baham: