“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Суҳайлий:- Ҳа, жойларни боплабсизлар!  Жаъфар:-


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Суҳайлий:- Ҳа, жойларни боплабсизлар! 
Жаъфар:- Жой тахт, вазири аъзам. 
Суҳайлин:- Баракалло дидингнзга! Ҳа дидингиз жойида. 
Шайхулислом, Аълам, муллалар ва элчилар киришади. 
Жаъфар:- Марҳамат, тақсирлар, мана жойингиз. 
Суҳайлий:- Салом сизга, Шайхулислом! Салом сизга муллалар! 
Шайхулислом:- Ҳа саломат бўлинг, вазир. Ҳаммангизга саломлар. 
Суҳайлий:- Қани, аввал, тақсирларга шарбат тутинг, томоқни пича ҳўллаб 
олишсинлар, мунозара олдидан. 
Кулишади. 
Шайхулислом:- Бизга шарбат! 
Жаъфар:- Ҳаммаси ҳам муҳайё! 
Мулозимлар қадаҳларга шарбат, шароб қуйиб меҳмонларга тутадилар.Дабир 
бошлиқ олимлар киришади. 
Худойберди:- Марҳамат, донолар, мана жойингиз. Олимлар кўрсатилган 
жойларга ўтиришади. Мулозимлар уларга ҳам шарбат, шароб улашадилар. 
Қоратегин:- Абу Райҳон, Ибн Сино кўринмайди? 
Д а б и р: - Келурлар. 
Қоратегин:- Жамоатни кутдиришдан хунук нарса бўлмайди! 
Дабир:- Ахир, элчи жаноблари, ҳозиргина келдингиз. Нега бунча шошиласиз? 
Қоратегин:- Ишим зарур. Ишим кўп! 
Д а б и р: - Ундай бўлса кета қолинг, баҳс сизсиз ҳам ўтади. 
Қоратегин:- Мен Маҳмуднинг элчисиман! Менга дангал гапирманг! 
Даражамга лойиқ иззат-ҳурмат талаб қиламен! 
Суҳайлий:-Узр, элчи жаноблари, кўп қизишмаиг. Беруний ҳозир келур. 



Аълам : - Ҳа, тўғри-да! Ҳа, аслида биз эмас, улар бизни кутишлари лозим! 
Одоб шунақа! 
Беруний билан Ибн Сино киришади. Олимлар уларга ҳурмат юзасидан оёққа 
турадилар. Уларга эргашиб муллалар ҳам беихтиёр ўринларидан туришади. 
Фақат Қоратегин ўрнидан қўзғалмай, гердайиб ўтираверади. 
Беруний:- Узр, етук уламолар, узр, улуғ олимлар. Аҳли сарой, биз сизларни 
бир оз кутдириб қўйдик, ногаҳонда бир хаста чол келиб мадад сўради. Йўқ 
дейишга кеч бўлмади. Ибн Сино иккимиз кечга қолдик даво қилиб хаста 
чолнинг дардига. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling