“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Ибн Ироқ:- Кўп савоб иш қилибсизлар!  Масиҳий:-


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Ибн Ироқ:- Кўп савоб иш қилибсизлар! 
Масиҳий:- Тангри сизга ёр бўлсин! 
Шайхулислом:- Хоразмга хуш келибсиз, Абу Райҳон Беруний! 
Беруний:- Ватанимга қайтганимдан бениҳоя хурсандман, мени бунда таклиф 
этган шоҳимиздан мамнунман. Умрлари, давлатлари яна зиёда бўлсин! 
Ибн Сино:- Кўп улуғ иш, кўп савоб иш қилди улуғ шоҳимиз, Берунийдай 
алломани Хоразмга қайтариб. 
Дабир:- Хоразмнинг шуҳратига шуҳрат қўшар Беруний. Анжумани донишимиз 
энди равнақ топади. 
Масиқий:- Ал Хоразмийнинг юрти яна битта донишманд ва забардаст 
алломага эга бўлди! 
Ибн Ироқ:- Офарин! 
Беруний:- Миннатдорман, азиз дўстлар... Аммо менинг нархимни кўп ошириб 
юбордингиз... Муболаға шеърга ярашади... Мен аслида бир меҳнаткаш 
олимман... 
Суҳайлий:- Камтарликка кўп устасиз, Абу Райҳон Беруний! 
Беруний:- Қуллуқ, амир. Йўқ, ишонинг, ҳали қилган ишим оз.
Ҳақиқатда қилган ишдан қиладиган ишим кўп. 
Масиҳий:- Бу дунёда тугармиди тадқиқоти олимнинг? 
Беруний:- Ҳа ҳали кўп изланишлар, тажрибалар олдинда, ҳа, Ҳиндистон 
ҳақида ҳам асар ёзиш орзум бор. Илми нужум, риёзиёт, жуғрофия ҳақида 
рисолалар ёзмоқчиман, хуллас, дўстлар, ишим кўп. Фан бобида кичкина бир 
ҳақиқатни кашф этмоқ, игна билан қудуқ қазиш каби жуда мушкулдир. 
Аълам:- Ҳа гапингиз мутлақо рост. Мен кузатиб юрибман. Ишингизнинг 
чаласи кўп, хатоси ҳам анча бор. 
Д а б и р:- (кулиб) Мунозара бошландими? 
Аълам:- Бу шунчаки бир луқма. 
Мулозимлар - соқчилар, бир тўда сарой аъёнлари билан бирга Маъмун киради. 
Ҳамма ўрнидан туриб, таъзим билан шоҳни қарши олади. 
Маъмун:- Узр, пича ҳаялладим. 
С у ҳ а й л и й:- Зарари йўқ, шаҳаншоҳ. 
Маъмун:- Абу Райҳон, Ибн Сино, бениҳоя хурсандман сизлар билан бир 
замонда бирга яшаганимдан. Фан, боғининг боғбонисиз, илму ҳикмат заргари, 
қуёш бўлиб нур сочасиз маърифат гулшанига! 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling