Ахборот хавфсизлиги бўйича маъруза матни


Download 462.68 Kb.
bet1/12
Sana04.02.2023
Hajmi462.68 Kb.
#1161499
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Ax. Xavf


uzЎзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети


Халқаро журналистика факультети
Оммавий коммуникация ва ахборот технологиялари
кафедраси
Ахборот хавфсизлиги” фанидан
Маърузалар матни


Тузувчи: ўқитувчи
П.Алламбергенова
Халқаро журналистика факультети
“Оммавий коммуникация ва
ахборот технологиялари” кафедра
21.12.2005йил (№ 5 баённома) кенгаш мажлисида кўриб чиқилган.
Тасдиқлайман:

Кафедра мудири


фил.фан.док., проф. Ф.А.Мўминов


------------------------


Тошкент 2005
1 маъруза


Ахборот хавфсизилиги фани мақсади ва вазифалари

Бугунги кунда ахборот жуда кенг ва ҳар тарафлама тушунилади. У иштирок этмаган билим соҳасини топиш қийин. Жуда катта ахборотлар “информация” яъни “ахборот” тушунчаси майдони ҳақиқатдан ҳам одамларни маҳкам ўраб олади. 21 аср ахборотнинг назарий ва амалий ижоди энг чўққисига етган аср. Шунинг учун ҳам 21 асрни ахборот асри деб таъкидлашмоқда.


Хўш, ўзи аслида ахборот нима? Ахборот-шахс, факт, предмет, воқеа-ҳодиса ва жараёнлар ҳақидаги маълумотлар. маълумки, ахборот ҳар хил бўлиши мумкин, яъни узатилган маълумотлар, компъютерда сақланган ахборотлар, “буёқлар”, кўчирмалар, хат ёки эсдалик ёзувлар, архивлар, формулалар, схемалар, диограммалар, маҳсулот моделлари, асл намуналар, диссертациялар, суд ишлари ва бошқалар.
Бошқа маҳсулотларга ўхшаб информация ҳам ўз фойдаланувчиларига, харидорларига эга. Шунинг учун ҳам маълум бир мижозларига эга. Ахборот қабул қилувчилар ва ишлаб чиқариш талабларига жавоб берадиган хусусиятларига эга. Мижозлар нуқтаи назарига кўра, фойдаланаётган информациянинг сифати қўшимча молявий ва маънавий самара бериши керак. Узатувчилар нуқтаи назаридан эса, муҳим тижорат сирининг сақланиши, ишлаб чиқариш бозорида товарларни сотиш ва хизмат кўрсатишда, омадли рақботлашишга имкон бериш керак, - деб ҳисоблашади. Бу табиийки, сир сақланиши керак бўлган ахборотни ҳимоя қилишга таъсир кўрсатишни талаб этади.
Жаҳон тажрибасидан маълумки, давлат ахборот инфраструктурасининг ривожланиши жамият ва давлатнинг ҳамма жабҳаларини, жумладан, одамларнинг дунёқарашини ва уларнинг меҳнат, ижтимоий ва сиёсий ҳаётда иштирок этиши шартларини ўзгартириб, жамият ривожланишини тезлаштиради. Ҳар хил ахборот технологиялари, автоматлаштирилган системалар ва маълумотлар базаси давлат структураларини, иқтисодиётни ва мамалкат мудофаасини бошқаришнинг ажралмас қисми бўлиб қолди.
Бугунги кунда халқаро майдонда иқтисодий ва ахборот потенциалнинг ўрни ва унга бўлган талаб ошиб бормоқда.
Фуқаролик ҳуқуқ қонунчилигимизда ҳам бошқа объектлар сингари ахборот тушунчаси объект сифатида қабул қилинди. Ахборот ўз бозорига эга. Бозорга эга бу товар моддий бойликларига ва қийматига эга янги кўринишдаги объект ҳисобланади. Биз уни кўз билан кўрмасакда ёки тасаввур қилмасакда, қўлимиз билан ушламасакда маълум бир қийматга эга. Ўша бозорларда ўзининг ҳаракатланувчи кучига айниқса, хорижий мамлакатларда айрибошланиши билан бугунги кунда катта қийматга эга бўлиб бораёпти. Қолаверса даромад манби бўлиб янги объект ҳисобланади. “Ахборот олиш эркинлиги принциплари ва кафолотлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ахборотнинг ўзи нима, унинг ҳуқуқ эгаси, мулкдори ким, улар ўртасидаги муносабатлар қандай тартибга солинади, умуман ахборот билан бўлган муносабатлар қай даражада ўрнатилади деган масалаларга жуда кенг ойдинлик киритилган. Яъни таъкидлаб ўткан асосий тушунчаларга қуйидаги таърифлар берилади:

Download 462.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling