Ахборот хавфсизлиги бўйича маъруза матни


Ахборот кўринишидаги усуллар


Download 462.68 Kb.
bet4/12
Sana04.02.2023
Hajmi462.68 Kb.
#1161499
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Ax. Xavf

Ахборот кўринишидаги усуллар:
- ахборот алмашувида манзилига етказиб бериш ва вақтидалиги тартибининг бузилиши;
- ахборотни ноқонуний йиғиш ва фойдаланиш;
- ахборот ресурсларига рухсатсиз кириш;
- ахборот билан манипуляция (ахборотни яширин ёки нотўғри талқин қилиш, дезинформация);
- ахборот системаларидаги маълумотларни ноқонуний кўчириш;
- фуқаролар, ташкилотлар ва давлат манфаатига қарама-қарши бўлган позицияларда туриб оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш;
- кутубхона, архив, маълумотлар банклари ва базаларидан ахборотларни ўғирлаш;
- ахборотларни қайта ишлаш технологияларини бузиш.


Программа-математик усуллар:
- программа маҳсулотлари ҳужжатларида кўрсатилмаган вазифаларни бажарувчи хусусиятларни ушбу маҳсулотларга киргизиш;
- ахборот системалари ёки уларнинг ҳимоя системаларининг нормал ишлашига йўл қўймайдиган программаларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш;
- ахборот системаларидаги маълумотларни йўқ қилиш.


Ташкилий-ҳуқуқий усуллар:
- ахборот йўналишидаги қонунчилик талабларини бажармаслик ва ушбу йўналишдаги зарур меърий-ҳуқуқий қонунларнинг қабул қилинишининг чўзилиши;
- фуқаролар ва ташкилотлар учун муҳим маълумотлари бор бўлган ҳужжатларни олишда ноқонуний чеклаш;
- такомиллашмаган ёки эски ахборот технологияларини ва ахборот воситаларини сотиб олиш.


Жисмоний усуллар:
- ахборот ва алоқа воситаларини йўқ қилиш, ишдан чиқариш, уларга радиоэлекторн босим ўтказиш ёки бузиш;
- компьютер ёки бошқа ахборот сақлаш манбааларини ва воситаларини йўқ қилиш, ишдан чиқариш, бузиш ёки ўғирлаш;
- ахборотнинг программа ва аппарат калитларини ҳамда криптографик ҳимоя воситаларини ўғирлаш;
-ходимларга таъсир ўтказиш;
- ахборот системаларининг “касалланган” компонентларини етказиб бериш;
- техник каналлар орқали чиқиб кетаётган ахборотни йиғиш;
- техник воситаларда ва хоналарда ахборотни ушлаб қоладиган электрон воситаларини ўрнатиш;
- маълумотларни узатиш ва алоқа тармоқларида ахборотларни ушлаб қолиш, дешифровка қилиш ва ёлғон маълумотларни узатиш;
- пароль-калит систеамалрига таъсир ўтказиш.



Download 462.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling