Ахборот хавфсизлиги бўйича маъруза матни
Download 462.68 Kb.
|
Ax. Xavf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳуқуқ-тартибот
Иқтисодий йўналишда:
давлат статистика системасига; хусусий шаклдаги ҳамма хўжалик субъектларининг тижорат фаолияти, хизмат ва товарларнинг истеъмол хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар манбааларига; молия, биржа, солиқ, божхона маълумотларини, давлат ва тижорат ташкилотларининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва уларни қайта ишлаш системасига; Давлат статистика ҳисоботининг ахборот-ҳисоблаш системаси унинг ахборот ресурсларига берухсат киришдан етарли даражада ҳимояланган бўлиши лозим. Тижорат фаолияти, хизмат ва товарларнинг истеъмол хусусиятлари тўғрисида яширин ёки ёлғон маълумот берган манбааларнинг жавобгарлигини белгилаб берувчи қонунларнинг йўқлиги хўжалик объектларининг нормал фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, сирли бўлган тижоратга доир маълумотни тарқатиш оқибатида давлат ва тижорат ташкилотлари фаолиятига сезиларли даражада талофат етказилиши мумкин. Ахборот хавфсизлиги нуқтаи назаридан олдиндан билиб ёки билмай маълумотлар билан ишлаш технологияларига шикаст етказиш, рухсатсиз уларга кириш имкониятларини яратувчи маълумотларни ўғирлаш ва бузиш ҳаракатлари молия, биржа, солиқ, божхона маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш системаларига асосий хавф ҳисобланади. Иқтисодиётнинг нормал фаолият юртишига компьютер система ва тармоқларидан фойдаланган ҳолда криминал шахслар томонидан содир этилаётган компьютер жиноятлари жиддий хавф туғдиради. Ҳуқуқ-тартибот йўналишида асосий ахборот хавфсизлиги объектларига ўз фаолиятида махсус ва тезкор хизмат характерига эга маълумотлардан фойдаланувчи ички ишлар, адлия бошқармалари ва ташкилотлари, прокуратура, суд, шунингдек, ушбу тизимларнинг ахборот марказлари ва бошқа бўлинмаларининг (жумладан, жойлардаги бошқарув органлари) ахборот русурслари киради. Ҳуқуқ-тартибот йўналишидаги объектларга асосий хавф туғдирувчи ташқи манбалар: жиноий ва суистеъмол гуруҳнинг ва алоҳида шахслар жосуслик фаолиятининг ҳамма турлари, жумладан ахборот- техник таъсири; жиноий ташкилотлар томонидан ҳуқуқ-тартибот кучларининг вазифалари ва режалари, техник таъминланганлиги, шунингдек, махсус бўлинмалар ва ички ишлар органларининг дислокация жойларини ошкор этувчи маълумотларни йиғишда ОАВ дан фойдаланилиши; ички ишлар органлари ва ҳуқуқ-тартибот йўналишидаги бошқа объектларнинг ахборот ресурсларига чекланмаган ҳолда киришга интилаётган жисмоний тижорат ташкилотларининг фаолияти. Асосий хавф туғдирувчи ички манбаалар: картотека ва автоматлаштирилган маълумотлар базасида сақланадиган, жиноятларни очиш ва текширув ишларини олиб боришида фойдаланиладиган маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш регламентининг бузилиши; ҳуқуқ–тартибот йўналишида ахборот алмашинувининг қонуний ва меъёрий тартибга солинишидаги нуқсонлар; тезкор-қидирув, маълумот бериш, криминалистлик ва статистик характерга эга маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлашда ягона усуллар (методология)нинг яратилмагани; техник воситалардаги камчиликлар ва ахборот ҳамда телекоммуникация системаларининг дастурий таъминотларидаги узилишлар; картотека ва автоматлаштирилган маълумотлар базасида бевосита банд бўлган ходимларнинг атайлаб қилган ҳаракатлари ва хатолари. Download 462.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling