Ахборот хавфсизлиги бўйича маъруза матни


маъруза Ахборот хавфсизлигини таъминлашдаги жавобгарлик


Download 462.68 Kb.
bet12/12
Sana04.02.2023
Hajmi462.68 Kb.
#1161499
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Ax. Xavf

маъруза

Ахборот хавфсизлигини таъминлашдаги жавобгарлик

Амалдаги қонунларда фуқароларнинг, шахснинг шаъни ва қадр қимматини бузиш, туҳмат қилишда, шунингдек, ахборот ресурсларин, тизимларин издан чиқаришда маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланган. Ҳақиқатдан ҳам тасаввур қилинг агар журналист бўладиган бўлсам интернет тизимига кирдимда қайси бир марказнинг балким,Ўзбекистонга нисбатан яхши муносабатда бўлмайдиган гуруҳларнинг тайёрлаган ахборотларидан фойдаландим ва шу ахборотлардан ўзимизнинг Республикамиз ҳудудидаги фуқароларни хабардор қилмоқчи бўлдим. Масалан, “Ўзбекистонда болалар ўлими биринчи ўринга чиққан” деган ёлғон ахборот кетиши мумкин. Маълумки, ҳар қандай давлатда ҳам аҳоли сонига нисбатан болалар ўлими ёки ногиронлик масалалари бор нарса, бу ижтимоий муаммо ҳисобланиб, доимий равишда давлат органлари орқали ушбу муаммони ҳал қилиб боради. Мана шундай ёлғон ахборотнинг тарқатилиши мамлакатнинг халқаро миқёсидаги обрўсини тушириши мумкин. Битта журналист масалан, шундай фикрни шакллантириш мумкин. У эфир орқали кетадими ёки даврий нашрларда бериладиган маълумот бўладими, мана шу ахборот манба сифатида келажакда бошқалар учун фойдаланадиган кучга айланиб қолиши мумкин. Унинг хатарли томони шу.


Объектив холис, ижобий, кишинининг руҳини тетиклаштирувчи ахборотлар тарқатиладиган бўлса, у ниҳоятда масалан, давлатнинг обрўсини кўтаришга олиб келади. Маслан, 2003 йил Халқаро болалар жамғармаси ЮНИСЕФ томонидан Ўзбекистондаги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ жуда катта ҳисоботи эълон қилинди. Дунё бўйича Ўзбекистонда болалар ўлими, болалар ногиронлиги жудаям паст ўринда экан. Демак, соғлом авлод давлат сиёсатига кўтарилиши ўзининг натижасини берди.
Бу хабар ЮНИСЕФ нинг ёки БМТ аъзоси бўлган барча давлатларга тарқатилганда албатта, жуда катта қизиқиш пайдо бўлади. Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар айниқса ёш авлодни соғломлаштириш, тарбиялаш, тафаккурини ошириш билан боғлиқ бўлган сиёсат ўзини амалда исботи мана шу ахборот орқали билинди. Яъни ахборот хавфсизлиги ва хавфсиз бўлишлигини албатта мутахассислар ва фуқаролар ажратиб олиши керак. Албатта журналистларимиз ҳар қандай манбалардан шуғулланётганда албатта мавжуд илмий-адабий, тарихий материаллар билан солиштириб, мутахассислар билан маслаҳатлашиб, ҳаққоний ахборотни тарқатадиган бўлса, бу журналист учун ҳам, жамият ҳам манфаатли бўларди.
Шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги унинг ахборотдан эркин фойдаланиши зарур шароитлари ва кафолотларини яратиш, шахсий ҳаётига таалуқли сирларини сақлаш, ахборот воситасида қонунга хилоф равишда руҳий таъсир кўрсатилишидан ҳимоя қилиш йўли билан таъминланади.
Жисмоний шахсларга таалуқли шахсий маълумотлар махфий ахборот тоифасига киради.
Жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига таалуқли ахборотни, худди шунингек, шахсий ҳаётига таалуқли сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотлардан уларга моддий зарар ва маънавий зиён етказиш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишига тўсқинлик қилиш мақсадида фойдаланиш таъқиқланади.
Фуқаролар тўғрисида ахборот олувчи, бундай ахборотга эгалик қилувчи ҳамда ундан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар бу ахборотдан фойдаланиш тартибини бузганлиги учун қонунда назарда тутилган тарзда жавобгар бўладилар.
Оммавий ахборот воситалари ахборот манбаини ёки тахаллусини қўйган муаллифни уларнинг розилигисиз ошкор этишга ҳақли эмас. Ахборот манбаи ёки муаллиф номи фақат суд қарори билан ошкор этилиши мумкин.
Демак, ҳар бир шахсга, жамиятга, умуман Республика ҳудудига нисбатан тарқатиладиган ахборотларнинг тўғрилиги ва объективлиги жуда муҳим ҳисобланади. Мана шу жиҳатдан шахснинг хавфсизлигини, жамият хавфсизлигини, давлат хавфсизлигини таъминлаш деган масалалар ёки институтлар борки, ўша тарқатиладиган ахборотнинг хавфсизлик даражасини пасайтиради. Қолаверса объектив, ҳаққоний ахборотлар орқали шахсга, жамиятга ахборот тарқатиш орқали уларнинг хавфсизлигини таъминлаш масаласи қўйилади.
Ахборот ва унинг рессурсларини тартибга солиш соҳасидаги норматив – ҳуқуқий базани такомиллаштириш қуйидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилиши зарур:
Фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш;
Ахборот рессурислари ишлаб чиқарувчиларини рағбатлантириш;
Хусусий малумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш вақтида фуқароларнинг ҳуқуқлариниҳимоя қилиш:
Ахборот ва телекоммуникация хизматлари, маҳсулотлар ва технологиялар бозорида тенг рақобат шароитини яратиш ва монополияни бартараф этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш:
Ахборот соҳасидаги интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш:
Компьютер жиноятларига қарши курашиш:
Ахборот хавфсизлигини таъминланишини назарда тутади.
Миллий қонунчиликда ҳимоя тизимини белгилаётганда халқаро ҳуқуқнинг тегишли нормалари қўлланиши ва ҳуқуқ эгаларининг манфаатларини таъминлаш муҳим ҳисобланади.
Ахборот эгалари ёки мулкдорларининг ҳуқуқлари асосан фуқаролик қонунчилиги, хусусан, муаллифлик ҳувуви билан ҳимоя қилинади. Ахборот сохасида ҳам ҳуқуқбузарликнинг фуқаролик, маъмурий ва жиноий турлари мавжуд.
Маълумки, ҳуқуқбузарликни содир этишдан асосий мақсад мавжуд ахборот техналогиясини қўлга киритиб, унинг эгаси бўлиш ёки иқтисодий даромад қилишдир. Ҳар қандай объэкитдан қонунчиликдан фақат шартнома тузган ҳолда фойдаланиш лозим. Шартнома бу соҳада ҳуқуқий восита бўлиб, ҳуқуқ эгасининг манфаатларини олдиндан ҳимоя қилиш кафолатини беради.
Ахборот техналогиялари соҳасидаги ҳуқуқбузарликнинг Яна бир кўриниши бу – ахборот хавфсизлиги объэктларига хавфли таъсир ўтказиш – ахборот, программа-математик, ташкилий-ҳуқуқий ва жисмоний усуллар кўринишидан иборат бўлиши мумкин.
Ахборот соҳасида ҳуқуқбузарликнинг кўринишлари қуйдагилардан иборат:
Ахборот алмашувида манзилига етказиб бериш ва дархоллик тартибининг бузилиши;
Ахборотни ноқонуний йиғиш в фойдаланиш;
Ахборот рессурисларига рухсатсиз кириш;
Ахборот билан манипуляция (ахборотни яшириш ёки нотўғри талқин қилиш, дезинформация);
Ахборот системаларидаги маълумотларни ноқонуний кўчириш;
Фуқаролар, ташкилотлар ва давлат манфатига қарама-қарши бўлган пазицияларда туриб оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш;
Кутубхона, архив, маълумот банклари ва базаларидан ахборотларни ўғирлаш.
Маълумки, ахборот технологияларидан энг кенг тарқалгани бу - Интернет ҳисобланади. Бугунги кунда жахон ҳамжамияти ахборот технологияларини ҳимоя қилишда ката тўсиқ ва муаммоларга дуч келаяпти. Айниқса, копьютер технологияларини ҳимоя қилиш, бу соҳадаги қароқчиликка қарши кураш долзарб бўлиб бормоқда. ЭҲМ учун дастур ишлаб чиқарувчилар Ассоциациясининг маълумотларига қараганда бугунги кунда копьютер қароқчилиги Хитойда 96 фойз,Россия Федерациясида 89 фоиз, Германияда 3 фоиз, АҚШда 27 фоиз, Балгарияда 93 фоизни ташкил этади. Компьютер қароқчилигини олдини олиш мамлакати иқтисодиётини барқарорлаштиришга ҳам олиб келади. Бугунги кунда республикамизда ҳам мавжуд бўлган бундай ҳуқуқбузарликка қарши кураш зарурияти мавжуд. Амалдаги қонунчиликда ҳали бу соҳа ҳуқуқбузарлигига қарши нормалар етарлича ўрнатилган эмас. Айрим қонунларда, хусусан, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида копьютер техникаси ёрдамида камомад қилиш ёки ўзлаштириш 168-моддаси 3-қисмида копьютер техникаси ёрдамида фирибгарлик қилиш 169-моддаси 3-қисмида копьютер тизимига рухсатсиз кириб ўғирлик қилиш, 174-моддада ахборотлаштириш қоидаларини бузиш, 191-моддада ахборотни қонуний тўплаш, ошкор қилиш ундан файдаланиш, 192-моддада рақобатчини дискредитация қилиш каби нормаларда тегишли тушунчалар берилган.
Республикамизда ахборотни товар сифатида яратишни янада кенгайтиришга ҳам эътибор қаратилмоқда, унинг янги кўринишдаги ҳувувий асослари яратилмоқда. Масалан, Ҳиндистонда «2002 йил Кибер-қонуни»нинг яратилгани мамлакат иқтисодиётини тубдан кўтаришга асос бўлди. Ўзбекистон ахборот техналогияларига оид узлуксиз ва режали ривожланиш дастурининг қабул қилиниши, халқаро тажрибаларни ўрганиш бу соҳадаги масалаларнинг ечимини топишда ёрдам бўлар эди.
Республикамизда ҳар қандай соҳа ҳуқуқий мухофаза қилиниши билан ривожлантириб борилмоқда. «Интернет» тизимли тармоқ, яъни турли ахборотлар айланадиган ресурс бўлсада, лекин у бевосита интеллектуал мулкнинг объекти ҳисобланади ва у Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил май ойидаги «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва ахборотлар базаси тўғрисида»ги қонун билан тартбга солинади. ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва уларнинг яратувчи (муаллиф)ларининг муаллифлик ҳуқуқлари қонун билан ҳимоя қилинади.
Ўзбекистон Республикасда ахборотга оид муносабатларни тартибга соладиган қонунчилик базасини қуйидагича таснифлаш мумкин:
Ўзбекистон Республикас Конституцияси;
Ўзбекистон Республикас Фуқаролик кодекси;
Ўзбекистон Республикас соҳа қонунлари;
Ҳукуматнинг ахборот техналогияларига оид узоққа мўлжалланган давлат дастурлари;
Ахборот техналогияларига оид халқаро шартномалар;
Ахборот техналогиялари билан шуғулланадиган давлат органларининг ички меъёрий хужжатлари;
Ахборот техналогияларини рўйхатга олиш ва ҳуқуқ берувчи ҳужжатлар.
Ўзбекистон Республикасида ахборот ва ахборот техналогияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ қонунчилик базаси шакиллантирилмоқда.
ХХ асрнинг 70-йилларида бошлаб хорижий мутахасислар ахборот техналогиялари соҳасида жиноятчиликнинг хавфли томонлари ва салбий оқибатларини бартараф этишга ката эътибор қарата бошладилар. Ривожланган мамлакатларда ахборот техналогияларини мухофаза қилиш мақсадида амалдаги жиноят қонунчилиги базаси мустахкамланади. Масалан, 1986 йилда АҚШ Конгресси томонидан «Копьютерлар ёрдамида амалга ошириладиган фирибгарлик ва суиистеъмолликлар тўғрисида»ги Қонуни 1990 йил Буюк Британия парламенти томонидан «Копьютерлар суиистеъмолликлар тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Бу мамлакатларда ушбу соҳадаги қонунларнинг қабул қилиниши комьютер, ахборот техналогияларига оид жиноятчиликнинг камайиши, умуман олганда, уни назорат қилиш тизимини шакиллантиришга олиб келади.

Адабиётлар рўйхати:





  1. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси.

  2. “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

  3. “Ахборот воситаларини рўйҳатга олиш тартиби тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Низоми.

  4. “Ахборот олиш эркинлиги принциплари ва кафолотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

  5. “журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

  6. “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

  7. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантирш Давлат қўмитасининг “Рекламани жойлаштириш тўғрисда”ги Қарори.

  8. “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Ўзбекстон Республикаси Қонуни.

  9. “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

  10. “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

  11. “Ўзбекистон матбуоти” журнали 1998 йил №5 сон.

  12. Россия федерациясининг “Ахборот хавфсизлиги тўғрисида”ги доктринаси.

  13. Ярочкин В.И. “Информационная безопасность” М.2003.

Download 462.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling