Ахборот хавфсизлиги бўйича маъруза матни
Download 462.68 Kb.
|
Ax. Xavf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аппаратли-ускунали таъминлаш
- Дастурли таъминлаш
- Лингвистикали таъминлаш
- Норматив-методик таъминлаш
- Конфиденциал ахборотнинг тарқалишини тўхтатиш
Ҳуқуқий таъминлаш: норматив-меъёрий ҳужжатлар, дастурлар, инструкциялар қўлланмалар. Бу ҳужжатлар АХТда талаб қилинади.
Ташкилий таъминлаш: АХТ да ҳимоялаш хизмати, иш тартиби, допуск-рухсатлар, охрана, техник воситалар ёрдамида ахборотни ҳимоялаш, таҳлилий-ахборот фаолияти ва бошқалар. Аппаратли-ускунали таъминлаш: АХТ каби техник воситаларнинг ҳимоялашии таъминлаш керак. Ахборотли таъминлаш: Масалани ечишда илдизида ётган маълумотлар, кўрсаткичлар, параметрлар, яъни, рухсат, учёт, рўйхат, ҳисоб, кўрсаткичлар. АХТ учун керакли ҳимояни таъминлашдаги маълумотлар билан таъминлаш, яъни рухсат, ҳисобга олиш, сақлаш кабилар. Дастурли таъминлаш: ахборот чиқиб кетишининг олдини олиш бунга ҳар хил инфомацион ҳисоб кўрсаткичлар, статистик маълумотлар, ҳисоблаш дастурлари, ахборотнинг ҳар хил каналлари киради. Математик: Ҳар хил ҳисоблар учун қўлланилади. Ёмон ниятлиларнинг техник воситаларининг хавфлилигини ушбу математик усуллар орқали керакли бўлган чегара ва номаларни баҳолайди. Лингвистикали таъминлаш: АХТ да мутахассислар махсус тиллар воситалари жамламаси билан муамилада бўлади. Мутахассислар АХТ сферасини фойдаланувчилар томонидан ҳам фойдаланади. Норматив-методик таъминлаш: Органлар фаолияти, норма ва регламентлари ахборотни ҳимоя қилиш функцияларини ишга соладиган хизмат воситалари. 6 маъруза Конфиденциал ахборотнинг тарқалишини тўхтатиш Сўнгги йилларда Ўзбекистонда замонавий технологияларни ривожлантиришга қаратилган кўпгина қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу давлатнинг ахборот инфрастркутурасининг шаклланишида ижобий роль уйнайди. Шунга қарамасдан кўплаб қўлланилаётган ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш тизимларидан фойдаланишда ҳимоя ва киришни чеклаш воситаларидан минимал ҳолда фойдаланилмоқда. Бунда миллий хавфсизликка таъсир қилувчи маълумотларнинг чиқиб кетиш ва давлат ахборот майдонига кириб келиш хавфи ўсиб боради. Айрим давлатлар, халқаро уюшмалар ва транснационал корпорацияларнинг сиёсий ва иқтисодий фойдаларини кўзлаган мақсадда миллий ахборот ва телекоммуникацион системаларининг фаолият кўрсатишларида, ўз шартларини ўтказиб қўйиш бўйича геополитик урунишларида кўриниб турибди. Асосан Ўзбекистоннинг суверен давлат сифатидаги ривожланишидаги, унинг геополитик ўрни, харбий сиёсатдаги, иқтисодий ислоҳотлардаги, илмий изланишларининг йўнлишларидаги процесслар бўйича маълумотларни йиғишга қаратилган. Бундан ташқари иқтисодий, молия, савдо ва табиий-хомашьё ва технология масалалари бўйича маълумотларни йиғишга ҳам қизиқиш ортиб бормоқда. Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, давлат муассасалари, корхоналари ва ташкилотларининг халқаро ҳамкорликларининг кенгайиб бориши давлат сирларининг чиқиб кетиши хавфини ҳам ошириб боради. Ўзбекистонда охирги икки-уч йилда ахборотлар, ахборот эркинлиги, принциплари, ахборот эркинлигини таъминлаш, фуқароларнинг мурожаатлари, фуқароларнинг ариза ва шикоятлари билан ишлаш, интелектуал мулк ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар, илмий потенциални ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар, маданий бойликни асраш, сақлаш билан боғлиқ масалалар каби бир қатор ахборот манбалари ҳисобланган объектларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган фуқаролик ҳуқуқи нуқтаи назаридан қонунлар қабул қилинди. Енди бу қонунларни амалга киритишда, мана шу қонунда кўрсатилган объектлар хусусан, ахборотни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни, жиноят кодексларини такомиллаштиришимиз керак. Ва шу фуқаролик қонунларининг ишланишига йўналтириш керак. Қисқа вақтда эришилган натижалар ахборот эркинлигини таъминлашга қаратилди. Албатта, Ўзбекистон Республикаси учун ҳам ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги доктрина ёки концепциянинг қабул қилиниши жуда ҳам ўринли ва манфаатли ҳисобланади. Мамлакатимизда катта ахборот марказлари, базалари, банклари шаклланиб бормоқда ва иқтисодиёт, молия, тижорат соҳасидаги институтлар, иш юритувчи субъектлар борки, бу ердаги маълумотлар уларнинг бевосита розилиги билан ошкор қилиниши керак. Яратилган фан, адабиёт, санъат асарлари, интелектуал мулкнинг, санъат мулкнинг намуналари яъни, патентлаштирилган объектлар борки, булар ҳам сир сақланиши керак. Албатта, бу ерда қонун доирасида чеклашлар бор ва эркинликлар ҳам таъминланади.Умуман ҳар бир фуқаронинг маълум бир тафаккурга эга бўлиши орқали ахборотларни олиш ёки тарқатиш имкониятларини бор. Мана шу нуқтаи назаридан ҳам давлатнинг глобал ахборот майдони яъни, халқаро ахборот майдонида иштирок этиши фан, адабиёт, санъат асарларини айрибошлаш яъни тарқатиш орқали давлатимиздаги миллий, тарихий, бугунги минтелатитетимиз билан боғлиқ бўлган қадриятларнинг тарғиб қилиниши, бундан ташқари, илмий потенциалимиз, тўпланган ахборотларимиз орқали даромадларни олиш мумкинлиги каби бир қатор имкониятлар борки, мана бу масалаларни ҳал қилиш учун ҳам ахборот хавфсизлигини таъминловчи катта, узоқ муддатга мўжаллланган ҳужжат қабул қилиш керак. Ахборот хавфсизлигини таъминлашда давлатнинг, давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг, фуқароларнинг ахборот олиш эркинликларини таъминлаш, энг асосийси ахборот тўпловчи, таҳлил қилувчи, тарқатувчи идораларда яъни радио, телевидение, даврий нашлар, интернет тармоғи каби тизимларда ишлайдиган кадрларнинг тафаккурини кенгайтириш , уларни мавжуд қонунлар билан таништириш ниҳоятда муҳим ҳисобланади.Масалан, агар 12-13 йил ичида Республикада фан, адабиёт, санъат асарлари, моҳир спортчиларимиз ёки йирик давлат ва жамоат арбобларини танитадиган бўлса, келгусида шу ахборотлар билан боғлиқ институтлар яъни маълум бир билим ва тафаккурга эга бўлган мутахассислар, катта- катта олимлар, ёзувчи-шоирлар, журналистлар танитишлиги мумкин. Бугунги кунда сир эмас унчалик яхши билмаган давлатлардан Нобель мукофатлари, катта анжуманларни бошқараётган бошқа мамлакатларнинг вакиллари, халқаро ташкилотларни бошқараётган бошқа мамлакатнинг вакиллари борлигини кўрамиз ва уларнинг фаолиятини биламиз. Албатта, ўша ташкилотларда ёки ахборот майдонида уларнинг ўрни борлииги ва ўзларининг ўз миллати ва халқининг қадриятларини тарғиб қилаётганининг гувоҳи бўламиз. Тўғрисини айтиш керакки, 21 асрда ахборот майдонидаги кураш даврнинг сиёсатига айланиб бормоқда. Чунки, ким биринчи бўлиб кўп, холис, объектив, ҳаққоний ахборот тарқатса бутун дунё миллатлари ва халқлари шу мамлакатга эргашади. Шу мамлакатдаги бўлаётган ўзгаришлар, ислоҳотлар ёки ривожланишни қўллаб-қувватлайди ва ўзининг муносабатини билдиради. Шу жиҳатдан бугун ўша катта-катта завод, фабрикалар орқали ишлаб чиқарилаётган товар моддий бойликларини айрибошлаш орқали даромад олинаётган бўлса, шу билан бирга бугун фақатгина Интернетда ахборот базасини яратиш, ахборот технологияларини сотиш, айрибошлаш каби йўллар билан даромад олаётган мамлакатлар ҳам бор. Масалан, оддий Интернет учун дастурлар яратиш ёки юқори даражадаги технология воситаларини яратиш орқали даромад олаётган мамлакатлар Голландия, Ҳиндистон, АҚШ, Германия каби мамлакатларнинг бугун жаҳон савдо тизимидаги, иқтисодиётдаги ўрнини биз яхши биламиз. Республикамизда ахборот технологияларини ривожлантириш учун ахборот техникалари билан боғлиқ кадрлар сиёсатини ҳал қилишга қаратилган узоқ муддатли дастурлар қабул қилинган. Бу бўйича ўша Олий таълим муассасалари ташкил этган битта мисол, фақатгина 2005-2008 йиллар давомида Республикада ахборот технологияларини ривожлантириш шу соҳадаги кадрларни таъминлашга қаратилган 9000 нафар олий маълумотли ўқитувчи тайёрлаш лозимлиги давлат сиёсатига айланганлиги келгусида Республикада “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги доктринанинг, концепциянинг юзага келишини ва ҳужжатнинг амалда қўлланилишини олдиндан режалаштирилган устувор йўналишлардан ҳисобланади. Албатта, бу соҳани яхши биладиган кадрлар кўп бўлса ёшларга кўпроқ билим берса, ёшларни ахборот технологиялари тизимлари билан ишлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилса, ахборот майдонида Республиканинг манфаатларини таъминлашда, устувор ғояларни тарғиб қилишда улкан имкониятлар бўлади. Download 462.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling