Ахборот хавфсизлиги бўйича маъруза матни


Ахборотнинг ҳуқуқий ҳимояси


Download 462.68 Kb.
bet8/12
Sana04.02.2023
Hajmi462.68 Kb.
#1161499
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Ax. Xavf

1. Ахборотнинг ҳуқуқий ҳимояси-бу ахборотнинг ҳимоясини ҳуқуқий асосда таъминлайдиган махсус ҳуқуқий актлар, ҳаракатлар, тартиб-қоидалар ва чора-тадбирлар ҳисобланади. Ахборотнинг ҳуқуқий ҳимояси халқаро ва давлат ҳуқуқлари доирасида олиб борилади.
Халқаро ҳуқуқларга шартномалар, конвенциялар, махсус битимлар, декларациялар, патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари ва лицензия каби ҳужжатлар киради.
Ички давлат ҳуқуқларига:
Давлат ҳуқуқларига: конститутция, қонунлар, фармонлар, қарорлар киради.
Бирор идорага оид ҳуқуқларга: буйруқлар, қўлланмалар, дастурлар, низомлар, қоидалар, йўриқнома каби ҳужжатлар киради.
2. Ахборотнинг ташкилий ҳимояси- бу амалдаги ҳуқуқий нормативлар асосида ишлаб чиқариш фаолияти ва бажарувчилар ўртасидаги маълум бир тартибни сақлаш-регламентация. Аммо, конфиденциал ахборотдан сабабсиз фойдаланиш бундан мустасно.
Ташкилий ҳимояга қуйидагилар киради:
- режим ва қўриқлашни ташкил этиш;
(ходимлар ва ташқаридан кирувчиларни кириш-чиқишда назорат қилиш механизмини яратиш, ташкилот ходимларининг иш тартиби ва ҳудуддаги ҳаракатини тартибга солиш в.ҳ.)
- ишчилар билан ишлашни ташкиллаштириш;
(ходимларни танлаш, яширин ахборот билан ишлаш қоидаларини ўргатиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш тартибини бузганда қўлланиладиган жазолар билан таништириш в.ҳ.)
-ҳужжатлар билан ишлашни ташкиллаштириш;
(ҳужжатлар ва ҳужжатлаштирилган ахборот билан ишлаш, яширин ахборотни фойдаланиш, тарқатиш, сақлаш ва йўқ қилиш ҳаракатларининг олдини олиш)
-техник воситалар билан ишлашни ташкиллаштириш;
(яширин ахборотни техник воситалар ёрдамида йиғиш, қайта ишлаш ва сақлашни ташкил этиш)

(яширин ахборотга таъсир этадиган ички ва ташқи хавфларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳимоясини таъминлашни ташкил этиш).
3. Инженер-техник ҳимоя - ахборотни тарқатиш, йўқотиш яширин эгалик қилиш, ахборот ресурсларига ноқонуний кириш шаклларини ҳимоя қилишга қаратилган махсус чора-тадбирлар, персонал-хизматчилар, техник воситалар ҳисобланади.
Инженер-техник ҳимоя бир неча турга бўлинади:
- объектларга таъсир этиш;
- реализиция (амалга ошириш) усуллари
- ҳудудга қараб эгалик қилиш
- ҳимоя қилишга қаратилган техник воситаларни ҳимоя қилиш;
- ёвуз мақсадлиларнинг таъсир этувчи воситаларидан ҳимоя қилиш.
Ахборотни ҳимоя қилишда қўлланиладиган воситаларнинг классификацияси:
1. Жисмоний- ёвузмақсадлиларнинг конф. ахборот манбааларига киришининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, муҳандислик қурилмалари.
2. Аппаратли- техник воситалар орқали ахборотнинг йўқолиши ёки тарқатилишининг олдини олишга қаратилган механик-электрон ва бошқа қурилмалар (РС.масалан, компютерда сақланаётган ахборотнинг четга чиқишининг олдини олиши учун унга порол ўрнатиш ёки бошқа усулларни қўллаш). Аппаратли ҳимоя қилишнинг асосий вазифаси-ахборот хавфсизлигини техник воситалар орқали ҳимоя қилишдир.
3. Дастурий яъни программа воситалари - ахборотнинг ҳимоя қилиш функциялари, бутунлиги ва конфиденциаллигини сақлашни амалга оширадиган, умумий ёки махсус таъминлашга киритилган махсус дастурлар тизими.
4. Криптографияли- бу шифрлашнинг техник ва дастурий воситалари. Бунда махсус математик ва алгоритм воситалари орқали узатиш тизимлари ва алоқа тармоқлари, ЭҲМ да сақлаш ва қайта ишлашнинг турли усуллари ҳимоя қилинади. Бу усул ахборот хавфсизлигини таъминлашда муҳим ва ишончли восита ҳисобланади.
5. Бирлашган-комбинировний- юқорида таъкидлаб ўтилган турларнинг ахборотни ҳимоя қилиш йўлида қўлланилиши.



Download 462.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling