Ахборот хавфсизлиги бўйича маъруза матни


маъруза Ахборот хавфсизлигини таъминлаш йўналишлари


Download 462.68 Kb.
bet7/12
Sana04.02.2023
Hajmi462.68 Kb.
#1161499
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Ax. Xavf

4 маъруза
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш йўналишлари

Кейинги йилларда республикамиз ахборот ҳудудида чет эл ОАВ кўрсатувлари ва эшиттиришлари кўплаб ошиб, тарқатилаётган даврий нашрларнинг сони чет эл фондлари ва ташкилотлари сони кўпайди. Республика ахборот жабҳаси миллий хавфсизликнинг муҳим таркибий қисмига айланди.


Миллий хавфсизликнинг ахборот соҳасидаги асосий йўналишларидан бири-ахборот олиш ва ундан фойдаланишда фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларига риоя қилиш, жамиятнинг маънавий қадриятлари ва миллий анъаналарини, давлатнинг маданий-илмий потенциалини сақлаш ва ривожлантириш, маҳаллий ва халқаро ҳамжамиятга давлат сиёсати ҳақида ҳаққоний маълумотларни етказиш билан боғлиқ. Шунингдек, Ўзбекистоннинг давлат сиёсати, ички ва халқаро ҳаётдаги ҳодисаларга ёндошувини информацион жиҳатдан кенг ёритишдан иборат.
Ахборот хавфсизлиги талабларига амал қилиш, бюджет маблағларини бирлаштириш ва тежаш, иқтисодий ва молиявий таҳлил бўйича вазифаларни бажариш, солиқ, ижтимоий таъминот хизматлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган йўналишлардан бири бу-махсус ҳудудий тақсимланган автоматлашган ахборот системаси кўринишидаги шахсий маълумотлар, кўчмас мулк ахборотлари, тезкор-қидирув, маълумот бериш, суд материалларини ўз ичига олувчи бирлаштирилган ва ҳимояланган кўп тизимли системани яратишдир.
Фан, техника ва технология йўналишидаги ахборот хавфсизлиги объектлари ҳимоясини ташкил этиш мушкул. Бу ерда жойлардаги ахборот структуралари илмий ва интеллектуал потенциални ноқонуний ўзлаштириш ёки фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида илмий, техник ва технологик маҳсулотларни ноқонуний тарқатиш ёки фойдаланиш бўйича конкрет тавсияларни ишлаб чиқиш системасини такомиллаштириш ва ҳудудий ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш билан ёрдам бериши мумкин.
Ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган йўналишлар шахснинг, жамиятнинг, давлатнинг ахборот хавфсизлигини ҳимоя қилишга оид ҳуқуқий меъёрлар сифатида қаралади. Бу борада Республикамизда Конституция, қонунлар, низомлар, фармонлар ва бошқа муҳим ҳужжатлар қабул қилинган.
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳуқуқий, ташкилий ва муҳандис-техник йўналишларини ҳам қамраб олади:

Download 462.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling