Ахборот хавфсизлиги бўйича маъруза матни
маъруза Ахборот хавфсизлиги манбаалари
Download 462.68 Kb.
|
Ax. Xavf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташқи манбаалар
- Ички манбаалар
маъруза
Ахборот хавфсизлиги манбаалари Ахборот хавфсизлиги объектларига қандай объектлар киришини тушуниб олиш керак. Ахборот хавфсизлиги объектлари: - сақлаш шакллари қандай бўлишидан қатъий назар, давлат сири, олиш чекланган тижорат сири ва бошқа ошкор қилиб бўлмайдиган маълумотларни ўз ичига олган ахборот маҳсулотлари; - ҳар хил даража ва кўрсаткичли ахборот тизимларини ўз ичига олган, ахборот маҳсулотларини қайта ишлаш, тарқатиш улардан фойдаланиш тизимлари, ахборот ресурслари (кутубхоналар, архивлар, маълумотлар базалари ва банклари), ахборот технологиялари, ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатишнинг тартиб ва жараёнлари, илмий-техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар; - ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, сақлаш, узатиш марказларини, воситалари ва технологияларини жумладан, ахборот алмашиш тармоқлари ва телекоммуникациялар, автоматлаштирилган ва телекоммуникациялаштирилган система ва тармоқларини ҳамда ахборотни ҳимоялаш тизими ва воситаларининг ишлашини таъминловчи механизмлар; - фуқароларнинг, юридик шахслар ва давлатнинг ахборот олиш, тарқатиш ва фойдаланиш, яширин яъни конфидициональ ахборотларни ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳуқуқи. Мана булар ахборот хавфсизлиги объектлари сирасига киради. Демак, ахборот хавфсизлиги манбалари: ташқи ва ички манбаалар бўлиши мумкин. Ташқи манбаалар: - глобал ахборот мониторингини олиб бориш, ахборот тарқатиш ва фойдаланиш бўйича чел эл давлатлари сиёсатининг амалга оширилиши; - чет эл махсус ва жосуслик хизматининг фаолияти; - чет эл сиёсий ва иқтисодий доираларнинг фаолияти; - халқаро гуруҳлар, тузилмалар ва алоҳида шахсларнинг жиноий ҳаракатлари; - табиий офатлар ва фожеалар киради. Ички манбаалар: - сиёсий, иқтисодий ва жамоат ташкилотларининг, алоҳида шахслар ёки гуруҳларнинг ахборот йиғиш, тарқатиш ва фойдаланиш соҳасидаги ноқонуний фаолиятлари; - ахборот соҳасида фуқаролар ва ташкилотлар ҳуқуқларининг бузилишига олиб келувчи давлат тизимларининг нақонуний ҳаракатлари; - ахборот йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш бўйича белгиланган тартибни бузиш ҳоллари; - ахборот системаларини яратувчиларнинг, уларга хизмат кўрсатувчиларнинг ва фойдаланувчиларнинг атайин қилган ҳаракатлари ва кўзда тутилмаган хатолари; -ахборот системаларининг порграмма-аппарат воситаларининг базавий технологияларини яратиш, синаш ва ишлаб чиқиш бўйича маҳаллий саноатнинг қолоқлиги; - ахборот ва телекоммуникацион системаларда техник воситаларнинг ишдан чиқиши ва программавий таъминотнинг узулиб туриши. Умуман ички амалда бўлган ахборот тизимига таъсир этувчи ҳар қандай ички омиллар бу ички манба ҳисобланади. Ташқи ва ички манбаларнинг аниқланиб олиниши ахборот хавфсизлиги объектларини тушуниб олишга, туркумлашга олиб келади. Ўзбекистонда ахборот хавфсизлиги объектларига хавфли таъсир ўтказиш – ахборот, программа-математик, ташкилий-ҳуқуқий ва жисмоний усулларга бўлинади. Download 462.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling