Ахборот ва педагогик технологиялар факультети


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/38
Sana18.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1561244
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38
Bog'liq
1111dasturlash texnologiyalari

1. Нотўғри таржима қилиш ДВ ларда хатоликларнинг асосий 
сабабидир. 
ДВ ларни яратиш ва ишлатишда биз кўп маротоба маълумотларни бир 
кўринишдан бошқа кўринишга ўтказишга (таржима) қилишга дуч келамиз. 
Буюртмачи ўзининг ДВ ларга бўлган заруратини қандайдир талаблар асосида 
ифода қилади. Бу талаблардан келиб чиққан ҳолда дастурчи ДВ нинг ташқи 
тасвирини яратади. 


16
Бунда берилган аппаратуранинг специфик тасвиридан, эҳтимолки, 
таянч дастурий таъминот спецификацисидан фойдаланади.
Дастурлаш тилининг ташқи тасвири ва унинг ўзига хос 
спецификациясига асосан бу алгоритмик тилда ДВ нинг ташқи тасвирига 
кўра фойдаланувчи учун керакли дастурий ҳужжатлар тайёрланилади. Ҳар 
бир дастурнинг матни уни қайта ишлашда ва хатоликларни тузатишда 
бошланғич маълумот ҳисобланади. Фойдаланувчи дастурий ҳужжатлар 
асосида ДВ дан фойдаланиш учун керакли амалларни бажаради ва 
олинадиган натижаларни интерпретация қилади. Бу босқичларнинг ҳар 
бирида маълумотларни бир кўринишдан бошқасига ўтказиш хато амалга 
оширилиши мумкин. Бунга маълумотларни бошланғич тасвирлашнинг 
нотўғри тушунилиши сабаб бўлиши мумкин. 
2. Хатоликлар билан курашнинг асосий йўллари. 
Инсоннинг маълумотларни бир кўринишдан бошқа кўринишга 
ўтказишдаги юқорида кўриб ўтилган фаолиятнинг хусусиятларини ҳисобга 
олиб, хатоликлар билан курашнинг қуйидаги йўлларини кўрсатиб ўтиш 
мумкин: 
• 
Саралаш фазосини кичрайтириш (яратиладиган тизимларни 
соддалаштириш) 
• 
Дастур тузувчилар тайёргарлигининг зарур савиясини таъминлаш 
(бу дастур тузувчилар коллективи менежерининг вазифасидир) 
• 
Маълумотларни 
тасвирлашнинг 
бир 
қийматли 
интерпритациясини таъминлаш. 
• 
Таржиманинг тўғрилигини назорат қилиш (интерпритациянинг 
бир қийматлилигини назорат қилиш ҳам киради). 
• 
Дастурни ихчамлаштирш натижасида хатоларнинг пайдо бўлиш 
эҳтимолини камайтириш. Мисол. 
С1:=10+B1*D**2; 
C2:=B+sin( R); 
C3:=5+A(1)*A(2); 
C:=(C1+C2)*C3; 
Бу операторлар кетма-кетлигини битта оператор билан алмаштириш 
мумкин: 
C:= (10+B1*D**2+ B+sin( R))*( 5+A(1)*A(2));
Бу операторга юқоридагига қараганда оз машина буйруқлари 
ишлатилади. Масалан, учта қийматлаш конструкцияси биттага, учта 
ҳисоблаш модули биттага қисқартирилади. 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling