Хоҳишга ва мавсумига кўра қуйидаги аралашмалардан бири ёки бир нечтаси ичилади:
50 гр пиёз суви + 150 гр янги сиқилган қичитқи ўти суви + 50 гр сув аралашмаси,
150 гр сабзи суви + 1 ош қошиқ петрушка суви + 1 ош қошиқ селдир барги суви + сув аралашмаси,
100 гр сабзи суви + 100 гр олма суви + 50 гр сув аралашмаси,
150 гр исмалоқ суви + 50 гр қизил лавлаги суви + 1 ош қошиқ петрушка суви + 1 ош қошиқ селдир барги суви + сув аралашмаси,
200 гр семизўти суви + 1 ош қошиқ петрушка суви + сув аралашмаси,
50 гр пиёз суви + 150 гр картошка суви + 1 ош қошиқ петрушка суви + сув аралашмаси.
Кун давомида:
Май мойчечаги, оддий бўйимодарон, розмарин, далачой, жамбул ёки қуруқ занжабил майда-майда қилиб тўғралганидан кейин 1 чой қошиқ олинади, бир стакан қайноқ сув билан 15 дақиқа дамланганидан кейин сузилади. Шу тарзда дамланган янги чой совутилмасдан кун давомида 3 марта ичилади.
Сиқиштирувчи-буриштирувчи таъсирга эга бўлган анор уруғи ва ич пардалари туйилиб, элакдан ўтказилади ва эрталаб-кечқурун сув билан 1 чой қошиқ ичилади ёки aнор уруғи билан пиширилган, шўрва ичилади.
Ёки:
Эман пўсти ва меваси ҳам рефлюз, чурра ва ошқозон кенгайишига қарши қўлланилади. Бир чой қошиқ майдаланган ёки туйилган эман пўсти бир пиёла қайноқ сув билан аралаштирилиб, 15-20 дақиқа дамланади ва сузилади. Кун давомида 3 стакан янги дамланган чой совутилмасдан ичилади, 1 чой қошиқ майдаланган янги эман меваси эрталабкечқурун сув билан ичилади.
Кечқурун ётаётганда беморлар чалқанча ётиб, гавдаларининг уст қисмини баланд қилиб ётишлари керак. Ётишдан 2-3 соат аввал ва 21.00дан кейин ҳеч нарса емасликлари керак. Бир ҳафта ўтгандан кейин ошқозон ва ичаклариннг умумий давосига ўтилади.
Ошқозон ва ичакларнинг умумий давоси (2-4 ҳафталик курс)
Ошқозон давосига тайёрланиш учун аввало қусиш керак. (“Қусиш” бўлимига қаранг.)
Таом ейиш давомида ва таомдан кейин сув ичиш одатини тарк қилиш керак бўлади. (“Сув” бўлимига қаранг.)
Озиқланиш хатоларини тузатиб, таомни яхшилаб чайнаш керак.
(“Касалликларнинг сабаблари” бўлимига қаранг.)
Қуса олмаганлар учун ҳазмни осонлаштирадиган дорилар:
Таомдан аввал ёки кейин 1/4 чой қошиқ занжабил кукуни ютилади ёки 1 ош қошиқ янги сиқилган занжабил суви ичилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |