ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet78/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Давонинг мақсади:
Ичакларни сано билан ҳаракатга келтирмоқ;
Зиғир уруғи билан тозалаш ва шишларни йўқотмоқ;
Саримсоқ билан зарарли микробларни ўлдирмоқ;
Семизўти, исмалоқ, сабзи ёки қатиқ суви билан яраларни ёпмоқ;
Анжир ва хурмо билан керакли микробларни ичакларда кўпайтириб, уларни қувватлантирмоқ;
Рўза билан ошқозон ва ичаклар ҳолатини аввалги ҳолатига келтирмоқдир.
Ошқозон ва ичаклар даволанар экан, барча тана даволанган ҳисобланади. Чунки Аллоҳнинг яратган мукаммал ускунаси шундай ишлайди. Шундай экан, замонавий тиббий услубларнинг бир аъзони даволаб, бутун танани хароб қилганини ҳар куни турли мисолларда кўрмоқдамиз.

Паразитлар


Ер юзини чириб бошлаган органик моддалардан тозалаш учун минглаб хил қурт, бир ҳужайралилар ва микроблар бор. Инсон танасида ҳам бу тозалашни амалга оширувчи тахминан, икки минг хил жонзoт турлари (қурт, бир ҳужайралилар ва микроблар) бор.
Атрофимизда бўлган мингларчa турли паразит ва улaрнинг уруғлари нафас ва ҳазм тизимига киради, органларда ва тўқималарда жойлашиб, кўпайишади. Фақат соғлом вужудгина паразитларни ўзига қабул қилмайди, тўғрироғи, соғлом танада паразит яшашига шароит йўқ.
Аммо ҳазмсизликдан қийналадиган, қўшимчали таомлар eйдиган кишининг ичаклари, жигари, мияси, ошқозоности бези ва мускулларида қолдиқлар тўпланиб, чириш юзага келади, тананинг кимёвий таркиби бу зилади ва бу паразитларнинг кўпайишига шароит тайёрлайди. Ичакларда ҳосил бўлган яралар воситасида паразит уруғлар қонга аралашиб, бутун аъзо ва тўқималарга тарқалади. Иммунитет тизими кучи билан эса уруғлар капсулланиб, пассив холга келтирилади. Капсулалар билан қопланган уруғлар жиддий касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, гижжа уруғларининг - шизофренияга, эгземага, депрессияга ва астмага, қил (острица) қуртларининг - мигренга сабаб бўлгани аниқланган.
Аммо иммунитет тизими заифлашган, тананинг кимёвий таркиби дори ва кимёвий моддалардан бузилган бўлса, паразит уруғларни капсулалар билан пассив ҳолга келтирaoлмайди ёки ҳосил бўлган капсулалар эриб, уруғдан чиққан паразитлар ичакда эмас, аъзолар ва тўқималарда жойлашиб, кўпаяди.
Одам яшар экан, қабр ҳаётида олдига чиқадиган бу қўрқинчли паразитлар уруғларини ҳаётлигида бириктирмоқда. Инсон руҳи танани тарк этгандан сўнг, бу капсул шаклида мавжуд бўлган паразит уруғлари қабрда жонлана бошлайдилар. Аммо бугун ахвол ўзгарди, бугун бу паразитлар ҳали ўлмаган инсон вужудида жонланиб, унга қабр азобини бу дунёда кўрсатмоқда. Паталогоанотомик тадқиқотларда ичи ёрилган жасадларнинг 90 фойизида бир ҳужайрали ва оддий қуртларга дуч келинган.
Баъзи паразитлар саратонга (ракка) ҳам йўл очади.
Баъзи паразитлар, хусусан, ичакларда табиий равишда яшайдиган трематотлар юқорида кўрсатилган сабаблар билан тўқимаси бузилган, ярали ичаклардан қон айланишига аралашади, тўқималаргa ёйилaди.
Тўқималарда пропил алкогол, формальдегит ёки бошқа эритувчилар бўлса, трематотлар кўпайиш имконини топишади. Бу моддалар ҳар уйда ишлатиладиган косметик, кир ювиш кукуни, шишадаги ичиш сувлари, шакар ва озуқа саноати маҳсулотларида мавжуд бўлиб, танада тўпланмоқда.
Паразитлар жигарда - гепатитга, ошқозон ости безида - диабетга, тимус (бўқоқ) безида - ОИТСга, мияда - алзгеймер, шизофрения ёки депрессия ўхшаш синдромларга, ўпкада - астмага, буйракларда - гломерюлонефритга, простата безида - простатитга, бачадонда - эндрометриозга, кўз ва мускулларда - оғриқ ва қичишга сабаб бўлади.
Паразитлар кўпайганда ўсиш (каттайиш) факторини ҳам ишлаб чиқаради. Ўсиш фактори тўқималардаги ҳужайраларнинг бўлинишига йўл очади.
Паразитлар қанчалик тез кўпайса, шунчалик кўп ўсиш фактори ишлаб чикарилади ва тўқималарнинг ҳужайралари шунчалик тез бўлинади.
Паразитларнинг тўқималардаги кўпайиш тезлиги тўқималардаги қолдиқ моддалар миқдори билан боғлиқ. Қолдиқлар қанча кўп бўлса, беморнинг ҳолати шунчалик xавф остида. Танадаги оғир металлар ва эритувчилар паразитларнинг кўпайишини ташвиқ қилиб, ўсиш факторини ҳам активлаштиради.
Бу жараён тадқиқотчилари наздида ҳар қандай саратонда (ракда) ку затилади. (“Шиш ва саратон” бўлимига қаранг.)
Ухлаётиб оғиздан сўлак оқиши, уйқуда чўчиш, тишларни ғичирлатиш, терлаш, тер ва ахлатнинг ёмон ҳиди танада паразит мавжудлигидан далолат беради.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling