Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*146.Таълим муассасаларида “Камолот”ёшлар ижтимоий ҳаракатининг вазифалари нималардан иборат?


Download 0.5 Mb.
bet40/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*146.Таълим муассасаларида “Камолот”ёшлар ижтимоий ҳаракатининг вазифалари нималардан иборат?
Жавоб: Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига етук мутахассисларни тайёрлаш ва тарбиялашдаги вазифа хамда максадларни амалга оширишда ёрдам бериш, мамлакатимизда ёшлар муаммоларини ечишга қаратилган дастур ва тадбирларни амалга оширишда ёшларнинг ҳаётда ўзига муносиб ўрнини топишда, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари, келажакда соглом турмуш кечиришлари учун замин тайёрлашда фаол иштирок этиш.
Ўқувчи-талабаларга ўз иқтидори, дунёқараши, фикрлаши ва бошқа қобилиятларини оширишида маънавий қўллаб-қувватлаш, ҳаётий фаолиятига оид турли тадбирлар, учрашувлар, бадиий кечалар уюштириш.Ўқувчи-талабаларнинг ўкиш ва турар жойларида истиқомат қилиши жараёнларида уларнинг қонуний манфаатларини ва хуқуқларини ҳар томонлама химоя килиш, ижтимоий химояга мухтож ўкувчи-талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш, ўқиш ва турар жойларида маънавий-маърифий ишларини ташкил этиш, маданий дам олиши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш.
*147.КҲКда моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш деганда нималарни тушунасиз? Бу борада таълим муассасангиздан қандай ишлар амалга оширилган?
Жавоб: Касб-ҳунар коллежининг моддий-техника таъминоти амалдаги қонунчиликка мувофиқ бюджетдан ажратилган маблағлар; балансида ўқув юртлари турган вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар маблағлари; таълим муассасасининг уставидаги вазифаларига мувофиқ бўлган таълим хизматлари, илмий педагогик ва ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширишдан олинган даромадлари; юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий эҳсонлари ва мақсадли бадаллари хисобига амалга оширилади.
*148.Ўқув ва ёрдамчи хоналарни жиҳозлашга қандай талаблар қўйилади?
Жавоб: Ўқув хоналарини жиҳозланишига қуйидаги талаблар қўйилади:
а) ўқув хонаси фан бўйича замонавий ютуқларни, илғор натижаларни, амалиётнинг истиқбол ривожланишини ўзида акс эттириши керак;
б) ўқув хоналарини меъёрий жиҳозланиши нуқтаи-назаридан мебеллар, деворий лавҳалар бир-бирига мос бўлиши керак;
в) ўқув хоналари универсал бўлиши, ҳар бир мавзу учун ўрганиш имкониятларини таъминлаши керак.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling