Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*133.Ўқувчиларнинг ахборот-ресурс маркази жамғармасидан фойдаланиш даражаси қандай аниқланади?


Download 0.5 Mb.
bet37/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*133.Ўқувчиларнинг ахборот-ресурс маркази жамғармасидан фойдаланиш даражаси қандай аниқланади?
Жавоб: Ўқувчиларнинг ахборот-ресурс маркази ва жамғармасидан фойдаланиш даражасини аниқлаш маълум давр (хафта, ой, квартал ва йил) учун статистик маълумотлар йиғиш ва тахлил қилиш йўли билан амалга оширилади. Бунинг учун “АРМ нинг айланиши” деган кўрсаткич (n) ни қуйидаги тартибда аниқлаш керак:
берилган китоблар сони____
жамғармадаги китоблар сони

Бундан ташқари, китобхонлар томонидан “ўртача китоб ўқилиши” (Ў.К.Ў) деган кўрсатгич хам жамғармасидан фойдаланиш даражасини кўрсатади. Бу кўрсатгич қуйидагича аниқланади:


Ў.К.Ў қ берилган китоблар сони_____
китобхонларнинг умумий сони
Бу кўрсаткичлар қанча катта бўлса, ўқувчиларнинг АРМ жамғармасидан фойдаланганлик даражаси шунчалик юқори бўлади.
*134.Таълим муассасалари АРМнинг дарслик ва ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражаси қандай аниқланади?
Жавоб: Таълим муассалари кутубхоналарининг дарслик ва ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасини аниқлаш учун кутубхонада амалда мавжуд бўлган дарслик ва ўқув адабиётлар сони мавжуд меъёрлар бўйича кутубхонада бўлиши лозим бўлган дарслик ва ўқув адабиётлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
Агар бу кўрсаткич
кутубхонада мавжуд ўқув адабиётлар сони_________ > 1 бўлса
меъёр бўйича бўлиши лозим бўлган адабиётлар сони
таъминланганлик даражаси “қониқарли”, акс холда “қониқарсиз” бўлади.
*135.Раҳбар маъсулияти деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Жамиятда туб ислохотлар амалга оширилаётган даврда унинг олдида турган вазифаларнинг бажарилиши кўп жихатдан рахбар кадрларга боғлиқ.
Рахбар кадрлар билимли, тадбиркор, талабчан, янгиликка ўч, адолатпарвар, инсонпарвар, ўткир зехнли, рахбарлик қилаётган корхонаси мансуб бўлган соха тараққиётини аниқ-равшан тасаввур қила олиш каби фазилатларга эга бўлиши лозим.
*136.Таълим муассасаси раҳбарининг меҳнати натижаси асосан нималарда намоён бўлади?
Жавоб: Таълим муассасаси рахбарининг мехнат натижасини ўқув-тарбиявий жараёнини тўғри ташкил этилганлигида, таълим мазмунини юқорилигида, касб-хунар коллежнинг барча йўналишларини ривожлантиришни тўғри режалаштирилиши ва олиб борилишида намоён бўлади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling