Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*165.Ўсмирлар физиологияси ва гигиенаси деганда нимани тушунасиз?


Download 0.5 Mb.
bet45/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*165.Ўсмирлар физиологияси ва гигиенаси деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Ўсмирлар физиологияси ва гигиенаси балоғат ёшидаги организмларнинг ривожланиши жараёнида органлар тизими ва бутун организмда бўладиган ўзгаришларни ўрганиш билан боғлиқдир. Бунда ўсиш ва ривожланишнинг умумий қонуниятлари, нерв тизими физиологияси, олий нерв фаолияти, таълим-тарбия гигиенаси, ёшларнинг кун тартиби, қон ва қон айланиш тизимининг ҳамда нафас органларининг ёшга хос хусусиятлари, ўсмирлар соғлиги, жисмоний тарбия гигиенаси, меҳнат таълими гигиенаси каби масалалар кўриб чиқилади.
166.Таълим муассасасидаги чин етимлар учун давлат томонидан қандай имтиёзлар белгиланган?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2006 йил 30 октябрдан 244-сонли буйруғига 1-илова етим болаларга тўланадиган стипендия миқдори ҳозирги кунда минимал иш ҳақининг 200 % миқдорида олиниб, бу 56080 сўмни ташкил этади. Стипендия тўлашда баҳолар ҳисобга олинмайди.
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг 2002 йил 9 январдаги 84-05-34 сонли модемограммасига асосан етим ўқувчиларнинг 1 кунлик овқат пули 2430 сўм, бу сумма ой кунларига кўпайтирилади.
*167. “Баркамол авлод” спорт ўйинлари қандай спорт турлари бўйича ва ҳар неча йилда ўтказилади?
Жавоб: “Баркамол авлод” спорт ўйинлари ҳар 3 йилда бир марта спортнинг 15 тури бўйича ўтказилади. 2008 йилда Нукус шаҳрида ўтказилган “Баркамол авлод”да 12 тур бўйича спорт мусобақалари бўлиб, оғир атлетика, мини футбол, бокс бўйича мусобақалар ўтказилмади.
Т У Р Л А Р И : Волейбол, баскетбол, теннис, стол тенниси, миллий кураш, шахмат, қўл тўпи, бадиий гимнастика, сузиш, белбоғли кураш, бокс, футбол, енгил атлетика, мини футбол, оғир атлетика.
*168.Инновацион усул деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Инновацион усул таълим ва тарбиянинг мақсади, мазмуни ва шаклига, шунингдек, таълим жараёнида ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, ўқувчилар биргаликдаги фаолиятини ташкил этишда янгилик жорий этишдир.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling