Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


Таълим муассасаси ва ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаган ёшлар билан ишлаш комиссиялари ҳамкорлигида амалга ошириладиган тадбирлар нималардан иборат?


Download 0.5 Mb.
bet43/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

157.Таълим муассасаси ва ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаган ёшлар билан ишлаш комиссиялари ҳамкорлигида амалга ошириладиган тадбирлар нималардан иборат?
Жавоб: Ўқувчи ёшларни ўқитиш, ҳунар эгаллашларини таъминлаш, ҳаётга йўналтириш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш.
*158.Ўқувчиларни ишлаб чиқариш амалиётига юбориладиган корхона билан коллеж ўртасида тузиладиган шартноманинг асосий бандлари нималардан иборат бўлиши керак?
Жавоб: Ўқувчиларни ишлаб чиқариш амалиётига юбориладиган корхона билан коллеж ўртасида тузилган шартнома «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2001 йил 23 мартдаги № 65 – сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом иловаси» асосида тузилади. Шартнома ўз ичига қуйидагиларни олади:
-касблар бўйича ишлаб чиқариш амалиётига юборилаётган ўқувчилар сони;
-амалиёт ўтказиш муддати, шароит ва тартиблари;
-ишлаб чиқариш технологияси, санитар-техник тозалик талаблари ва меҳнат шароити;
-касб-ҳунар коллежи мажбуриятлари;
-корхона мажбуриятлари;
-томонларнинг қўшимча мажбуриятларини ўз ичига олади.
*159.Таълим муассасасининг корхона ва ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорлиги қандай амалга оширилади?
Жавоб: Таълим муассасасининг корхона ва ташкилотлар ўртасида амалга оширадиган ўзаро ҳамкорлиги кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, кадрларнинг тайёргарлик сафити ва савиясига нисбатан кўйиладиган талабларни белгилаш, кадрлар тайёрлаш тизимига молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш жараёнида қатнашиши, ишлаб-чиқариш амалиётларини ташкил этиш, малакали мутахассисларни ўқув усталари сифатида ишлашига шароит яратиш каби тадбирлар орқали амалга оширилади.
*160.Касбий таълим педагогикаси деганда нимани тушунилади?
Жавоб: Касбий таълим педагогикаси – таълим, тарбия, ривожланиш қонуниятларини ўрганувчи, таълим ва тарбия тамойилларини, ахборот ва педагогика технологияларини ишлаб чиқувчи, таълим муассасаси турини ва уларни бошқариш тизимини асослаб берувчи фан ҳисобланади.
Касбий таълим педагогикаси ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш учун касбий таълим-тарбиянинг мазмунини, умумий қонуниятлари ва амалга ошириш йўлларини ўргатади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling