Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*153.Ижтимоий ҳимояни кучайтиришда давлатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирларни айтиб беринг


Download 0.5 Mb.
bet42/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*153.Ижтимоий ҳимояни кучайтиришда давлатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирларни айтиб беринг.
Жавоб: “Ижтимоий ҳимоя йили” Давлат дастурини изчил амалга ошириб бориш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, етим–есир, ногирон, боқувчисини йўқотган, қаровга муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзишдир, яъни ижтимоий таъминот бўлими томонидан уларни рағбатлантириш ишларини олиб бориш, ногиронларга аравачалар, турли хил дори–дармонларни текин ажратиб бериш, етим-есирларга кийим-бош, турли байрамларда совғалар олиб бериш, шунингдек озиқ-овқатлар билан таъминлаш, якка-ёлғиз қарияларнинг уй-юмуш ишларига ёрдам бериш.
154.Аҳолини, хусусан ёшларни иш билан таъминлашнинг долзарб вазифалари ва уни ҳал этиш ечимлари нималардан иборат?
Жавоб: Коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида маҳаллий худудларнинг меҳнат биржалари, ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари билан биргаликда учрашув, семинарлар ўтказилмоқда. Барча туман, шаҳар ҳокимликларига ўз худудларидаги битирувчиларни ишга жойлаштиришни таъминлаш мақсадида ишчи ўринларни ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, янги иш ўринлари яратиш муаммолари ҳал этилмоқда.
*155.Бюджетдан ташқари тушумларни ўқитувчи ва ўқувчиларни ижтимоий ҳимоялашга йўналтиришда асосан нималарга эътибор бериш керак?
Жавоб: Бюджетдан ташқари тушимларни ўқитувчи ва ўқувчиларни ижтимоий химояга йўналтирилади. Бунда ўқитувчи оиласининг кам таъминланганлиги, кўп фарзандли эканлиги, ногиронлиги, даволанишга мухтожлиги эътиборга олинади. Ўқувчининг эса чин етимлиги, ногиронлиги, оиласининг кам таъминланганлиги ва кўп фарзандли оиладан эканлиги ҳисобга олинади.
*156.Умумий ўрта таълимдан ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишда Халқ таълими ва ЎМКҲТ бошқарув органлари ва муассасаларининг ҳамкорлик фаолияти қандай қўлга қўйилади?
Жавоб: "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ВМсининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сонли қарори, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини изчил, босқичма-босқич амалга ошириш, 9-синфларнинг битирувчиларининг умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан тўлиқроқ қамраб олинишини таъминлашни асосий мақсад қилиб қўйилган.
Вилоят ХТ ва КҲТ бошқармалари ўзаро ҳамкорлик шартномалари асосида амалий ишлар олиб борилади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling