*137.Таълим муассасасида педагог ва муҳандис-педагогларга эҳтиёж қандай аниқланади?
Жавоб: гурухлар сони ва йўналиш фаолияти асосида курслар бўйича ўқув режасида белгиланган дарс юкламаларидан келиб чиқиб аниқланади.
*138.Ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳияти деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Илмий даражали профессор-ўқитувчилар хамда 5 йилдан зиёд педагогик тажрибага, касбий малакага, интеллектуал қобилиятга эга ўқитувчилар салохиятли хисобланади. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талабларини, миллий истиқлол ғояларини тушуниши, шунингдек, Давлат таълим стандартлари мохияти бўйича чуқур билим ва малакаларга эга бўлган ходимлар.
*139.Педагог ходимларни тайёрлаш, уларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш қайси органларнинг ваколатига киради?
Жавоб: Педагог ходимларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларининг (ЎзР О ва ЎМТВ ва унинг таркибидаги Ўрта махсус, касб-хунар таълими Маркази) хуқуқ доирасига киради.
*140.Малака ошириш ва қайта тайёрлаш орасидаги фарқни айтиб беринг.
Жавоб: Малака ошириш хар 3 йилда режалаштирилган ўқув соатлари (144 соатгача) асосида ваколатли университет ва институтларда 1 ой мобайнида амалга оширилади. Қайта тайёрлаш эса 2 ойлик ёки 1 йиллик ўқув дастурлари асосида (576 соат) педагог ва мухандис-педагоглар хамда ишлаб чиқариш таълими усталари учун амалга оширилади.
*141.ЎМКҲТ муассасаларида моддий қийматликларни сақлаш ва ҳисоб-китобни юритиш тартибини айтиб беринг.
Жавоб: - моддий қийматликлар хисобини ва сақланишини аниқлаш хар йили ноябр ойида ўтказиладиган инвентаризациянинг олиб борилиши ва унинг натижаларини текшириш йўли билан амалга оширилади;
- моддий бойликлардан фойдаланишни текшириш октябр-декабр ойларида аниқлик киритиш мақсадида ўтказилади.
Бу тадбирлар директор ёки унинг топшириғи билан тузилган махсус комиссия томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |