Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*169.АЛ ва КҲКлар учун педагогик кенгаш қандай орган ҳисобланади?


Download 0.5 Mb.
bet46/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*169.АЛ ва КҲКлар учун педагогик кенгаш қандай орган ҳисобланади?
Жавоб: Коллежнинг педагогик кенгаши коллежнинг олий органи ҳисобланади. Таълим муассасасининг илмий педагогик кенгаши ўқув тарбиявий жараёнини ташкил этиш, таълим мазмунини такомиллаштиришнинг турли услубларини ишлаб чиқиш, коллеж тараққиётининг асосий йўналишларини режалаштириш ва унинг фаолиятини бошқариш масалаларини атрофлича ҳал қиладиган ҳамда доимий ишлайдиган кенгаш ҳисобланади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган, Давлат таълим стандартлари талабларига жавоб бера оладиган, махсус назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган, миллий қадриятлар руҳида тарбияланган юқори малакали кичик мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни, фан ва техника ютуқларини жорий этиш илмий педагогик кенгашнинг муҳим вазифасидир.
Илмий педагогик кенгашнинг қарорларини бажариш таълим муассасасининг барча жамоа аъзолари учун мажбурийдир.
*170.Республика АЛ ва КҲКлар учун муҳандис-педагоглар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларини айтинг?
Жавоб: Наманган муҳандислик педагоглар тайёрлаш институти, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технология институти, Тошкент педагогика Университети, Тошкент давлат техника университети
*171. Психологик-педагогик ташхис марказларининг мақсади ва вазифаларини нималардан иборат?
Жавоб: Психологик-педагогик ташхис марказининг мақсади ва вазифаси умумий ўрта таълим мактаблари 9-синф битирувчиларини касб-ҳунарга мойиллигини аниқлаш, ташхис қўйиш ҳамда касбга йўналтиришдан иборат.
*172.АЛ ва КҲК ларига ўқувчиларни қабул қилиш тартибини айтинг.
Жавоб: АЛ ва КҲКларга ўқувчиларни қабул қилиш қоидалари 2008 йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг 6-сонли, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 56/1-сонли, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 09/ққ-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик Низом асосида амалга оширилади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling