*173.ЎМКҲТ директорини тайинлаш қандай амалга оширилади?
Жавоб: Танлов натижаларига кўра танланган директорлар Бош вазир ўринбосари томонидан Ўзбекистон республикаси Президентининг Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати билан биргаликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг танловдан ўтган директорларини тайинлаш тартибига мувофиқ тайинланадилар.
*174.Таълим муассасасининг ўқув аудиториялари ва фан хоналари белгиланган меъёрга мослиги қандай аниқланади?
Жавоб: “Қурилиш меъёрлари ва қоидалари” (ҚМҚ) – 2.08.02 – 56 га кўра ўқувчи учун қуйидаги миқдорда ўқув аудиториялари ва хоналари ҳисобланади:
- умумий профилдаги ўқув кабинетлари – 2.2 ... 2.8 м2
- лабораториялар (54 м2 дан кам бўлмаган) – 4.0 ...6.0 м2
- лабораториялар (72 м2 дан кам бўлмаган) – 6.0 ...8.0 м2
- чет тили ўқув хоналари (25 м2 дан кам бўлмаган) – 2.4 ...3.0 м2
- чизмачилик ўқув хоналари (72 м2 дан кам бўлмаган)–6.0..8.0 м2
*175.КҲКнинг моддий-техника таъминоти қандай амалга оширилади?
Жавоб: Мавжуд таълим муассасаларини капитал таъмирлаш ва янги таълим муассасалари қуриш, уларни норматив талабларга мувофиқ замонавий техника ва технологияларнинг даражасини ҳисобга олган ҳолда жиҳозланишини таъминлаш чоралари кўрилади. Ўқув-тарбия муассасаларини зарур ускуналар, инвентарлар, ашёлар, таълимнинг техникавий, дастурий ва дидактив воситалари билан жиҳозлаш юзасидан ихтисослаштирилган ишлаб чиқаришларни қўллаб-қувватланади. Барча босқичдаги таълим жараёнларида компьютерлаштириш ва ахборотлаштириш амалга оширилади.
*176.Таълим муассасаларида қурилиш, капитал реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга оширишда маҳаллий ҳокимликнинг асосий вазифаси нималардан иборат?
Жавоб: Таълим муассасаларида қурилиш, капитал реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга оширишда маҳаллий ҳокимият:
- қурилиши, реконструкция қилиниши режалаштирилган таълим муассасаларини манзилий дастурини тайёрлайди
- тендер савдоларини ўтказади
- қурилиш ва реконструкция қилиниши режалаштирилган объектларни вақтида фойдаланишга топширилишини назорат қилади
- қурилиш, реконструкция ишларига зарур бўлган маблағлар билан таъминлайди
Do'stlaringiz bilan baham: |