Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*185.Битирув ишларига қандай талаблар қўйилади?


Download 0.5 Mb.
bet50/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*185.Битирув ишларига қандай талаблар қўйилади?
Жавоб: ДТСга мувофиқ касб-ҳунар коллежларида таълим олиш якуний давлат аттестацияси – давлат имтиҳонлари ва малакавий битирув (диплом) ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.
Битирув-малакавий ишининг мақсади – КҲК битирувчиларининг умумкасбий ва махсус фанлар бўйича олган назарий билимлар ва кўникмаларини такомиллаштириш, тартибга солиш, ижодий ташаббускорлик, мустақиллик ва уюшқоқлик сифатларини ривожлантириш, берилган мавзуга оид назарий билимларни чуқурлаштириш ва амалий кўникмаларни ривожлантиришдир.
Битирув малакавий (диплом) иши мазмунан 3 хил кўринишда бажарилиши мумкин:

  • Тажрибавий – амалий

  • Синов – тадқиқот

  • Лойиҳа

Битирув малакавий иши мазмуни мавзуга мос материаллардан иборат бўлиб, у тугал иш кўринишида баён этилиши лозим. Танланган мавзу ўзининг янгилиги, долзарблиги, ўзига хослиги, шунингдек ишлаб чиқаришда иқтисодий самара бериши билан тавсифланиши керак. Танланган мавзунинг мазмуни таълим йўналиши ва мутахассислигига мос келиши ҳамда тармоқдаги янги технологик жараёнларни ташкил этишга қаратилган бўлиши керак.
Касбий-амалий имтиҳон – КҲК битирувчиларининг эгаллаган касблари бўйича малака кўникмаларини шаклланганлиги ҳамда касбий тайёргарлик даражасини (разряд, тоифа) аниқлайди.
(Касб маҳорати ахборотномаси 2007 йил 3-сон)
*186.Ўқув амалиётларини ташкил этиш тартибини тушунтиринг.
Жавоб: Ўқув амалиётларининг вазифаси – ўқувчиларда мутахассислиги бўйича шаклланган дастлабки кўникма ва қобилиятларни кенгайтириш, болалар билан ишлаш кўникма ва малакаларига эга бўлиш ўқув фанлари бўйича назарий олган билимларини мустаҳкамлашдан иборат.
Ўқув амалиёти танланган мутахассисликнинг хусусиятига қараб, ўқув-тажриба майдончасида, ўқув ишлаб чиқариш корхонасида ва бошқа ўқув тармоқларида ёки корхона муассасаларида ташкил қилинади. Ўқув педагогик амалиётни турлари бўйича ташкил этиш ва ўтказишда амалдаги ўқув режалари ва ўқув педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш ҳақидаги Низом талабларидан четга чиқмаган ҳолда маҳаллий шароит ва имкониятларни ҳисобга олиш лозим.
Ўқув амалиёти бир ўқув гуруҳида ўқувчилар сони 25-30 нафар бўлган ҳолда 12-15 тадан иборат икки гуруҳга бўлиб ўтказилади. Амалиёт тугагандан сўнг ўқувчиларга мутахассислик комиссияси томонидан турли разрядлар белгиланади.
Фарғона педагогика коллежида ўқув амалиёти йўналишлар бўйича ўқув режада белгиланган соатлари:
Бошланғич таълим жами 256 соат, шундан амалий 180 соат, мустақил иш 76 соат
Мактабгача таълим жами 292 соат, шундан амалий 216 соат, мустақил иш 76 соат
Жисмоний тарбия жами 256 соат, шундан амалий 180 соат, мустақил иш 76 соат
Мактаб ва синфдан
ташқари тарбиявий ишлар жами 256 соат, шундан амалий 180 соат, мустақил иш 76 соат

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling