Академия наук республики узбекистан


Бўйлама оқимда оқсил эритмаларининг ион электродиализи


Download 0.51 Mb.
bet11/18
Sana22.02.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1223118
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
Eshbekova-uzb

Бўйлама оқимда оқсил эритмаларининг ион электродиализи. Ушбу тадқиқотларни худди силжиш майдонидаги каби ион электродиализи режимида, ички айланадиган цилиндрни Кувшинский (капилляр диаметри 0,05 см) вискозиметрига алмаштириб, уни поливинидхлорид (ПВХ) найча (диаметри 0,5 см) орқали Шотта филтрига улаган тарзда йиғилган қурилмада олиб борилди (8-расм). Оқсиллар эритмаларини нонютон хусусиятларини Кувшиский вискозиметри капиллярининг кириш соҳасида вужудга келтирилган бўйлама майдонда тадқиқот қилинди (I босқич), шунингдек, ориентацион-ассоциацияланган занжирларни деформацион зичлашишини филтрда ўрганилди (II босқич).


I
Р' – босим ўзгариши (юқори);
F – Шотта (100) филтри;
A’ – ориентацион-ассоциацияланган –занжирлар (қотирилган);
4’- ПВХ қувурча (диаметри 0,5 см)
I босқич


1- оптик ячейка;
2, 2’- электродлар (кўмирли);
3, 3' – мембраналар (целлофанли);
4 - ВК капиллярли вискзометри;
5 - киришувчан оқим чизиқлари;
6 - ионлар ҳаракатланиш йўналиши;
Р – фиброинни 2,5 М LiCl- ДМФА даги эритмаси;
Д, Д’- диализат (сув);
И - изотропик, О – ориентирланган ва
А - ориентацион-ассациацияланган занжирлар;
Р – босим ўзгариши.

I босқич

Рис.8. Эритмаларни бўйлама оқимда ион электродиализи (I босқич) ва ориентаци-он-ассоциацияланган оқсилларни филтрлаш (II босқич) ни амалга ошириш чизмаси


I босқич. Электр токи кучини ошириш ион электродиализ жараёнини тезлаштиради ва бўйлама майдонда фиброин, кератин эритмалари ва уларни аралашмасини оқувчанлигини жадал пасайтиради, бу оқимда ориентирланган оқсил молекулаларини ассоциацияланишидан далолат беради (9-расм). Бунда фиброин молекулаларини ассоциацияланиши кератин иштирокида бир оз тезлашади, чунки аралашманинг оқувчанлигини пасайиши эритмаларникига қараганда олдинроқ бошланади ва аралашмада тартибланган молекулаларни таъсирлашиши шу шароитда фиброин учун эришилган ориентация факторига етмасдан тугайди. Аслида, фибрилляр оқсилларнинг тартибли структура

9-расм. Бўйлама майдонда ион электродиализи пайтида фиброин (ФБ) ва кератин (КР) эритмаларини нисбий оқувчанлиги (tк/ti) ва ориентация фактор (β) ларини ўзгариши

ҳосил қилишида, уларнинг занжирларидаги конфигурацион информациялар амалга ошиши мумкин. Бундай хусусият оқсилларда, уларни ориентацион кристаллизация туфайли толалар ҳосил қилиши жараёнида кузатилади.



Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling