Академия наук республики узбекистан


Силжиш оқимда оқсил эритмаларининг ион электродиализи


Download 0.51 Mb.
bet10/18
Sana22.02.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1223118
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
Eshbekova-uzb

Силжиш оқимда оқсил эритмаларининг ион электродиализи. Тадқиқотлар ўтказиш учун оқсил эритмаларини силжиш оқимида ион электродиализини амалга оширишга имкон берадиган қурилма йиғилган (5-расм). Ионларни мембрана орқали диализатда турган электродларга ҳаракатланиш йўналиши оқсил молекулаларнинг марказдан қочма куч ҳисобига Fцб = V2r (бу ерда V – эритма ҳажми ва  -уни зичлиги,  - айланиш бурчак тезлиги, r – айланиш ўқидан масофа) деформацияланиш йўналиши билан мос тушади.



5-расм. Оқсил эритмалари силжиш
оқимида электродиализ ўтказаш чизмаси:
1,1” – электродлар; 2 – диализат;
3 – мембрана; 4 – оқсил эритмаси;
5 – айланадиган цилиндр;
6 – поляризацион нур;
7 –ионлар ҳаракатланиши;
М – электромотор;
РМ – поляризацион микроскоп.

Оқсил эритмаларни оқувчанлигини (r) Маргулес формуласи бўйича, цилиндрни айланиш тезлиги ўзгаришини электромотор (М) га берилаётган маълум миқдордаги электр токини назорат орқали аниқладик.

r  1r  2hR3/bМв


бу ерда r – эритма қовушоқлиги; h – цилиндр баландлиги; R – гидродинамик ячейка параметри; b- цилиндрлар орасидаги масофа; Мв = rFцб айланиш моменти.


Силжиш майдонида занжирларни ассоцияланиши туфайли эритманинг ўзига хос оқувчанлигини йўқотилиши r/rо0 (бу ерда rо – оқувчанликни дастлабки миқдори) нисбат тавсифлайди. Оқсилларни (С[] 5) эритмалари учун олинган натижалар 6-расмда келтирилган. Кўриниб турибдики, боғланиш чизиғи, нонютон оқими учун хос бўлган S-симон кўринишга эгадир. Оддий диализ пайтида эритмалар (V  50 cм3) оқувчанлигини 180 – 200 мин давомида йўқотади (1, 2 эгри чизиқлар). Элктродиализ (I  5 мА) пайтида эритмалар доимий силжиш кучланиши (100 н/м2) таъсири остида бўлганда дастлабки 30 - 60 с да оқувчанликни бир оз ошиши аниқланди. Сўнгра оқувчанлик 100 - 150 с интервалида жадал тарзда тушиб кетиши ва электродиализ вақти >180 c бўлганда оқувчанликни йўқотилиши кузатилди (1’, 2’ эгри чизиқлар). Шундай қилиб, олинган графиклар силжиш майдонида оқсилларни деформацион структура ҳосил қилиши учун ион электродиализи самарали эканлиги кўрсатди.
7-расмдан кўриниб турибдики, миқдорини ошиши оддий ион диализ (1, 2 эгри чизиқлар) га нисбатан ион электродиализи (1’, 2’ эгри чизиқлар) пайтида анча олдин бошланади. Бу ҳол ион электродиализи туфайли силжиш майдонида оқсилларни деформацион-тартибланиб, молекулалараро контактларини ошиши ва бир-бирига уланиб қолишига қулайроқ шароит яратилиши билан тушунтирилади. Электродиализ пайтида оқсилларнинг ассоциацияланиши 120 с дан сўнг бошланиши, бунда   0,4 миқдорига эришилиши занжирларни тартибланганлигини кўрсатади. Силжиш майдонини таъсири янада ошиши оқсилларни деформацион-тартибланишини сезиларли тарзда ошиши (  0,6) га олиб келиши кузатилди. Бунда эритмада фазавий ажралиш рўйбериши кузатилди, яъни мембрана девори сиртида сиқилган гелсимон фаза ҳосил бўлди ва у ўз структурасини силжиш майдони таъсири тўхтатилган сўнг ҳам сақлаб қолди.

6-расм. Фиброинни 2,5 М LiCl-ДМФА (1, 1’) ва кератинни 2,5 М NaOH-сув (2, 2’) даги эритмаларини нисбий оқувчанлигини (r/rо) ион диализ
(1, 2) ва электродиализ (1’, 2’) вақтлари (t) га боғлиқлиги


7-расм. Фиброинни 2,5 М LiCl-ДМФА (1, 1’) ва кератинни 2,5 М NaOH-сув (2, 2’) даги эритмаларини силжиш оқимида макромолекуляр ориентация факторини () ион диализи (1, 2) ва электродиализи (1’, 2’) вақтлари (t) га боғлиқлиги

Намуналарда ионлар миқдори (m) ни Сокслет аппаратида 8 соат экстракция қилингандан сўнг массасини ўзгариши аниқлаш орқали топилди. Электродиализ вақтини ошириш гелсимон намуналарда ионлар миқдорини камайишига олиб келиши, бунда, 5 мин давомида ионларнинг 1/10 қисмигина гелсимон фазада қолиши аниқланди. Электродиализни янада давом этиши ионлар чиқишини секинлаши билан давом этган ва намунада 1/20 ион қолиши учун жараён 275 мин давом этган. Ионларни чиқишини секинлашиши бир томондан эркин ионлар сонини камайиб бориши билан, иккинчи томондан эса намунада “оқсил-ион” бирикиш мавжудлиги билан боғлиқдир. Ионни ушбу бирикишдан узиб олиш қўшимча таъсир ва вақтни талаб этади.


Шундай қилиб, ўз шаклини сақлай оладиган гелсимон чўкма намуна олинган. Бунинг учун ион электродиализини фибрилляр оқсиллар турли конформацион ҳолатларда ассоциациланишига таъсири аниқланган. Электродиализ таъсири остида оқимда оқсилларни структура ҳосил қилиш жараёнини бошқариш имконияти кўрсатиб берилган.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling