Академия наук республики узбекистан


Фиброин ва кератин эритмаларининг аралашмаларини оқишида гистерезис самаралари


Download 0.51 Mb.
bet9/18
Sana22.02.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1223118
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
Eshbekova-uzb

Фиброин ва кератин эритмаларининг аралашмаларини оқишида гистерезис самаралари. Фиброин ва кератин аралашмалари (нисбати 10:1) ни, уларнинг 2,5 М LiCl-ДМФА да тайёрланган эритмаларини аралаштириш орқали олинди. Бунинг учун кератин дастлаб сув-ишқорли эритмадан чўктирилди ва сўнг 2,5 М LiCl-ДМФА да эритилди. Шуни таъкидлаш жоизки, толасимон кератин, молекулаларо S-S боғлари бўлганлиги учун ушбу эритувчида эримайди.
Ушбу аралашманинг нонютон оқимини тадқиқотлари силжиш ва бўйлама майдонларда 25 оС да олиб борилди. 4-расмда келтирилган қиёсий таққослаш натижалари силжиш майдонида самарали қовушоқлик (lnэфф) миқдорини тезлик градиенти ошиб бориши билан аста-секин пасайишини ва g ≈ 60  90 c-1 интервалда боғланиш графигида эгилиш кузатилди. Тескари ўлчашда эгилиш анча кичик бўлиб ва гистерезис вужудга келди. Бунда гистерезисни ҳосил бўлиши тезлик градиентига боғлиқ тарзда қовушоқликни тўғри ва тескари йўналишда ўлчашда макромолекуларни деформацион қайта шаклланишидаги фарқлар билан тушунтирилади.
Бўйлама майдонда эса, дастлаб g ≈ 65 с-1 гача ошгунча эфф миқдори пасаяди, сўнгра g ≈ 130 с-1 гача етгунча эфф ни миқдори ошиб боради. Бунда,

а б
4-расм. Фиброин (ФБ) ва кератин (КР) эритмалари ҳамда уларнинг аралашмалари ФБ:КР (10:1) ни силжиш (а) ва бўйлама (б) оқимлардаги гистерезис самаралари

эфф ни ошиши, афтидан, киришувчан оқимда занжирларни ориентацион тахланиши туфайли,улар ўртасида таъсирлашишни ошиши билан боғлиқдир. Қовушоқликни тескари, яъни тезлик градиентини пасайиши йўналишида ўлчашда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилади. Аммо, бунда қовушоқлик сезиларли тарзда тезлик градиентининг кичик соҳасига силжиган ва гистерезис кузатилади. Аралашмалар ҳолида гистерезис ҳалқаси нисбатан катта ва бу ҳол фиброин ва кератин молекулалари орасида нисбатан анча юқори даражада таъсирланиш амалга ошлангилиги билан боғлиқдир, чунки ушбу оқсилларнинг алоҳида олинган эритмалари бу қадар ифодаланган гистерезислар билан тавсифланмайди.


Тўртинчи бобда нонютон оқимда фиброин ва кератиннинг структура ҳосил қилишига ион электродиализи таъсирини тадқиқот қилиш натижалари баён этилган. Электродиализни самарадорлигини, уни оддий диализбилан таққослаш орқали баҳоланган. Бунинг учун фиброинни 2,5 М LiCl-ДМФА даги қуюқ – концентрланган эритмасидан ва диализат сифатида ДМФА дан фойдаланилган ҳолда тажрибалар ўтказилган. Эритма/диализат нисбати 1:1000 ни ташкил этган. Оддий диализда оқсилларни ассоциатлари тажриба бошланган сўнг tасс  150 мин дан кейин кузатилиши, бу ҳол электродиализда ток кучи I  10 мА бўлганда tасс  30-60 с вақтни талаб этиши аниқланган. Бунда, дастлаб макромолекуларни ассоцияцияланиши туфайли “эритма – гел” ўтиши, сўнгра коллоидсимон заррачаларни пайдо бўлиши билан эритмани хиралашиши кузатилган. Бунинг LiCl миқдорини 2,5 М дан 1,0 М гача камайтириш зарур бўлди. Аммо фиброин молекулалари артисиз ҳолатида сақлаб қолди ва ориентация фактори n/n 0,012 дан ошмади.
Фарадей қонуни m kIt бўйича фиброинни 2,5 М LiCl-ДМФА даги эритмаси учун электрокимёвий эквивалент миқдори k  0,044*10-6 кг/Кл ҳамда эритувчи 2,5 М LiCl-ДМФА учун k  0,21*10-6 кг/кл эканлиги аниқланди. Бунда фиброин эритмаси учун k миқдори бир тартибдан кўпроқ кичик бўлиб, бу фиброин молекулаларини эритмадаги туз ионлар билан ўзаро таъсирлашган ҳолатда эканлигидан далолат беради.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling