Академия наук республики узбекистан


Натижаларнинг эълон қилинганлиги


Download 0.51 Mb.
bet5/18
Sana22.02.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1223118
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Eshbekova-uzb

Натижаларнинг эълон қилинганлиги: Диссертация ишининг материаллари бўйича 5 мақола ва 9 та тезис маърузалари нашр этилган.
Диссертация ишининг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши кириш, 4 та боб, хулосалар, адабиётлар рўйхатидан иборатдир*. Ишнинг материали 118 машина ёзуви бетларида баён этилган бўлиб, ўз ичига 43 та расм ва 4 та жадвални олади. Ҳавола этилган адабиётлар рўйхати 128 тани ташкил этади.
_________________________________________
*Муаллиф ЎзР да хизмат кўрсатган фан арбоби, академик С.Ш. Рашидова га ушбу диссертация ишини бажарилишида берган илмий маслаҳатлари ва доимий эьтибори учун чин юракдан миннатдорчилик билдиради.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ


Кириш қисмида диссертацияда ечиладиган фундаментал муаммонинг долзарблиги, объектнинг танланиши асослаб эътироф этилган, тадқиқот мақсади ва вазифалари тузилган, ишнинг янгилиги, натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти келтирилган.
Биринчи бобда диссертация ишига оид фибрилляр оқсиллар (ипак фиброини ва жун кератини) ва уларнинг ион тутган эритмалари, нонютон оқимда макромолекулаларни структура ҳосил қилиш динамикаси ва эритмаларда ион миқдорини ўзгартириш имкониятлари ҳақидаги адабиётлар таҳлил этилган. Нонютон оқимда оқсилларни структура ҳосил қилишида электродиализ воситасида ионларни жадал чиқариб юбориш ва электр ўтказувчанлик хоссалари билан тавсифланадиган биополимер материаллар олиш саволлари кўриб чиқилган. Келтирилган адабиётлар таҳлили асосида диссертация ишининг тузилган мақсади ва вазифалари асосланган.
Иккинчи бобда танланган объектлар – ипак фиброини ва жун кератини фибрилляр оқсилларининг, фиброин учун танланган 2,5 М LiCl-ДМФА ва кератин учун танланган 2,5 M NaOH эритувчиларни тавсифлари ҳамда асосий тадқиқот усуллари баён этилган:
- эритмаларнинг силжиш ва бўйлама майдонлардаги нонютон оқимлари, мувофиқ тарзда, Реотест-2 ускунаси ва Кувшинский вискозиметри (ВК), қўш нур синиши (ДЛП), оптик айланиш дисперсияси (ДОВ) ҳамда поляризацион ултрамикроскопия (ПУМК) усулларини бирлаштирган Франк-Келлернинг “Реодинамооптиметр” қурилмада амалга ошириш усуллари;
- электродиализни нонютон оқимда оқсилларни структура ҳосил қилишига таъсири махсус йиғилган ва ион электродиализи билан тўлдирилган реооптиметр қурилмасида тадқиқот қилинган. Ушбу қурилмада айланувчан цилиндр ёрдамида цилиндрик мембранада силжиш майдони, Кувшинский капиллярли вискозиметрида бўйлама майдон вужудга келтирилган.
Ионларни мембрана орқали диализатга ўтиши 1 – 10 мА интервалидаги доимий электр токини таъсири остида амалга оширилган. Электродиализ самарадорлигини Фарадейнинг электролиз қонунига биноан кўмир электродларга ионларни ажралиб чиқиш тезлиги бўйича баҳоланган. Шу билан бир қаторда, ушбу электр занжири фиброин ва кератиннинг ион тутган эритмалари, геллари ва чўкма намуналарини электр ўтказувчанлигини аниқлаш учун ҳам қўлланилган.
Учинчи бобда туз ва ишқор ионлари иштирокида фиброин, кератин ва улар аралашмаларини нонютон хусусиятларини тадқиқот қилиш натижалари муҳокама этилган. Силжиш ва бўйлама майдонларда оқсилларни структуравий ташкилланиши ва таъсирланиши туфайли намоён бўлган гистерезис самаралари таҳлил қилинган.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling