Академия наук республики узбекистан
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
Download 0.51 Mb.
|
Eshbekova-uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
- Ишнинг мақсади
- Тадқиқот вазифалари
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Фиброиннинг ион тутган эритмаларини олиш ва уларнинг оқимда ориентацион структура ҳосил қилиш муаммоларини бир қатор олимлар, жумладан, С.Я.Френкел, Ж. Магоши, П Ягир, Д. Тиррел, С. Венуа ва бошқалар томонидан тадқиқот қилинган. Аммо бу каби оқсил эритмалардан силжиш ва бўйлама оқимларда ионларни жадал чиқариб юбориш ҳанузгача жиддий тадқиқот қилинмаган. Шу боис мазкур ишда илк маротаба фиброин ва кератин эритмаларини силжиш ва бўйлама оқимларида ион электродиализ усули қўлланилган, оқсилларни нонютон оқимда деформацион ва ориентацион структура ҳосил қилиш ҳамда улар асосида олинган ион тутган гел ва чўкма намуналарнинг электр ўтказувчанлиги тадқиқот қилинган .
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация иши ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институтида бажарилган илмий-тадқиқот ишлари режалари билан, жумладан, фундаментал дастурлар: 3Ф-1 “Полимер тизимларда нанозаррачалар ва наноструктуралар шаклланишининг илмий асослари” (2003-2007 йй.), ФТҚҚФ-104-06 “Реодинамооптиметр усули билан оқимда ипак фиброинини структуравий ва фазавий алмашишларини ўзаро боғлиқлик параметрларини белгилаш” (2006-2007 йй.) билан узвий боғлиқдир. Ишнинг мақсади: эритмалар нонютон оқими ва ион электродиализида фиброин ва кератинни деформацион ва ориентацион структура ҳосил қилиш қонуниятларини ҳамда олинган, таркибида қолдиқ ионлар бўлган гел ва чўкма намуналарининг электр ўтказувчанлик тавсифларини аниқлашдан иборатдир. Тадқиқот вазифалари: - туз ва ишқор ионлари иштирокида мақбул шароитни танлаш орқали ипак фиброини ва жун кератинини эришининг босқичларини белгилаш ва оқсилларни оқимда структура ҳосил қилишига имкон берувчи эритмалар тизимини танлаш; - фибрилляр оқсиллар (фиброин, кератин) нинг ион тутган эритмаларини силжиш ва бўйлама оқимлардаги нонютон хусусиятларини қиёсий тарзда ўрганиш. Фибрилляр оқсилларни оқимда структуравий ташкилланиши ва таъсирланиши тавсифловчи гистерезис самарасини баҳолаш; - эритмаларнинг нонютон оқимида фибрилляр оқсилларни деформацион ва ориентацион структура ҳосил қилишига ион электродиализи таъсирини ўрганиш. Фибрилляр оқсилларни занжирларини тартибли бўлган ва қолдиқ ионлар тутган гел ва чўкма намуналарини олиш. - қолдиқ ионлар тутган гел ва чўкма намуналарни электр ўтказувчанлик хоссаларини, уларнинг таркиби, ҳарорати ва занжирларининг ориентацион тартибланишига боғлиқлигини тадқиқот қилиш. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling