Академия наук республики узбекистан


Бўйлама майдонда эритмаларнинг нонютон оқими


Download 0.51 Mb.
bet8/18
Sana22.02.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1223118
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
Eshbekova-uzb

Бўйлама майдонда эритмаларнинг нонютон оқими. Фиброин ва кератинни 10 %-ли эритмаларининг бўйлама оқимини Франк-Келлер “Реодинаоптиметр” қурилмасида Кувшинский вискозиметри ёрдамида амалга оширилди. Бўйлама майдоннинг тезлик градиенти (g) нинг турли миқдорларидаги оқимда макромолекулаларни ориентация туфайли ҳажмий таъсирлашишини тавсифловчи самарали қовушоқлик (эфф) ҳамда занжирларнинг ориентация фактори миқдорлари ўлчанди: g ≈ Q/Sкlк, бунда Q – ВК капилляри узунлиги lк ва кўнгдаланг кесими (Sк) орқали оқиб ўтган эритманинг ҳажмий сарфи; эфф  kPt, бунда k  10,102ВК константаси, P – вакуум остида эритмани оқиши учун бериладиган босим фарқи; t – калибрланган V ҳажмни эритма билан тўлиш вақти;   (n/n )0,5.
Олинган натижалар, фиброин ва кератин учун эфф миқдорини дастлаб бир оз камайишини кўрсатди (3.а -расм). Бу ҳол ориентация бошланишидан далолат берди. Аммо g ни каттароқ қийматларида эфф нинг миқдори ҳам ошиши кузатилди, бу ҳол фиброин молекулаларини (g > 150 c-1), шунингдек, кератин молекулаларини (g > 500 c-1) ориентация туфайли таъсирлашишини ортишини кўрсатди.
Бўйлама майдонда g нинг янада ошиши   0,8 га эришиши билан боғланиш графикларни деярли ўзгармай қолишини кўрсатди, бу ҳол оқсилларни тўлиқ ориентация ҳолатига ўтганлигидан далолат берди. Бунда оқсил молекулалари ориентацион кристалланиш учун бир-бирига етарли макромолекулалараро водород боғларини вужудга келтирадиган карбоксил




3.а-расм. Бўйлама майдонда фиброинни 2,5 М LiCl-ДМФА (1, 1’) ва кератинни
2,5 М NaOH-сув (2, 2’) эритмаларини логарифм самарали қовушоқлиги (эфф)
ва ориентация фактори () ни тезлик градиенти (g) га боғлиқлиги

3.б-расм. Бўйлама майдонда турли ҳароратларда фиброинни 2,5 М LiCl-ДМФА эритмаси учун ориентация фактори () ни тезлик градиентига (g) га боғлиқлиги

тарзда яқин туришига қарамасдан, бу жараён амалга ошмади, бунга сабаб ва амид гуруҳларини ионлар билан тўсиб турилишидир. Шунга қарамасдан бир оз бўлсада, занжирлар ассоциацияси намоён бўлиши, яъни ҳосил бўлган гелсимон тизимларни бўйлама майдон ўчирилгандан кейин ҳам ўзининг оптик анизотропиясини 12 – 15 соатдан кўпроқ вақт сақлаб қолиши кузатилди.
Бўйлама майдонда эритмаларни нонютон оқимида гистерезис мавжуд бўлишини турли (g) да занжирлар () сини ўзгариши бўйича баҳоладик. Фиброинни 2,5 М LiCl-ДМФА ва кератинни 2,5 М NaOH-сув даги 10 %-ли эритмалари олинган натижалар 3.б.-расмда келтирилган. Ҳароратни ошиши гистерезис ҳалқалари шаклини кичрайишига ва уларни g нинг катта қийматлари соҳасига силжишига олиб келиши аниқланди. Бунда гистерезисни ҳосил бўлиши занжирнинг турли конформацион ҳолатларда бўлиши билан боғлиқдир. Айнан, g ни ошишида ташқи гидродинамик кучлар таъсири остида молекуляр занжирларни ёйилиши ва ориентирланиши бўйича иш бажарилади. Шунингдек, g ни пасайишида, яъни ташқи таъсирлар камайишида ориентирланган занжирларни релаксацияси, яъни букланиши учун қўшимча таъсир этиш зарур бўлади. Бу ишни бажариш учун иссиқлик энергияси сарфланади. Бундай ҳолда оқсил молекулалари термодинамик қулай бўлган конформацияга, қисман спираллашган ҳолатга эришишга интилади. Бу ҳол оқсил молекулаларини хусусий энергетик имкониятларидан келиб чиққан ҳолда концентрланган эритмаларда молекулалараро ишқаланишни енгиш учун бир оз муддат вақтни талаб этади. Бунга биноан, гистерезисни g ни катта соҳасига силжиши гидродинамик факторлар туфайли амалга ошади, гистерезисни торайиши – термодинамик факторлар, яъни эритувчини фаоллигини ўзгариши билан боғлиқдир.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling