Академия наук республики узбекистан


Download 0.51 Mb.
bet1/18
Sana22.02.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1223118
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Eshbekova-uzb


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
_____________________________________________________
ПОЛИМЕРЛАР КИМЁСИ ВА ФИЗИКАСИ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида


УДК 541.547.962.94.
+532.77.522.2.535.55

Эшбекова Санобар Омонлиқовна




НОНЮТОН ОҚИМ ВА ИОН ЭЛЕКТРОДИАЛИЗИДА
ФИБРИЛЛЯР ОҚСИЛЛАРНИНГ ДЕФОРМАЦИОН ВА ОРИЕНТАЦИОН СТРУКТУРА ҲОСИЛ ҚИЛИШИ

01.04.19 – Полимерлар физикаси


Физика-математика фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
Автореферати
Тошкент - 2010
Иш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва
физикаси институтида бажарилган

Илмий раҳбар физика-математика фанлари доктори Холмуминов Абдулфатто Ахатович


Расмий оппонентлар: физика-математика фанлари доктори


Тураева Нигора Назаровна

физика-математика фанлари номзоди


Жўраев Урал Бойирович
Етакчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иссиқлик физикаси бўлими
Ҳимоя ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти ҳузуридаги
ДК 015.24.01 рақамли ихтисослашган кенгашнинг 2010 й. ___________ cоат______ да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100128, Тошкент ш.,
А. Кодирий кўч., 7б, телефон: (998-371) 2418594, факс: (998-371)2442661,
е-mail: carbon@uzsci.net
Диссертация билан ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти
кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат __________________ да тарқатилди.

Ихтисослашган кенгаш илмий


котиби, кимё фанлари номзоди Усманова М.М.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг долзарблиги. Молекуляр занжирларнинг ориентацион-деформацион хусусиятлари ва молекулалараро таъсирлашиши туфайли вужудга келадиган нонютон оқим, шубҳасиз эритмалардан юқори ориентирланган ва ўзига хос функционал тавсифларга эга полимер материаллар олишда амалга оширилади. Мураккаб занжирли тузилишга эга ва таркибида ион бўлган тизимларда эрийдиган биополимерлар учун нонютон оқим мураккаб тавсифли бўлиб, у полимерларни молекуляр-структуравий ташкилланиши инобатга олган тарзда, оптимал экспериментал усулларни танлаб, чуқурлаштирилган тадқиқотлар ўтказишни тақазо этади.
Аммо ионлар мавжудлиги занжирларни ориентация пайтида бирикиб самарали тарзда фазавий ажралишини қийинлаштиради ва бу ҳол ионларни чиқариб юбориш ҳисобига эритувчининг термодинамик сифатини ёмонлаштиришни талаб этади. Ионларни чиқариб юборишнинг жадал усулларидан бири электролиз бўлиб, у ҳанузгача таркибида ион бўлган полимер эритмаларнинг нонютон оқимига қўлланилмаган. Ушбу усулни оқимда структура ҳосил қиладиган фибрилляр оқсиллар (-кератин – жун кератини; -кератин – ипак фиброини) эритмалари учун қўллаш катта қизиқиш уйғотади. Ушбу муаммони ечиш, аввалом бор, макромолекулаларни деформацион ва ориентацион тартибланишини амалга оширувчи силжиш ва бўйлама оқимларда фибрилляр оқсилларни нонютон хусусиятларини жиддий тадқиқот қилишни тақазо этади. Бунда муҳим жиҳат ионларни чиқариб юбориш туфайли тартибланган занжирларни бирикиши ҳисобланади.
Фиброин ва кератин эритмалари, одатда, туз ва ишқор ионлари иштирокида ҳосил қилинади. Эритмалардан ионларни чиқиб кетиши, оқсилларда молекулаларо водород боғлар частотасини ошишига ҳамда уларни гел ҳосил қилиши ва чўкмага тушишига олиб келади. Биополимер геллар ва чўкмаларда чиқиб кетмаган ионларни бўлиши, уларнинг физик хоссаларига таъсир этади ва электр ўтказувчанлик намоён бўлишига олиб келади. Оқсиллар эритмаларини нонютон оқимида ионлар миқдорини бошқариш ҳамда гел ва чўкмалар кўришинидаги электр ўтказувчанлик тавсифига эга тартибли структура ҳосил қилиш қонуниятларини ўрганиш полимерлар физикаси доирасида ечиладиган долзарб вазифа ҳисобланади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling