Академия наук республики узбекистан
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
Download 0.51 Mb.
|
Eshbekova-uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- Натижаларни нг жорий қилиниши
- Ишнинг апробацияси.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Нонютон оқимда фиброин ва кератин молекулалари учун аниқланган деформацион ва ориентацион хусусиятлар, гистерезис самаралари эритмаларда фибрилляр оқсилларни тартибли структуралар ҳосил қилиш динамикаси тўғрисидаги фундаментал тасаввурларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Фиброин ва кератин намуналарини туз ва ишқор ионлари иштирокида эритмалар, геллар ва чўкмалар ҳосил қилиши юзасидан аниқланган қонуниятлар ҳамда уларни электр ўтказувчанлик тавсифлари ипак ва жун толалари чиқиндиларини қайта ишлаб ўзига хос физик хоссали биополимер материаллар олишнинг илмий принциплари ишлаб чиқишда қўлланиши мумкин. Нонютон оқим ва ион электродиализини амалга ошириш учун махсус йиғилган экспериментал услублар эритмаларда ион миқдорларини бошқариш орқали биополимерлар тартибли структураларини ҳосил қилишини тадқиқот этишда ҳамда улар асосида электр ўтказувчанлик хоссаларига гел ва чўкма намуналар олишда қўлланиши мумкин. Натижаларнинг жорий қилиниши: - ишлаб чиқилган электродиализ билан тўлдирилган реооптиметрия усулларни биргаликда қўллаш услуби фундаментал тадқиқот лойиҳаларини, жумладан, 3Ф-1 “Полимер тизимларда нанозаррачалар ва наноструктуралар шаклланишининг илмий асослари” (2003-2007 йй.) ва ФТҚҚФ-104-06 “Реодинамооптиметр усули билан оқимда ипак фиброинини структуравий ва фазавий алмашишларини ўзаро боғлиқлик параметрларини белгилаш” (2006-2007 йй.) ларни бажаришда қўлланилган. - фиброин ва кератин эритмаларини ион тутган эритувчиларда олиш услуби, ушбу оқсилларни эритмалардаги нонютон хусусиятлари ва ион электродиализини ўрганиш усуллари М. Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг физика ва кимё соҳасида таҳсил олган бакалавр ва магистрларни битирув ва диссертация ишларини бажаришда қўлланилган. Ишнинг апробацияси. Диссертация ишининг материаллари қуйидаги халқаро ва республика илмий конференцияларида тақдим этилган ва муҳокама қилинган: “Полимер-2002” респ. конф. (Тошкент, 2002); ЎзР ФА ПКФИ ёш олимларининг “Юқори молекуляр бирикмалар кимёси ва физикаси” респ. конф. (Тошкент, 2002); “Nanokimyo: o’ziga xos xususiyatli polimer tizimlarini yaratishga yangicha yondashsishlar” xalqaro anjuman (Toshkent, 2003); “Полимерлар кимёси ва физикасининг долзарб муаммолари” халқаро конф. (Тошкент, 2006); “Inducturial-innovation development - the basuis of stable enonomy of Kazakhstan” Inter. scientifically-practical conf. (Shymkent, 2006); Умумий ва амалий кимё бўйича 18-Менделеев съезди (Москва, 2007); “Наноструктуралар олиш, уларнинг тузилиши ва хоссалари” респ. илмий-техн. конф. (Тошкент, 2007). Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling