Академия наук республики узбекистан


Download 0.51 Mb.
bet12/18
Sana22.02.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1223118
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
Eshbekova-uzb

II босқич. ВК капилляридан ўтган эритмалар, поливинилхлорид қувурча бўйлаб Шотта филтрига силжиди ва филтрдан ўтказилди. Бунда 1-жадвалда келтирилган параметрларнинг ўзгариши назорат қилинди. Кўриниб турибдики, электр токини кучи ортиб бориши билан эритмаларни ҳажмий
1-жадвал
Фиброинни 1,5 М LiCl-ДМФА даги 10 %-ли эритмаси ва унинг кератин билан аралашмаси (10:1) ни бўйлама оқимидан ионларни чиқариб юборишга электр майдонини таъсири

Ток кучи,
мА

ФБ

ФБ+КР

ФБ

ФБ+КР

ФБ

ФБ+КР

ФБ

ФБ+КР

Ион миқдори, г

диализатда



электродда



филтрдан ўтган эритувчида

Филтрдаги гелда

1

1,25

1,30

0,50

0,55

3,20

3,15

1,05

1,00

2

1,28

1,25

0,60

0,65

3,10

3,10

1,02

1,00

3

1,30

1,20

0,80

0,85

3,10

3,10

0,80

0,95

4

1,32

1,20

0,90

0,95

3,05

3,05

0,72

0,80

5

1,35

1,35

1,00

1,00

3,05

3,05

0,60

0,60

6

1,37

1,30

1,05

1,10

3,05

3,05

0,53

0,55

7

1,40

1,25

1,10

1,20

3,00

3,05

0,50

0,50

8

1,43

1,35

1,15

1,20

3,00

3,00

0,43

0,45

9

1,48

1,35

1,20

1,25

3,00

3,00

0,32

0,40

10

1,55

1,35

1,25

1,35

3,00

3,00

0,20

0,30

сарфланиши сезиларли тарзда пасаяди ва занжирларни ориентация фактори ортади (  0,8 гача) ҳамда ионларни диализат ва электродларга чиқиб кетиши кузатилади. Филтрда ориентацион-ассоциацияланган оқсил молекулалари кучли сиқилган гелсимон шаклда концентирланади, уларда жуда кам миқдорда ионлар қолади. Бу каби чўктирилган массалар фиброинни кератин билан аралашмаси учун ҳам олинди, уларда қолдиқ ионлар миқдори бир оз бўлсада кўпроқ эканлигини ва занжирлар ориентация фактори ҳам бир оз кичикроқ (  0,7) бўлиши аниқланди.
Филтрлашни давом эттириш эритувчи чиқибкетишига ва оқсилларни чўктирилган массаси ҳосил бўлишига ва уларда озроқ миқдорда қолдиқ ионлар сақланиб қолинишига олиб келади. Аммо, литий ионининг юқори даражада гигроскопик хоссага эга бўлганлиги туфайли чўкмадан намликни тўлиқ чиқаришга эришиб бўлмайди. Шунингдек, Li+ ионлари тўлиқ оқсил молекулалари билан туташмаган ва бир оз бўлсада ҳаракатланиш учун эркинлик даражасига эга бўлади.
Фибрилляр оқсилларнинг ион тутган намуналарини электр ўтказувчанлиги. Полимер материалларда ҳам худди паст молекуляр бирикмалар каби электр токини ўтказиш эркин ва кучсиз боғланган заррачалар: ионлар, электрон ва зарядланган коллоид заррачалар воситасида амалга оширилади. Кўпчилик ҳолларда электр ўтказиш механизмларидан бири асосий бўлиб намоён бўлади.
Юқорида олинган ион тутган геллар ва чўкма намуналарни электр ўтказувчанлигини Ом қонунига мувофиқ солиштирма ўтказувчанлиги   lI/US (бу ерда l намуна узунлиги ва S – унинг кўндаланг кесими) бўйича баҳоладик. Бунинг учун доимий кучланиш U= 50 В бериб турилган пайтда ток кучи I миқдорини ўзгариши ўлчадик. Айрим намуналар учун олинган натижалар 10.а, б – расмларда келтирилган. Бунда, намуналарни солиштирма ўтказувчанлиги, улардаги ионлар миқдори (n) га пропорционал ўзгариши ифодаланган ва боғланиш чизиқлари оғиши 10-6-10-7 См/см тартибга эга бўлиб, бу ҳол анорганик ионлар тутган материаллар учун хосдир.
Бунда боғланиш чизиқлари оғиши бўйича eznΔu (бунда e – электрон заряди; z – ион валентлиги) формулага мувофиқ ҳисобланган ионлар ҳаракатчанлиги u  5*10-15 м2/Вс га тенг эканлиги аниқланган. Бу миқдор ионларни суюқ муҳитларда ҳаракатланишидан 7 тартибга кичикдир. Бу ҳол ионларни гелларда ва чўкма намуналарда кучли тутиб турилганлигидан далолат беради. lnσ ни 1/Т га Аррениус боғланиш графиги тузиш, ҳароратни (25 дан 50 оС гача) кўтарилиши билан электр ўтказувчанлик экспоненциал тарзда ошишини кўрсатди. Бундай ҳодиса ион механизми бўйича электр ўтказувчанлик намоён қиладиган ион тутган диэлектрикларга хосдир. Бунда бирлик диэлектрик сингдирувчанлик эга муҳитда ионларни ажратиш учун зарур бўладиган электр ўтказувчанлик жараёни фаоллик энергияси (Eэл) ушбу lnσ/(1/Т)  REэл боғланиш оғишидан аниқланди ва 2-жадвалда келтирилган.



10.а-расм. Фиброин (1) ва унинг кератин билан аралашмаси (2) геллари учун солиштирма ўтказувчанлик () ни ионлар концентрацияси (n) га боғлиқлиги
 ≈ 1,1*10-6n + 0,5*10-9 (1)
 ≈ 1,3*10-6n + 0,6*10-9 (2)
10.б-расм. Фиброин (1, 1’)
ва унинг кератин билан аралашмаси (2, 2’) асосидаги   0,7- 0,8 ли чўкма намуналари учун солиштирма ўтказувчанлик () ни ионлар концентрацияси (n) га боғлиқлиги: 25 оС (1, 2);
50 оС (1’, 2’).
 ≈ 0,3*10-6n + 5*10-9 (1)
 ≈ 0,5*10-6n + 7*10-9 (1’)
 ≈ 0,2*10-6n + 3*10-9 (2)
 ≈ 0,4*10-6n + 6*10-9 (2’)




2-жадвал
Фибрилляр оқсиллар намуналари учун электр ўтказувчанлик жараёни


фаоллик энергияси (Eэл)

Намуна


Eэл, кЖ/мол

Геллар
(  0,4 - 0,5)

Чўкма намуналар
(  0,4 - 0,5)

Чўкма намуналар
(  0,7 - 0,8)

ФБ

114,83

116,34

119,34

КР




125,07




ФБ+КР (10:1)

78,95




120,02

Шундай қилиб, олинган натижалар ушбу ион тутган оқсил геллари ва чўкма намуналарини электр ўтказувчанлиги асосан ион механизми бўйича амалга ошиши кўрсатди.




ХОТИМА
Фиброин ва кератин эритмаларини нонютон оқимида электродиализ воситада ионлар миқдорини бошқариш орқали деформацион ва ориентацион структура ҳосил қилиш қонуниятлари аниқланган ва олинган геллар ва чўкма намуналарининг электр ўтказувчанлик хоссалари белгиланган. Эришилган натижалар асосида қуйидаги хулосалар қилинган:

  1. Ипак фиброини ва жун кератинини туз ва ишқор ионлари иштирокида эритмалар ҳосил қилиш қонуниятлари ўрганилган. Ушбу оқсилларни эриш жараёни уч босқичда амалга ошиши: толаларни дағал дисперс ва коллоид заррачаларга парчаланиши; коллоид заррачаларни молекуляр дисперс заррачаларга парчаланиши, яъни оқсилларни полимер эритмаси ҳосил бўлиши; занжирлар термодеструкцияси кўрсатиб берилган.

  2. Эритмаларини силжиш ва бўйлама оқимларида фиброин ва кератинни деформацион ва ориентацион хусусиятлари тадқиқот қилинган. Фибрилляр оқсилларни оқимда тартибли таъсирлаши билан боғлиқ бўлган гистерезис самаралари аниқланган. Ҳароратни ошиши билан гистерезис юзаларини қисқариши аниқланган.

  3. Нонютон оқимда эритмалардан электродиализ воситасида ионларни чиқариб юбориш ҳамда оқимда эритувчини термодинамик сифатини ёмонлаштириш натижасида фибрилляр оқсилларнинг геллари ва чўкма намуналарини олиш имкониятлари кўрсатиб берилган.

  4. Олинган геллар ва чўкма намуналарнинг электр ўтказувчанлиги тадқиқот қилинган. Электр ўтказувчанлик ионлар мавжуд бўлганлиги сабабли амалга ошиши, қолдиқ ионлар концентрациясига тўғри пропорционал эканлиги ва ҳароратни кўтарилиши билан намуналарда ионлар ҳаракатчанлигини кучайиши ҳисобига ўтказувчанлик ортиши кўрсатилган.

  5. Эритмаларни нонютон оқимида ионларни жадал чиқариб юбориш туфайли фибрилляр оқсилларни структура ҳосил қилишини тадқиқот қилиш учун электродиализ билан тўлдирилган реооптиметрия усулларини қўллаш услуби ишлаб чиқилган.




Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling