Акрам исмоилов


Карбонат кислоталар ёрдамида ўт ўчириш


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

Карбонат кислоталар ёрдамида ўт ўчириш. Корхоналарда фақат 
қаттиқ ёки суюқ моддаларгина эмас, балки электр қурилмалари, станоклар 
ёки бошқа нарсалар ҳам ёниб кетиши мумкин. Маълумки, юқорида айтиб 
ўтилган ўт ўчириш воситаларини (яъни кўпик ёрдамида ва сув билан 
ўчириш) улар электр токини яхши ўтказганлиги сабабли электр 


103 
курилмаларини ўчиришда мутлақо ишлатиб бўлмайди. Чунки бунда ўт 
ўчирувчининг электр токи таъсирига тушиб қолиш ҳавфи бор. Шунинг учун 
бундай ҳолларда карбонат кислоталардан фойдаланилади. Маълумки, 
карбонат кислоталари (яъни СО
2
) билан ўчиришнинг икки хил усули 
қўлланилади. 
Биринчисида СО
2
тўлдирилган баллонлар ёнаётган хонага 
киритилади. СО
2
билан ўчирганда унинг заҳарлилигини ҳисобга олиш керак, 
бу модданинг 10 фоиз миқдорида нафас олиш ўлимга олиб келади. Шунинг 
учун ундан фойдаланилганда махсус сигнал тизимлари бўлиши керак. Шуни 
айтиб ўтиш керакки, 1 л суюлтирилган карбонат кислотаси 506 л газга 
айланади. Иккинчи усулда СО
2
ўт ўчиргичларга тўлдирилади. Бундай ўт 
ўчиргичларнинг ОУ-2, ОУ-5, ОУ-8 турлари кенг қўлланилади. Бу ўт 
ўчиргичларни ишлатишда унинг юқори қисмига ўрнатилган вентил бураб 
очилади. Ўт ўчиргичга тўлдирилган суюлтирилган СО
2
босим остида унинг 
ички томонидан сиқиб чиқарила бошлайди. Суюлтирилган СО
2
ниҳоятда 
тезлик билан буғланиши ҳисобига қорсимон массага айланади. Ниҳоятда 
совуқ бўлганлиги учун электр қурилмасига йўналтирилганда уни ўраб 
совитади (унинг совуқлиги 8 ГС атрофида бўлади) ва ҳаво ўтказмаганлиги 
сабабли ўчиришга эришилади. Бу ўт ўчиргичларнинг сон кўрсатгичлари 
унинг 
ҳажмини 
билдиради. 
Саноатда 
корбонат 
кислотали, 
замбилғалтакларга ўрнатилган 25,50 л ва ундан катта ҳажмдаги турлари ҳам 
мавжуд. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling