Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология
Download 0.65 Mb.
|
Endokrinologiya yangi kitob 76420
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЛАБАРАТОРИЯ
ПАТОГЕНЕЗИ: Қандсиз диабет АДГнинг абсолют ёки нисбий етишмовчилиги билан бўлиши мумкин.
Абсолют етишмовчиликда АДГ секрецияси камайган ёки умуман ишлаб чиқарилмайди. Нисбий етишмовчиликда гипоталамус ядроларида АДГ секрецияси камаймаган, унинг периферияда яъни жигар, буйрак ва плацентада инактивацияси ошган ёки буйрак каналчаларида АДГ рецепторлари сезувчанлиги пасайган бўлади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам, хох у абсолют етишмовчилик бўлсин, хох нисбий етишмовчилик бўлсин буйрак дистал каналчаларида сувнинг реабсорбцияси пасаяди, натижада полиурия, дегидратация; натижада плазма гиперосмолярлиги ривожланиб, гипоталамусдаги осморецепторлар таъсирланиши натижасида полидипсия юзага келади. КЛИНИКАСИ: Касаллик бошида тўсатдан бошланиб, кейинчалик сурункали характерга эга бўлади. Бунда беморлар қуйидагилардан шикоят қилади: - чанқаш (полидипсия). Бемор бир кунда 3-15 л гача сув ичади, асосан йуқотилган суюлқик миқдорига боғлиқ. - кўп (полиурия) ва тез-тез (поллакиурия) сийиш. - умумий дегидратация (тери ва шиллиқ қаватлар қуруқ, оғизнинг қуриши, сўлак ва тер ажралишининг камайиши) - ошқозон-ичак трактидаги ўзгаришлар (кўп сув ичиш оқибатида ошқозоннинг кенгайиши ва пастга тушиши, сурункали гипоацид гастрит, сурункали колит, қабзият) - жинсий бузилишлар (аёлларда ҳайз циклининг бузилиши, эркакларда потенция ва либидонинг пасайиши) - болаларда бўй, физик ва жинсий ривожланишдан орқада қолиш. Уларда қандсиз диабетнинг эрта белгиси- энурез яъни кечкурунги сийдикни сақлай олмаслик кузатилади. - психоэмоционал бузилишлар- бош оғриғи, уйқусизлик, эмоционал лабиллик; болалар қўзгалувчан ва инжиқ бўлиб қолишади. - касаллик оғирлик даражаси АДГ етишмовчилик даражасига боғлиқ. АДГ етишмовчилиги кам ифодаланганда унинг клиник белгилари камроқ юзага келади. ЛАБАРАТОРИЯ: умумий он таҳлилида деярли ўзгариш бўлмайди. Ифодаланган дегидратацияда -қон ивишининг бузилиши яъни эритроцитоз, лейкоцитоз, гемоглобин миқдорининг ошиши кузатилади. Биохимиявий таҳлилда гипернатриемия, плазма гиперосмолярлиги (290 мосм/л дан баланд). Асосий ўзгариш сийдикда бўлиб, унинг ранги рангсиз, тиник, таркибида ҳар хил патологик аралашмалар йук, нисбий зичлик паст- 1,001 дан 1,005 кг\л гача, суткалик диурез 40 л гача. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling