Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


ТИРЕОИД ГОРМОНЛАР БИОСИНТЕЗИ


Download 0.65 Mb.
bet27/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

ТИРЕОИД ГОРМОНЛАР БИОСИНТЕЗИ.
Тиреоид гормонларнинг биосинтези 4 та этапда кечади.
1 этап - йоднинг қалқонсимон безга тушиши этапи. Йод организмга озиқ-овқат ва сув орқали органик ва ноорганик бирикмалар сифатида ошқозон-ичак трактига тушади ҳамда ичакда йодид формасида сўрилади. Йодидлар қон орқали қалқонсимон безга ташилади, тиреоцитлар базал мембранасидаги актив транспорт системаси ва Na+-K+-ATФ-аза орқали соатига 2 мкг тезликда ушланиб қолинади.
2 этап - йодиднинг молекуляр йодга (I+) оксидланиши этапи. Бу этап электронлар сифатида пероксидаза ферменти ва водород пероксид (Н2О2) ёрдамида амалга оширилади. Пероксидаза тиреоцитлар мембранаси билан бевосита боғланган.
3 этап - йоднинг органификацияси этапи. Йоднинг молекуляр формаси юқори актив бўлиб, у тезда тиреоглобулин таркибидаги тирозин аминокислотаси молекуласи билан бирикади. Битта тирозин аминокислотаси молекуласи билан бирикканда монойодтиронин, иккита молекула билан бирикканда дийодтиронин ҳосил бўлади.
4 этап - оксидловчи конденция этапи. Оксидловчи ферментлар таъсири остида иккита дийодтирозин молекуласидан тироксин, монойодтиронин ва дийодтиронин молекуласи бирикиб трийодтиронин ҳосил бўлади. Биологик актив бўлиб қалқонсимон безнинг фаватгина L-формалари (L-изомерлари) ҳисобланади. Т4 ва Т3 ҳосил бўлиш жараёни тиреоцитларда тиреоглобулин молекуласида бўлиб, кейин Т4 ва Т3 фолликула бўшлиғига чиқади ва бу ерда тўпланади. Қалқонсимон безда заҳираланадиган тиреоид гормонлар миқдори қалқонсимон безни бир ойдан ортиқ эутиреоз ҳолатида ушлаб туради. Гормонларнинг ажралиб чиқиши ва қонга тушиши ТТГ томонидан амалга оширилади. Қонда тиреоид гормонлар миқдори камайганда аденогипофиздан ТТГ ишлаб чиқарилиши ошади. Қонга тушган тиреоид гормонлар оқсил билан бирикиб, транспорт функциясини бажаради. Тироксин боғловчи глобулин 75% тироксинни, 85 % трийодтиронинни боғлайди ва ташийди, тироксин мустаҳкамроқ бирикади. Бундан ташқари гормонлар тироксин боғловчи преальбумин билан ҳам бирикади (у 15% Т4 га ва 5% дан камроқ Т3 га бирикади). 10% Т4 ва 10% Т3 альбумин билан бирикади. Шундай қилиб, қонда эркин ҳолда атиги 0,03% Т4 ва 0,3 % Т3 циркуляция қилади. Гормонларнинг айнан эркин фракцияси физиологик эффектга эга бўлади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling