Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология


Қонда буйрак усти бези гормонларининг нормал кўрсаткичлари


Download 0.65 Mb.
bet26/72
Sana16.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1495522
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   72
Bog'liq
Endokrinologiya yangi kitob 76420

Қонда буйрак усти бези гормонларининг нормал кўрсаткичлари:

Гормонлар

Нормал кўрсаткичи

Альдостерон
Ётган холатда
Турган холатда



0,96-3,16пмоль\л(35-115пг\мл)
2,75-9,62 пмоль\л (100-350 пг-мл)



Кортизол

180-50 нмоль\л (60-200 нг\мл)



Адреналин

0,0-3,82 нмоль\л (0,0-0,7 мкг\л)



Норадреналин

0,0-7,09 нмоль\л (0,0-1,2 мкг\л)



11-Оксикортикостероидлар

306-695 нмоль\л (11-25 мкг%)



Сийдикда буйрак усти бези гормонлари ва улар метаболитларининг нормал кўрсаткичлари:

Гормонлар ёки уларнинг метаболитлари



Нормал кўрсаткичи



Альдостерон

13,85-55,40 нмоль\сут (5-20 мкг\сут)



17-Оксикортикостероидлар

0,11-077 мкмоль\сут(0,04-0,2мг\сут)
(0,39 мкмоль\сут) (0,14 мг)



Суммар 17-ОКС

7,23-15,43 мкмоль\сут (2,62-5,59 мг\сут) 1,37 мкмоль\сут (4,12 мг\сут)



17-ОКСнинг алоҳида фракциялари:

Кортизол

0,28-0,55 мкмоль\сут (0,1-0,2 мг\сут)



Тетрагидрокортизол

1,38-3,31 мкмоль\сут (0,5-1,2 мг\сут)



Кортизон

0,5-0,83 мкмоль\сут (0,2-0,3 мг\сут)



Тетрагидрокортизон

2,21-5,24 мкмоль\сут (0,8-1,9 мг\сут)



11-дезоксикортизол излари
17-кетостероидлар
Эркаклар (20-40 ёш)
Аёллар (20-40 ёш)
17-КС нинг алоҳида фракциялари (эркаклар)
Этиохоланолон
Анростерон
Дегидроэпиандростерон
Адреналин
Норадреналин
Ванинил-миндал кислотаси
Диоксифенилаланин (ДОФА)
Окситтирамин (дофамин)

28-86 мкмоль\сут (8-25 мг\сут)
17-62 мкмоль\сут (5-18 мг\сут)
6,9 мкмоль\сут (2,0 мг\сут)


14,9 мкмоль\сут (4,3 мг\сут)
17,7 мкмоль\сут (5,1 мг\сут)
8,3 мкмоль\сут (2,4 мг\сут)
11-76 нмоль\сут (2-14 мкг\сут)
47-236 нмоль\сут (8-40 мкг\сут)
15-45 мкмоль\сут (2,97-8,91 мг\сут) 41-558 нмоль\сут (8-10 мкг\сут)
656-5024 нмоль\сут (100-706 мкг\сут)





3- МАВЗУ: ТИРЕОИД ГОРМОНЛАР СИНТЕЗИ ВА БИОЛОГИК ТАЪСИРИ. ЭНДЕМИК БЎҚОҚ. ГИПОТИРЕОЗЛАР.


ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ (GLANDULA THYROIDEA)- организмдаги энг катта ички секреция безларидан бири бўлиб, у 3 та бўлакдан ташкил топган: чап бўлак (glandula thyroidea sinistra), ўнг бўлак (glandula thyroidea dextra) ва бўйинча қисми; оғирлиги 20 гр, ўлчами бош бармоқ тирноқ фалангасидай, ҳажми аёлларда 18 мл, эркакларда 25 мл. Қалқонсимон без 2 хил ҳужайралардан: фолликулляр ва парафолликулляр (К-ҳужайралар) дан ташкил топади. Қалқонсимон безнинг асосий структуравий бирлиги-фолликула бўлиб, у каллоид суюқлик билан тўлган, каллоид суюқлик ўзида тирозин аминокислотасини тутувчи тиреоглобулин тутади. Фолликулалар формаси ва ўлчами қалқонсимон безнинг функционал ҳолатига боғлиқ, уларнинг диаметри 15 дан 500 мкм гача. Фолликулалар девори бир қаватли эпителийлар-тиреоцитлардан ташкил топган бўлиб, тиреоцитларда базал ва апикал мембраналардан фарқланади, апикал мембрана фолликулланинг ички томонига яъни каллоид суюқлик томонига, базал мембрана эса ташқи, яъни қон томирга қараган томонда бўлади. Қалқонсимон без функцияси ошганда фолликулалар девори цилиндрик шаклда, гипофункциясида қалинлашади. Тиреоглобулин ва тиреоид гормонлар синтези тиреоцитлар томонидан амалга оширилади. Фолликулляр ҳужайралар тироксин (тетрайодтиронин, Т4) ва трийодтиронин (Т3) ишлаб чиқарса, парафолликулляр ҳужайралар тиреокальцитонин ишлаб чиқаради ва бу гормон қондаги кальций миқдорини уни суякка ўтказиш йўли билан камайтиради.
Тироксин- ҳозирги пайтда биологик актив гормон-трийодтирониннинг прогормони деб қаралаяпти. Бир сутка давомида 80-100 мкг атрофида тироксин ишлаб чиқарилади.
Трийодтиронин- биологик актив гормон бўлиб, бир сутка давомида 20-30 мкг ишлаб чиқарилади, шундан 20 % (тахминан 4-6 мкг) қалқонсимон безнинг ўзида, 80 % (16-20 мкг) периферияда (асосан жигар, буйрак ва гипофизда) Т4-5-дейодиназа ферменти таъсири остида тироксин конверсияси йули орқали ҳосил бўлади.
Кальцитонин- парафолликулляр ҳужайралар ишлаб чиқаради ва бу гормон қондаги кальций миқдорини уни суякка ўтказиш йўли билан камайтиради.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling