Акромегалия. Гигантизм. Нанизм. Эндокринология
ДТБ НИНГ ЁШИ КАТТА ОДАМЛАР ВА ҚАРИЛАРДА КЕЧИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Download 0.65 Mb.
|
Endokrinologiya yangi kitob 76420
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТРИЙОДТИРОНИНЛИ ТИРЕОТОКСИКОЗ
- ДТБ НИНГ ЭРКАКЛАРДА КЕЧИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
- ЛАБОРАТОР ВА ИНСТРУМЕНТАЛ МАЪЛУМОТЛАР
ДТБ НИНГ ЁШИ КАТТА ОДАМЛАР ВА ҚАРИЛАРДА КЕЧИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
ДТБ қари ёшдагилар орасида 2,3% ҳолларда учрайди. Унинг кечишидаги асосий хусусиятлар қуйидагилардан иборат: *клиникасида ориқлаш, иштаҳанинг пасайиши ва мушак ҳолсизлиги устунлик қилади; *қўзғалувчанлик, таъсирчанлик кам учрайди, беморлар кўп ҳолларда тинч, ҳаттоки депрессия, апатия кузатилиши мумкин, юзи амимик; *юрак етишмовчилиги, юрак ритмининг бузилиши, ҳилпилловчи аритмия жуда тез ривожланади; айрим ҳолларда ҳилпилловчи аритмия айниқса субклиник гипертериозда ДТБ нинг ягона белгиси бўлиши мумкин; *экзофтальм жуда кам ҳолларда учрайди, кўпинча бўқоқ ривожланмайди; *мушак ҳолсизлиги яққол ифодаланган ва у тез прогрессияланувчи характерга эга; *қондаги тиреоид гормонлар миқдори норманинг юқори чегарасида ёки озгина ошган бўлиши мумкин. ТРИЙОДТИРОНИНЛИ ТИРЕОТОКСИКОЗ Трийодтиронинли тиреотоксикоз- қонда тироксин миқдори нормал бўлиб, трийодтиронин миқдорининг ошиши билан кечадиган ДТБ нинг формаси бўлиб ҳисобланади. ДТБ нинг 5% ҳолларида учрайди. Сабаби периферияда Т4 дан Т3 ҳосил бўлишининг ошиши ва йод етишмовчилиги натижасида компенсатор Т3 ҳосил бўлишининг ошишидир. Трийодтиронинли тиреотоксикоз клиник кечишида ўзига хос характерга эга эмас. ДТБ НИНГ ЭРКАКЛАРДА КЕЧИШ ХУСУСИЯТЛАРИ *яққол ифодаланган офтальмопатия кўп учрайди; *тиреотоксикоз аёлларга нисбатан тез ривожланади; *оғир висцеропатиялар ва психозлар кўп учрайди; *тахикардиясиз формалари кўп учрайди; *антитиреоид терапияга рефрактерлик характерли бўлиб, кўпинча хирургик даволанишга сабаб бўлади. ЛАБОРАТОР ВА ИНСТРУМЕНТАЛ МАЪЛУМОТЛАР 1.УҚА: баъзан ифодаланмаган нормохром анемия, озгина ретикулоцитоз, лейкопенияга мойиллик, нисбий лимфоцитоз. 2.УСА: ўзгаришсиз. 3.ҚБА: холестерин, липопротеинлар, умумий оқсил, альбумин миқдори қисман пасайган, жигар жароҳатланганда билирубин ва аланин аминотрансфераза миқдори ошган; гамма-глобулинлар ва глюкоза миқдори ошиши мумкин. 4.Қоннинг иммунологик текшируви: умумий Т-лимфоцитлар ва Т-лимфоцит-супрессорлар функционал активлиги ва сонининг камайиши, иммуноглобулинлир миқдорининг ошиши, тиреостимулловчи иммуноглобулинлар, тиреоглобулинга нисбатан антителолар, микросомал антигенлар топилади. 5.Қалқонсимон безни УТТ: диффуз катталашиш, нотекис эхоген ўзгаришлар кузатилиши мумкин. 6.Қалқонсимон безни I 131 ни ютиниш даражасини аниқлаш: бирданига ошган. 7.Қалконсимон безни радиоизотоп сканерлаш: безда функционал актив тўқима бор-йўқлиги, безнинг формаси ва ўлчами, тугунлар бор-йўқлигини аниқлашда ёрдам беради. Ҳозирги пайтда 99m Tc билан радиоизотоп сканерлаш ўтказилади. ДТБ да изотопни кўп сақлаб қолиш ва қалқонсимон без тасвирининг ошиши характерли. 8.Қонда Т3 ваТ4 миқдорини аниқлаш (радиоиммун усул билан): Т3 ваТ4 миқдори ошган, гормонларнинг эркин фракциясини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. 9.Қонда оқсил билан бириккан йод миқдорини аниқлаш: кўрсаткичлар юқори бўлади. 10.Рефлексометрия- тиреоид гормонлар периферик таъсирини характерловчи ахиллов пайи рефлекси вақтини аниқлаш: ахиллов пайи рефлекси вақти қисқарган. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling